Самарқандда “Док-1 Макс” препаратидан болаларнинг оммавий ўлими қайд этилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан “Док-1 Макс” экспертизаси ўтказилмоқда. Препаратни сотиш вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика лойиҳаларида ҳамкорлик қилади

Тошкентдаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари энергетика объектларини модернизация қилиш ва қуриш, геология-қидирув ҳамда табиий газни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, транспорт инфратузилмасини кенгайтириш лойиҳаларини жадаллаштиришга келишиб олди.Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Чилонзор квартира ўғрилар фаоллашган

Тошкентнинг Чилозор туманида уй ўғрилари фаоллашгани кузатилмоқда.

Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди — рўйхат

566 нафар талаба президент ҳамда номдор давлат стипендиялари соҳиби бўлди 2022/2023 ўқув йили учун қуйидаги бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон президенти ва бошқа номли давлат стипендиялари тайинланди. — Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси - 72 нафар; — Навоий номли давлат стипендияси - 234 нафар; — Ислом Каримов номли давлат стипендияси - 100 нафар; — Беруний номли давлат стипендияси - 95 нафар; — Улуғбек номли давлат стипендияси - 26 нафар; — Ибн Сино номли давлат стипендияси - 22 нафар; — Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси - 3 нафар; — Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси - 8 нафар; — Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси  - 6 нафар.

Тошкентда ўқиётган андижонлик талабаларга уйига қайтиш учун бепул таксилар ажратилади

Автомашиналар 27 декабрь куни пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидан Андижонга жўнайди. Тошкентда ўқиётган янги йил байрами ва қишки таътилни ўтказиш учун уйларига келадиган андижонлик талабаларни олиб келиш мақсадида 25 та автотранспорт воситаси ажратилади.

Тошкентдаги Шимолий вокзал ёнида қизга тегажонлик қилган эркак бор-йўғи 15 суткага қамалган

Тошкентдаги Шимолий вокзал ёнида қизга тегажонлик қилган эркак бор-йўғи 15 суткага қамалган.

Самарқандда заргарликни ривожлантириш бўйича 155 миллиард сўмлик инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилди

Халқимизда шундай гап бор – дунёда битта аёл қолса ҳам заргарга иш топилади. Бу муболағали гап замирида заргарликнинг қанчалик муҳим, ҳамма давр ва замонларда ҳам эҳтиёж юқори бўладиган касб, ҳунармандлик тури эканлиги билдирилган.

Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юки юборилди

Тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Хайратонга жўнаб кетди. Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юки ортилган тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Хайратон шаҳрига жўнатилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.

Тошкентлик йигит Россияда йил талабаси бўлди

Москвада "Йил талабаси" Россия миллий мукофоти якунлари сарҳисоб қилинди. Финалда 70 та ҳудуддан 1000 киши иштирок этди.

Бокс. Усик ва Фюри ўртасида ўзаро жанг ўтказилади

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Александр Усик ва WBC камари соҳиби Тайсон Фюри мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг ўтказишга келишиб олишди. Энди тўқнашув қачон ва қаерда ўтказилишини аниқлаб олиш қолди.

Ўзбекистонда 1000 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади

26 декабрдан бошлаб Марказий банк номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишидаги танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқаради. Ўзбекистонда 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилади.

Тошкентдаги каналда ов қуроли билан ўрдак овлаётган шахс ушланди

У билан бирга ов қилаётган шериклари текширувчилар боргунча воқеа жойидан кетиб қолган. Давлат экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бўзсув каналининг Чилонзор туманидан оқиб ўтган қисмида ўрдакларнинг овланаётгани бўйича мурожаат келиб тушган.

Дзюдочиларимиз бугун Мастерс турнирида 2та медаль қўлга киритишди

Исроилда давом этаётган дзюдо бўйича «Мастерс» турнирининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.Унда спортчиларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқишди.

Ҳокимларни халқ сайлаши ҳақида 6 йилдан бери гапирилади. Энди бу масала Конституция лойиҳасига боғланмоқда

Конституцияга ўзгартишлар киритилгач, аҳоли ҳокимларни бевосита сайлаш ҳуқуқига эга бўлади, деди сенатор Толибжон Мадумаров. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда кенгаш назорати тўғрисидаги қонунлар лойиҳаси тайёр.

