Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирувчи, жумладан, уни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган қонунни тезда маъқуллади. Лойиҳа 1 июнда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва 20 июнда Қуйи палатада қабул қилинганди.
2021 йилда 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилгани учун ишдан олинган Навоий шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 3 ой синов муддати билан эски лавозимига қайтди.Навоий шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 1 млрд 53 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилгани учун 2021 йилда суд ҳукми билан мансабдор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилганди.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари судларга мурожаат қилинганда давлат божидан озод қилинади.Олий Мажлиси Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.
Сенатда сув ресурсларидан фойдаланишда мақсадсиз ва ўйловсиз ишлатилиши масаласи кўриб чиқилди. Сенаторлар ушбу муаммога қарши курашиш мақсадида чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи ваколатли орган сифатида белгиланади.22 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, элчи, ШҲТ бош котиби лавозимларида ишлаган Владимир Норов 45 йиллик фаолиятидан сўнг нафақага чиқди. Дипломат 2022 йил декабридан буён Марказий Осиё халқаро институти директори сифатида ишлаб келаётганди.
Сенат галдаги ялпи мажлисда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисидаги қонунни, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш битимини ва Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик битимини ратификация қилиш ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади.22 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 42-ялпи мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда парламентнинг юқори палатаси матбуот хизмати.
Қонунчилик палатаси депутатлари давлат байроғидан фойдаланиш бўйича қўшимчалар киритилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Унда байроқни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланиб 5 июлда якунланади. Муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.
Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги йиғилишида инновациялар ва технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон делегациясига Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилик қилди.
ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар давом эттирилиши, суд мустақиллигини ошириш ва миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсат олиб бориш қайд этилган.«Газета.uz» Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тақдим этади.
Ўзбекистон президенти ва Эрон олий диний раҳбари учрашувда узоқ паузадан сўнг муносабатларнинг жонланишини олқишлади. Оятуллоҳ Хоманаий «баъзи рақиблар» бўлишига қарамай, мамлакатлар муносабатни ривожлантириши кераклигини айтди.
Ўзбекистон президенти Теҳронда Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий билан учрашди. Ҳамкорлик масалалари ва минтақавий кун тартиби муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Теҳронда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Эронга борди. Теҳрондаги «Меҳробод» халқаро аэропортида уни мамлакат саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Адлия вазирлиги янги — «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш имзолар етарли бўлмагани сабабли рад этилганини билдирди. Партияга бирлашмоқчи бўлган фуқаролар рўйхатига вафот этганлар, вояга етмаганлар ва хорижда яшаётганларнинг ҳам имзолари киритилгани маълум бўлди.
Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўринга 2022 йил декабридан бери вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Жўрабек Раҳимов сайланди.16 июнь куни Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти 18 июнь куни расмий ташриф билан Эронга боради. Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий ва мамлакат олий диний раҳбари Али Хоманаий билан учрашади.
Экологик партиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев 2030 йилдан бошлаб 2009 йилдан кейин туғилганларга ёшидан қатъи назар сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди. Шунингдек, у 2030 йилдан ички ёнув двигателли автомобилларни сотиш ва импорт қилишни тақиқлаш тарафдорилигини таъкидлади.
Тринидад ва Тобаго республикаси Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди. Нью-Йоркда икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан бу борада қўшма коммунике имзоланди.
Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев сайланди.Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга 70 ёшга киргани муносабати билан табрик йўллади. Шунингдек, уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
2020 йилдан бери Ўзбекистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Илҳом Махкамов эндиликда Баскетбол федерациясига ҳам раислик қилади.Транспорт вазири Илҳом Махкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси этиб сайланди.
Тошкентда Беларусь делегацияси билан Беларусдан Покистонгача бўлган янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш, шунингдек, миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилмоқда. Мультимодал коридорни биргаликда яратиш ташаббусини Абдулла Арипов илгари сурганди.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Тошкент шаҳар Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди ҳамда ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш чоралари белгиланди.14 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловига бағишланган мажлисида ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилиш кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди.Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб Хитойнинг Ланджоу стансиясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат илк блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Қиймати 2,5 млн долларни ташкил этувчи юк поезди 15 кунда келиши белгиланган.
Сайловолди ташвиқотини Нукусдан бошлаган ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Урганчга келди.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) президентликка номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловолди ташвиқоти доирасида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрига келди.
Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Ўзбекистон аҳолисининг 500 млрд сўм мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича пенядан кечиб юборилишини айтиб, «Очиқ бюджет» лойиҳасига ажратиладиган маблағни оширишга ваъда берди. Лойиҳалар ғалаба қозониши учун 1500 та овоз олиши керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.