Бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш Қорақалпоғистондан бошланган эди. Олис овуллардаги болалар учун мактаб автобуслари қатновини йўлга қўйиш ҳам шу заминдан бошланади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида сайловчилар билан илк учрашувини Нукусда ўтказди. У ҳар кунини халққа хизмат қилишга бағишлашга ваъда берди.
Миробод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Шухрат Пулатов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали бош директори этиб тайинланди. Агзам Избосаров эса «ҲЭТ» бошқарув раиси биринчи ўринбосари бўлди.
«Адолат» партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова суд қарорларини ижро қилиш ваколатини прокуратура ва ички ишлар органларидан адлия идораларига бериш, ягона Тергов қўмитасини тузиш, болаларга бепул стамотология хизмати кўрсатилиш каби масалаларни ўз сайловолди дастурига киритди.«Газета.uz» Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастурини тақдим этади (биография).
ХДПдан президентликка номзод Улуғбек Иноятов энг кам истеъмол харажатларини қонун даражасида белгилаш, коммунал хизматлар тарифлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, тиббий хизматларни рақамлаштириш, «мактаб солиғи»ни жорий этиш каби масалаларини ўз сайловолди дастурида илгари сурди.«Газета.uz» Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Ўзбекистон президентлигига номзод Улуғбек Иноятовнинг сайловолди дастурини тақдим этади (биография).
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон томони Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинларига қарши курашишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Обиджон Қудратов қайта номланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарига биринчи ўринбосар, Жусипбек Казбеков эса ўринбосар этиб тайинланди.Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига ўринбосарлари тайинланди, дея хабар бермоқда президент Администрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали.
Қонунчилик палатаси депутатлари Азиз Абдуҳакимов номзодини экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқуллади.Азиз Абдуҳакимов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун миссиясини очди. Экспертлар сайловнинг халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини (намунасини) тасдиқлади. Ҳар бир туман ва шаҳарда иккитадан ортиқ участкада видеотрансляция қилиш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Миланда Ломбардия губернатори билан учрашиб, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш, Самарқандда инвестицион форум ўтказиш ва ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия билан музокара ўтказди. Шунингдек, улар Чирчиқ шаҳридаги тўқимачилик корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводида бўлди.
Остона халқаро форумида иштирок этган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Марказий Осиёда ҳамкорлик янги босқичга ўтганини қайд этди. Шунингдек, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги каби муаммоларни санаб, ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди.
Шавкат Мирзиёев Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Цюй Дунъюй билан учрашди. Томонлар 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти ва Италия Вазирлар Кенгаши раиси Римда Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелла Римдаги музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни ривожлантириш, Афғонистондаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.Римдаги Квиринал саройида 8 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари бўлиб ўтди.
ДХХга муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликни таъминлашда ваколатли орган сифатида мониторинг олиб бориш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, хорижий давлатлар тажрибаси асосида МАИ объектларининг ягона давлат реестрини шакллантириш каби вазифалар юклатилди.Президентнинг 31 майдаги муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизматига ваколатли орган сифатида қатор вазифалар юклатилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Римга борди. Уни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон президенти 7−9 июнь кунлари Италияда бўлиб, у ерда мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказади. Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳам режадан жой олган.
Ўзбекистон президенти Самарқандда Қатар амири билан бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар «кенг қамровли шериклик» даражасига чиқишига ишонч билдирди. Давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо кўрсаткичларини оширишга тайёр эканини маълум қилди.
Самарқанд шаҳрида Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ ДИИҲБнинг 12 нафар сайловни кузатувчи миссияси вакилларини рўйхатга олди, шунингдек, президентликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатдан ўтказди.6 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди.Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний душанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги меъморий обидалар билан танишди.
Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Самарқанд аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири мамлакатга келадиган кунда бу ҳақдаги фармонни имзолади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Давлат раҳбари Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар олиб боради.
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Сайловолди ташвиқотлари эса 7 июндан бошланиши белгиланди.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5−6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташрифнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Ўзбекистон президенти Анқарага ташрифи давомида Туркия президенти этиб қайта сайланган Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашди. Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев бошқа мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашди. Фото.
Ўзбекистон президенти Анқара шаҳрида Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиши муносабати билан инаугурация маросимида иштирок этиш учун 3 июнь куни Туркияга боради.Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.