Тошкент марказидаги автобус бекатида нотаниш қизга зўравонлик қилган эркак 15 суткага қамалди

Фуқаро "майда безорилик" моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди. Жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкент марказидаги автобус бекатида бир эркак ўзига нотаниш бўлган қизни таъқиб қилиб, унга нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатлар қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бакалавриатнинг 2023/2024 ўқув йили қабули учун фанлар тасдиқланди — рўйхат

Янги ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади. 2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун фанлар мажмуаси тасдиқланди.

3 ойдан ортиқ ишламай турган давлат кўчмас мулк объектлари электрон онлайн-аукцион савдоларига қўйилади.

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур Низом вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, 3 ойдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини (бундан ижтимоий соҳа объектлари мустасно) уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгилайди.

Қозоғистон президенти Ўзбекистонга етиб келди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Париж-2024 учун енгил атлетика нормативлари янада мураккаблашди

Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун саралаш цикли ва нормативларни эълон қилди. Токио-2020 учун ишлаб чиқилган тизим мураккаблиги билан катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

Бухорода 17 ёшли қиз йигитдан ишқий муносабатларни ошкор қилмаслик учун пул талаб қилди

Қиз бунинг учун йигитдан $3 минг талаб қилган. ИИБ қизни пулларни олаётган вақтида ушлади.

Блогер Шоҳида Саломова туҳмат ва ҳақоратда айбланмоқда

Шахиня Королева номи билан танилган блогерга суд-психиатрия экспертизаси тайинланган. Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасидан ижтимоий тармоқлар орқали 1970 йилда туғилган А.Г.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 3 миллиард доллардан ортиқ шартнома имзоланди — рўйхат

Асосий ҳужжатлар қаторига тўқимачилик мажмуаси ва мультимодал транспорт-логистика марказини қуриш, Artel маиший техника ишлаб чиқариш, Chevrolet автомобиль тўпламларини етказиб бериш ва бошқа шартномалар киради. Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро бизнес-форуми якунлари бўйича умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган ҳужжатлар имзоланди.

Тошкентда банкоматдан нақд пул олаётган фуқароларнинг пулини ўғирламоқчи бўлган шахс ушланган

Тошкентда банкоматдан нақдлаштириб олинган 27 миллион сўм пул солинган сумкани ўғирламоқчи бўлган киши ушланган.

Навоий вилоятининг бутун ҳудуди эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди

Ушбу қарор инновацион, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш орқали саноат салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинган. Навоий вилоятининг бутун ҳудуди эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди, деди бугун Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форумида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов.

Самарқандда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи жазоланди — видео

Ўқитувчи ўқувчини чиқариб юборган. Кейин, ўқувчи синфга деразадан кириб, ўқитувчини ҳақоратлаган.

Кейинги 10 йил ичида 530 та янги қудуқлар бурғуланиб, 365 млрд куб метр табиий газ захиралари яратилади — “Ўзбекнефтгаз” АЖ

"Ўзбекнефтгаз” АЖ Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан сўнг бажарилиши лозим бўлган барча вазифаларни белгилаб олди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига қўйилган бу вазифаларни бажариш учун бугундан олдига аниқ мақсадларни қўйиб олди ҳамда нефть ва газ геология-қидирув ишларининг 10 йиллик дастурини ишлаб чиқиш ишларини бошлади.

Тошкентда тез орада автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади

Видеорегистратор жамоат транспорти йўлакларидан фойдаланган ва бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетилган автомобилларни аниқлайди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг маълум қилишича, жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.

5 суткага қамалган блогер Севинч яна жавобгарликка тортилди — видео

Икки нафар қиз Самарқанддаги тунги клубда ўзбек миллий валютасини сочиб, уни қадрсизлантирган. Самарқанддаги кафеларнинг бирида икки нафар қиз ўзини кўз-кўз қилиб ўйинчи қизлар ёнида оёқлари билан ўзбек миллий валютасини босиб, уни қадрсизлантирганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

ИИВ автобус йўлагида ҳаракатланган ҳайдовчиларга қандай жазо белгиланишини маълум қилди

Тошкентда жамоат транспорти учун янги ажратилган йўлаклар яратилмоқда. Яқин келажакда Тошкент шаҳри марказида умумий узунлиги 475 км бўлган 34 та автобус йўлаклари пайдо бўлади.

Тошкентда ИИО ходими вояга етмаган болага қўпол муомалада бўлди — видео

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. ИИО ходими ҳамда вояга етмаган шахс ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.