Ҳайдовчи ЙҲХХдан рўйхатдан ўтказилмаган давлат рақами билан автомашинани бошқариб қоидабузарликлар содир этган Жорий йилнинг 31 март куни соат 23:30 атрофида Наманган шаҳар Давлатобод тумани Ислом Каримов кўчасида Hyundai Sonata русумли 01 T 234 ZA давлат рақам белгили автомашина ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчидан ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинага тегишли бўлган ҳужжатларни кўрсатилишини талаб қилинган. Руль бошқарувидаги ҳайдовчи автомашина унга тегишли эмаслигини айтиб ходимга ҳеч қандай ҳужжат бермаган.
Маълум бўлишича, мазкур уйда яшовчи 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлаб, қочиб кетган. Ходимлар уни ушламоқчи бўлиб, уйига борганида унинг яқинлари бунга фаол қаршилик кўрсатишган.
Ҳолатга расмий изоҳ берилди. Мактаб "замдиректори"га чора кўрилди.
2022 йилнинг охирида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди. Унинг нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас.
Нозим Хусанов 2022 йили президент қарори билан ушбу лавозимга тайинланган эди. Хусанов Нозим Бахтиёрович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ҳар ой маҳалла кенгашида давлат орган ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилади. Қолаверса, «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий қилинади.
Яна бир IТ-гигант – Microsoft компаниясига келсак, унинг даромад олиш тезлиги «анчагина паст», яъни – сониясига «атиги» 531 доллар.
Энди чет элда ишлаб чиқарилган товарларга ҳам истеъмол кредити берилиши мумкин. Президент томонидан имзоланган қонун билан "Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди.
Хабарингиз бор, ўтган 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йил 6 мартига қадар Вазирлар Маҳкамаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг масъуллигида Франциянинг Лувр музейида “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазма ўтказилди.
Банконтларнинг номинал қийматлари бўйича улуши 2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра, қуйидагича: -100 минг сўмлик — 42,5 фоиз;-50 минг сўмлик — 26 фоиз;-200 минг сўмлик — 13,5 фоиз;-10 минг сўмлик — 8,1 фоиз;-5 мнг сўмлик — 5,9 фоиз;-20 минг сўмлик — 2,8 фоиз;-1 000 сўмгача — 0,8 фоиз;-2 минг сўмлик — 0,4 фоиз. 2023 йил январь-март ойларида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн сўмга камайган.
64 ёшли қайнота 34 ёшли келини билан жанжаллашиб, уни ваҳшийларча ўлдирган. Фарғона вилоятида келинини уриб ҳушидан кетказиб, кейин унинг бошини узиб олган 64 ёшли қайнотага нисбатан суд ҳукми ўқилди.
ЎзЖОКУ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқув биносининг деворида ёриқ юзага келгани акс этган видео тарқалди.
1-мавсумда ғолиб бўлган лойиҳалар қачон амалга оширилиши маълум қилинди. "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори имзоланди.
Спорт курашлари бўйича Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. -67 кг вазн тоифасида барча рақибларни мағлуб этган Аброр Атабоев олтин медални қўлга киритди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда "прописка" муаммоси ўз ечимини топмоқда. Юридик фанлари доктори янги киритилаётган моддани изоҳлаб берди.
Бунинг учун лойиҳа 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган бўлиши керак. Бу бўйича президент тегишли топшириқ берди.
Тошкент шаҳар ИИББ воқеа юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро онаси учун аёл шифокорларни юборишни сўраб, фельдшерга таҳдид қилганлиги юзасидан видеотасвир тарқалди.
Мактаб битирувчиси бўлган судланувчи аввал аммасининг ўғлини ўлдирган. Сўнгра марҳумнинг аёли, боласи ва аммасини ўзини ҳам пичоқлаган.
Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди. У жавобгарликка тортилиши мумкин.
Маблағ ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатларни олдини олиш учун таъмирлаш ишларига сарфланади. Тошкентда ёғингарчилик даврида сув тошиши каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида дренаж ва коллекторларни (ирригация тизимини) таъмирлаш ва бетон қувур ётқизиш ишларини амалга ошириш учун 700 млн сўм ажратилади.
Астана шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунида медаллар учун курашни давом эттирадиган атлетлар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кетма-кет иккинчи куни финал йўлланмасига сазовор бўлмоқда.
Музаффар Солиев 2021 йилда Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев шаҳар кенгашининг қарори билан лавозимидан озод этилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида бир нафар бола калтакланганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалган эди.
Сўнгги уч ой давомида тез тиббий ёрдам хизмати 900 мартага яқин ёлғондан чақирилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида “103” хизматига жами 893 та ёлғон чақириқ келиб тушган.
У ер майдонини сотиб олиб бериш эвазига 5,3 млн сўм олган вақтида қўлга олинган. Андижонда Избоскан туман ҳокими ўринбосари А.К.
Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси.
Ёнғинни ўчиришга 14 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 апрель куни соат 23:03да Кармана тумани И.Каримов кўчасида жойлашган 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида ёнғин содир бўлган.
Фуқаролар йўловчи поездларига чипталар чайқовчилар қўлига тушиб қолгани учун кассаларда қолмаганидан шикоят қилмоқда. "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ички йўналишларга чипталар танқислиги сабаби нимада эканлигини айтди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та хорижий давлатга қиймати 9,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган. — Гилам экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 млн.
Астана шаҳрида (Қозоғистон) спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.