Facebook эгаси Меtа ишчи кучининг 13 фоизини қисқартиради

Facebook, Instagram ва WhatsApp га эгалик қилувчи Меtа ишчи кучининг 13 фоизини қисқартиришини эълон қилди. Фирма тарихидаги биринчи оммавий ишдан бўшатишлар бутун дунё бўйлаб 87 000 кишидан 11 000 нафар ходимнинг ишини йўқотишига олиб келади.

Пара ўқ отиш: Сервер Ибрагимов жаҳон чемпионатида совриндор бўлди!

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.Эътиборлиси, эркаклар ўртасида 10 метр масофага пневматик топпончадан отиш бўйича ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 213.3 очко жамғарган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Бокс. Фарзона Фозилова бронза медали билан чекланди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Ушбу босқичга етиб келган уч нафар қизларимиз ўз жангларини ўтказишди.48 кг.

Бокс. Соҳиба Рўзметова қийин кечган жангда иродали ғалабага эришиб, финалга йўлланмасини қўлга киритди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. 75 кг. вазндаги ўзбекистонлик спортчи Соҳиба Рўзметова филиппинлик Хергие Басияданга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова иродали ғалабага эришиб, финалга чиқди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. 66 кг. вазндаги ўзбекистонлик спортчи Навбаҳор Ҳамидова ҳиндистонлик Анкушита Борога қарши рингга кўтарилди.

Кичик ўсмирлар ўртасида Ироқда ўтказилиши лозим бўлган Осиё чемпионати қолдирилди

Шу йил 27 ноябрь - 4 декабрь кунлари Ироқнинг Сулаймония шаҳрида кичик ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши лозим эди. Бироқ, Осиё бокс конфедерацияси мазкур мусобақа бошқа муддатга қолдирилганини эълон қилди.

Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади

Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади. Ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодиёт ва савдо вазирлари тегишли битимни имзолашни келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Давлат раҳбари тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

FT: Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда

Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради. Financial Times’нинг ёзишича, Ўзбекистон томони бу илтимосни амалдаги чекловлар миллиардернинг мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритишига халал бераётгани билан изоҳлаган.

Ўзбекистонда судланганларга умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади

Мазкур фуқароларга судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар тақиқ қўйилади. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистонга камида 1 млн доллар сармоя киритган хорижлик Ўзбекистон фуқаролигини олиши мумкин

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу қонунда катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда.

Бокс. Бугун аёлларимиз ярим финал жангларини ўтказишади

Иорданияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилади. Унда 3 нафар ватандошимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.66 кг.

"Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони таъсис этилди

Мазкур нишон билан кимлар тақдирланиши маълум қилинди. Шунингдек, у Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилади.

Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ўзбекистонлик талабаларна ҳам ўқишини кўчиришга рухсат берилди

Аввалроқ, бир гуруҳ талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқишганди. Аввалроқ, Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари ижтимоий тармоқлар орқали Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўрашганди.

Қўйлиқдаги метро бекатларининг бири ёпилади

Бунга қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилиши сабаб бўлган. Тошкент метрополитени Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен "Ер усти ҳалқа йўли" йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилади.

Тошкент вилоятида ноқонуний қушхонадан салкам 1,3 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт топилди — фото

Текширув хулосасига кўра,инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган гўшт маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентга сотиш учун олиб келинаётган 260 кг ўлган мол гўштлари тўхтатиб қолинди

Автомобилга юкланиб, олиб келинаётган яроқсиз гўштлар Навоийда ушланди. Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, бухоролик 37 ёшли А.

Давлат хизматчиларига 1,5 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда совға беришга рухсат берилади

Давлат фуқаролик хизматчилари учун совға олиш ва уни тасарруф этиш тартибларига доир ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафари ва расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға, тақиқланган совғалар, совғанинг қиймати ҳамда уни тасарруф этиш тартибига доир ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.  Низом давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгилайди.

Қўқонда ҳибсхонада сақланаётган маҳкум вафот этди

Тартиб қоидаларни бузиб, белгиланган ҳудудни тарк этган маҳкум Тошкентдан тутиб келинган. Аммо, у орадан икки кун ўтиб, ҳибсхонада вафот этган.

Бокс. Ярим финалда 3та дерби бор

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида барча вазн тоифаларида ярим финалчилар аниқ бўлди. Бу босқичга етиб келган спортчилар ўз уйларига албатта медаль билан қайтишади.

Расман! Тошкент бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Кеча Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ташкилот раҳбари 2023 йилги жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари Тошкентда ўтказилишини тасдиқлади.

Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva ёниб кетди

Икки автомобиль машина ҳайдовчилари ва йўловчилари шифохонага олиб кетилган. ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 7 ноябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Алишер Навоий - Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳасида 1969 йилда туғилган В.П.

Ўзбекистон-Хитой: кимё ва газ-кимё саноатида стратегик ҳамкорлик ривожланади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитой Халқ Республикасининг кимё-муҳандислик миллий корпорацияси президенти Вэнь Ган бошчилигидаги делегация аъзолари учрашуви бўлиб ўтди.Унда томонлар кимё саноатини янада ривожлантириш масалалари ва истиқболли йўналишларнинг кейинги босқичларини муҳокама қилди.

Бокс. Кувайтлик боксчи Мулложоновга қаршилик кўрсата олмади

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида чорак финал жанглари якунига етди. Энг оғир вазндаги боксчимиз Лазизбек Мулложонов ярим финал йўлланмаси учун кувайтлик Али ал-Қрийбга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Мадияр Саидраҳимов комбожалик ўзбекни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг яна бир вакили ярим финалга чиқди.92 кг. вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мадияр Саидраҳимов асли ўзбекистонлик бўлган Камбожа терма жамоаси сафида мусобақага ташриф буюрган Абдулла Ражабовни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

Бокс. Шоҳжаҳон Абдуллаев мезбон спортчига ютқазиб қўйди

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида эркаклар терма жамоамиз иккинчи йўқотишга учради. 86 кг. вазндаги вакилимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев иорданиялик Одай Риёд Одил Ҳинавийга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Руҳий устунлик - ярим ғалаба. Осиё чемпионати вақтида терма жамоамиз сафида психолог ҳам фаолият олиб бормоқда

Яхши биласиз, бугунги кунда спортда нафақат жисмоний, балки руҳий тайёргарлик ҳам катта аҳамиятга эга.Шу мақсадда Ўзбекистон бокс федерацияси шу кунларда Амманда ўтказилаётган Осиё чемпионати вақтида терма жамоамиз вакиллари учун махсус психолог жалб этди.

$10 мингача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади

Амалдаги қонунчиликка кўра, нархи $5 минггача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади. Бугун, 7 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бокс. Азиза Ёқубова ҳакамларнинг баҳсли қарори туфайли мағлуб бўлди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун ҳам бир нечта вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида 50 кг.

Бокс. Одилжон Аслонов ҳиндистонлик рақиби устидан зафар қучди

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун ҳам бир нечта вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилмоқда. 80 кг. вазн тоифасида вакилимиз Одилжон Аслонов чорак финалда ҳиндистонлик Лакшия Чахарни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.