Владимир Норов Самарқандда ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилишини маълум қилди

Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича бирлашган позицияларини акс эттирувчи декларация имзоланиши режалаштирилмоқда — Владимир Норов ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилиши ҳақида маълум қилди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б.

РФ ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш бўйича яқин позицияга эга — Сергей Лавров

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.Ўзбекистон ва Россия Афғонистоннинг амалдаги раҳбарияти билан ишлаш ниятини тасдиқлади.

Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этаётган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон президенти Хитой делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити кун тартибини, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, инновациялар, муқобил энергетика, булутли технологиялар ва IT соҳасида Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди тасдиқланди

АҚШ Сенати Американинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади. Шу вақтгача мазкур лавозимда фаолият юритган Дэниел Розенблюм эса мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси бўлди.

Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади

Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинча иш билан таъминлаш тўғрисида битим имзоланди.25−27 июль кунлари меҳнат миграцияси масалалари бўйича Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Исроилда ишчи ташриф билан бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Президент аномал иссиқда пахта ҳосилини сақлаб қолиш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди

Аномал иссиқ пахтачилик учун фавқулодда вазият, лекин барча имкониятларни сафарбар қилиб, ҳосилни сақлаб қолиш зарур, деди президент. Шавкат Мирзиёев барча ҳудудларда ғўзани парваришлаш бўйича кўрсатмаларни амалга ошириш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди.

«Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман» — Комил Алламжонов

Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.

Комил Алламжонов президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Россия музлатилган 7 млрд долларни Афғонистонга қайтаришни ёқлаб чиқди

Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.

«Биз барча ваъдаларимизни бажаряпмиз, энди AҚШ ҳам ўз ваъдаларини бажарсин» — Амирхон Муттақий

Aфғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Муттақий мамлакат барча ваъдаларини бажараётганини айтиб, AҚШни «сўзсиз ва ҳеч қандай шартларсиз» афғон активларини қайтаришга чақирди. У барчани Aфғонистонга минтақада хавфсизлик ва барқарорликка хизмат қиладиган сармоялар киритишга ҳам чорлади.

Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматини террористик ташкилотлар билан алоқаларни узишга чақирди

Ўзбекистон президенти Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда у Афғонистон ТИВ раҳбари в.б.

Афғон активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири — ТИВ

Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Инклюзив ҳукумат тузилиши — афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир» — Владимир Норов

Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро конференцияда Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди.

«Тартибга солувчи гильотина» усули орқали ҳукуматнинг 422 та қарори бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамаси битта қарори билан ўзининг 422 та қарорини бекор қилди. Бунда «тартибга солувчи гильотина» усулидан фойдаланилди.

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита от совға қилди

24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан қўшни давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Озарбайжон, Беларус, Россия ва Туркия раҳбарлари табриклади. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга иккита от совға қилди.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади — Шерзод Асадов

Шу ҳафта Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади, Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига эса мурожаат йўллайди, деб хабар қилди президент матбуот котиби. Шерзод Асадов шунингдек, давлат раҳбарининг туғилган куни қандай ўтгани ҳақида ҳам маълумот берди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни орден билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди. Тегишли фармон шанба куни РФ президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.

Эркабой Тажиев Қорақалпоғистон прокурори бўлди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Ўзбекистон бош прокурори қатнашган сессиясида Эркабой Тажиев республика прокурори лавозимига тайинланди. У 2016−2017 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.

Марказий Осиёнинг тинчлиги ва фаровонлиги ҳамжиҳатлигимизга боғлиқ — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги саммитда Марказий Осиё тинчлиги ва барқарорлиги ўзаро ҳамжиҳатлик, минтақа умумий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришга тайёрлигига боғлиқлигини таъкидлади. Президент иқтисодий, экологик ва гуманитар соҳаларда қатор ташаббусларни ҳам илгари сурди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви олдидан Шавкат Мирзиёев, Қасим-Жомарт Токаев ва Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтадиган Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига келди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

«Мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимини киритмоқчимиз» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов бир йил ичида ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тизими яратилиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда судларда пенсияга доир жуда кўплаб низолар мавжуд.

Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши тугатилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Қорақалпоғистон депутатлари президентдан фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўрамоқда

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўради. Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» газетаси мурожаатда айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш сўралгани ҳақида ёзганди, бироқ, орадан вақт ўтиб хабар таҳрирланди.

Ўзбекистон юкларни Поти ва Батуми портлари орқали ташишни режалаштирмоқда

Сешанба куни Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини қабул қилди. Ираклий Гарибашвили Ўзбекистонни нафақат ишончли ҳамкор, балки дўст деб ҳам атади.

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида қатнашади. Асосий эътибор минтақа барқарорлиги ва изчил тараққиётига замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши туриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.

Ўзбекистон ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари 2022−2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Грузия транспорт-транзит соҳасида ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлигини кўрмоқда, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари учрашувда юкларни ташишда ўзаро чегирма ва имтиёзлар бериш муҳимлигини таъкидладилар.19 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили бошчилигидаги делегация таркибида Тошкентга ташриф буюрган мамлакат ташқи ишлар вазири Иля Дарчиашвили билан учрашди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

10 кун ичида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ҳокимиятлар иш услубини ўзгартиради

Шавкат Мирзиёев душанба кунги видеоселекторда бундан буён йиғилиш ва қарорлар камайтирилиши, асосий эътибор ижро ва аҳоли муаммоларига қаратилишини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлар ва ҳокимлар 10 кун ичида ўз структураси ва иш услубини ўзгартириши шартлиги таъкидланди.

Грузия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ҳукумат делегацияси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Тошкентга келди. У расмийлар билан бир қатор учрашувлар ўтказади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.