Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Луврда «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасини очдилар.
Европа тадқиқот вазирлари Парижда йиғилиб, келажакдаги космик фаолият учун зарур бўлган 18,5 миллиард евро (16,1 миллиард фунт стерлинг) маблағга ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда деб хабар бермоқда ВВС нашри. Уларнинг кун тартибида Ой ва Марсга миссиялар ва уйга яқинроқда об-ҳавони кузатиш ва глобал алоқаларни шифрлаш учун сунъий йўлдошлар бор.
Сўнгги вақтларда ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг калтакланиши ва улар ўртасидаги жанжаллар акс этган ҳолатлар сезиларли даражада ортган. Бу каби ҳолатларга ўқитувчи, ота-оналар ва кенг жамоатчилик қандай қарайди?
ТДТ Самарқанд саммити якунларига бағишланган онлайн конференция иштирокчиларига мурожаат қилар экан, ТДТ Бош котиби ўринбосари Гисмат Гўзалов туркий цивилизация пойтахти Самарқандда ўтказилган саммит ушбу уюшманинг ўзгаришидаги тарихий бурилиш нуқталаридан бирига айланганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур тадбир туркий давлатларнинг янада чуқур интеграциялашув жараёнини бошлаб берди, шунингдек, Ўзбекистоннинг ТДТга раислигига муҳим туртки берди.
Президент Парижда «Airbus», «Orano», «Suez», «Alstom», «Total Eren», «EDF» каби йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди. У франциялик тадбиркорларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатланган харидлар воситасида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, Тошкентдаги хусусий мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалганди.
Жорий йил 14-20 ноябрь кунлари Словакиянинг Братислава шаҳрида теннис бўйича ITF W60 турнири ўтказилди.Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.Унда Ўзбекистон терма жамоаси ГМ Нодирбек Яккуббоев, ГМ Жавоҳир Синдаров, ГМ Шамсиддин Воҳидов, ГМ Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат квартет билан Б гуруҳида саралаш раундларини ўтказмоқда.
Бугун пойтахтимизда Республика парранда саноати уюшмаси ва “Халқ банки” томонидан соҳа ходимлари учун яна бир анжуман ўз ишини бошлади. Унда 300 га яқин паррандачилик соҳасининг кўзга кўринган тармоқ вакиллари иштирок этмоқдалар.
Пойтахтда беҳуда ёниб турган чироқларни ўчириш натижасида кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалди. Жорий йилнинг 16 ноябрь кунидан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилди, дея хабар бермоқда Ҳудудий электр тармоқлари АЖ матбуот хизмати.
Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида “Туркий адабиёт намуналари” 100 жилдлик мажмуасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ташкил этилди.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган ва Қашқадарёда мансабдорлар банкдан кредит олиб, пулларни “еб юборишган”. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган ва Қашқадарёда мансабдорлар томонидан 7 миллиарддан зиёд кредит маблағлари талон-торож қилинган.
Дисней компаниясининг собиқ хўжайини Игер нафақага чиққанидан бир йил ўтмай, фирмага ҳайратда қолди. Уни медиа гиганти нотинч вақтларда бошқариш учун қайтариб олди, чунки аксиялар нархи кескин тушиб кетди ва Дисней+ зарар кўришда давом этмоқда.У 2020-йил февралида бош директор лавозимини эгаллаган Боб Чапек ўрнини эгаллади.
Новак Жокович 20 ноябрь, якшанба куни Туринда ўтган АТP якуний мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.Сербиялик теннисчи финалда Норвегия вакили Каспер Рууд устидан ғалаба қозонди — 7:5, 6:3.Шу тариқа Жокович 2015 йилдан бери илк бор ва ўз фаолиятида олтинчи марта ушбу мусобақа ғолибига айланди.
21-27 ноябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бокс бўйича В.И.Ливинцев хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишади.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани тез тиббий ёрдам автомашиналари газ қуйиш шохобчасида газ тармоғидан узиб қўйилганлиги сабабли газ қуйиша олмаганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташриф билан келди. У Эммануэл Макрон билан учрашиб, Лувр ва Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг қадимий маданияти кўргазмаларининг очилишида иштирок этади.
Ўнта марказий кўчада 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади, шундан 5 фоизга яқини ногиронлар учун мўлжалланган. Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл инфратузилмаси бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилда пойтахтинг 10 та марказий кўчасида 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ва 57 та паркоматлар ўрнатилади.
Фоизсиз кредитга машина олиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул ундирган шахсга жазо тайинланди. Андижон вилоятида автомобил сотиб олмоқчи бўлганларнинг ишончига кириб, 38 нафарини алдаган фирибгар қўлга олинди.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Мексикадаги жаҳон чемпионати якунланди. Амир Тўраев (-58 кг) ҳамда Зуҳра Тожиматова (-46 кг) 1/32 финалда мағлубиятга учрашди.
Aгентлик маълумотларига кўра, супермаркет жойлашган Маданият саройи маданий мерос объекти эмас. Бекобод шаҳридаги Маданият саройи биноси “Havas” супермаркетига ижарага берилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифи билан Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди. Ташрифда Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган сайловда Қасим-Жомарт Тоқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини олганини маълум қилди. Овоз берувчиларнинг 5,8 фоизи «Барчага қарши» пунктини танлаган.
Экзит-полл натижаларига кўра, 20 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозонди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот чоғида уни сайловдаги «ишончли ғалаба» билан табриклади.
Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида ташкил этилган участкада 621 нафар сайловчидан 591 нафари овоз берди. Сайловда қатнашганларнинг тахминий кўрсаткичи 69 фоиздан кўпроқни ташкил қилди, энг юқори — Жетису вилоятида, энг ками эса — Олмаотада — 28,7%.
Қозоғистондаги президент сайловларида қатнашаётган халқаро кузатувчилар, жумладан Фаластин, Италия, Ўзбекистон, АҚШ, Канада вакиллари ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Фаластин элчиси қайси участкага боришни ўзи ҳал қилганини айтса, АҚШ вакили норозилик намойишлари бўлмаганини таъкидлади.
Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимов ҳудудда қурилаётган Президент мактаби таъминотчилари билан мулоқот чоғида ҳақоратли сўзлар ишлатган. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Одоб-ахлоқ комиссияси вилоят ҳокимидан Раимовга чора кўришни сўради.
Германияда тадбиркор Алишер Усмонов устидан олиб борилаётган тергов Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди, дея хабар қилди Spiegel журнали.Германияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумонланаётган асли ўзбекистонлик россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан олиб борилган тергов Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди.
Якшанба тонгида Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бошланди. Илк сайлов участкаси Токиода очилди, овоз бериш жараёнлари охирги бўлиб Сан-Францискода тугайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.