Тез ёрдам хизматининг учта «хўжайини» бор, ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган — президент

Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 50 мингдан ортиқ шикоят келиб тушганини танқид қилди. «Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг учта „хўжайини“ бор», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон минтақадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқоти давомида бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклаб, икки томонлама ҳамкорлик ва Марказий Осиёдаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф қилди.

ТИВ Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ўзбек чегарачиларининг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган отишма ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда ТИВ. «Чегарадаги вазият тинчлигича қолмоқда, жанубий чегараларни ҳимоя қилиш одатдаги режимда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Президент Рамазон ҳайити билан табриклади

Президент ўзининг байрам табригида Рамазон ҳайити дунё аҳлини ўзаро дўст ва биродар бўлиб, тотувлик ва ҳамкорликда яшашга даъват этишини таъкидлади. «Юртимизда барқарорликни таъминлаш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, қадимий ва ўлмас қадриятларга таянган ҳолда тараққиёт сари жадал одимлаш — давр талабидир», — деди у.

Ўзбекистон ҳарбий техникаларни Афғонистонга қайтаришни режалаштирмаяпти

Ўзбекистон ўтган йил августида мамлакатга учиб келган ҳарбий самолёт ва вертолётларни Афғонистонга қайтаришни режалаштирмаяпти, чунки улар АҚШ мулки ҳисобланади ва бу масала расмий Вашингтон томонидан ҳал қилиниши керак. Бу ҳақда «Америка Овози»га берган интервьюсида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев маълум қилди.

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли фармонига асосан Шохрух Аминов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Сирдарё ҳамда Навоий вилоятларида прокурор лавозимида фаолият юритган.

Уруш фахрийларига 15 млн сўмдан берилади

9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар ва Ленинград қамалидаги асирларга 15 млн сўмдан тўланади.Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини мамлакатимизда нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари, концлагерлар ва Ленинград қамали асирларининг ҳар бири 15 млн сўмдан пул олади.

«Йўлни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди» — президент

Самарқандда жамоат транспортини ривожлантириш учун 2023 йил охиригача 40 та янги, жумладан, 5 та экспресс йўналиш очиш, марказий кўчаларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ажратиш, 180 та электробус харид қилиш режалаштирилмоқда. 1 июлдан бошлаб шаҳар жамоат транспорти вилоят буджети ҳисобидан субсидияланади.

«Жиноят содир қилган банк масъулининг бошқа бир банкка бориб ишга жойлашиши нотўғри» — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг фикрича, тижорат банкларида амалга оширилаётган коррупцион ҳолатлар ислоҳотларга соя солмоқда. Шунингдек, у битта банкда жиноят содир қилган банк масъулининг бошқа бир банкка бориб ишга жойлашиши нотўғри эканлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистонда Фаластиннинг янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистонда Фаластиннинг қайта тайинланган элчиси Жавад Муҳаммад Авад ўз фаолиятини бошлади. Ташқи ишлар вазири в.б.

Сенат инсон аъзолари трансплантацияси тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Эндиликда инсон аъзолари трансплантацияси учун беморга қариндош бўлмаганлар ҳам донорлик қилиши мумкин. Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлолмайди.

Зомин ва Бахмалда табиатни муҳофаза қилиш учун махсус прокуратура ташкил этилади

Бош прокуратура тизимида Зомин ва Бахмал табиатини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.Бош прокуратура тизимида 8 нафар ходимдан иборат бўлган Зомин табиатини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.

Қирғизистон билан чегарада янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин

Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимига номзод Жээнбек Кулубаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна 3−4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу масала икки давлат бош вазирлари учрашувида кўтарилган.

Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.

Аъзам Абдуллаев «Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. «Ўзкомназорат»нинг аввалги раҳбари айрим ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан лавозимидан четлаштирилган эди.

Президент техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишни буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев техникумлар бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди. Бунда аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, улардаги ўқув дастурлар, методология, дарсликлар ва амалиёт тизими буткул қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда болаларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Сенатда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.Олий Мажлис Сенатида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан беодоб ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

«Ўқиши учун уринг». Хатирчи тумани ҳокими мактаб ўқувчилари билан ишлаш ҳақида

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов мактаб ўқувчиларини керак бўлса уриш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, «аввал ўқитувчилар болаларни калтаклашган ва бу уни ҳозиргача келишига ёрдам берган».

«Ҳудуд масъуллари ҳали „уйғонгани“ йўқ» — президент туризм бўйича ҳоким ўринбосарларига синов муддати берди

Президент 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати берди. Шунингдек, давлат раҳбари қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқлигини таъкидлади.

Туризм ва маданий мерос вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев ва Ботиржон Шахриёров туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосар этиб тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига мувофиқ туризм ва маданий мерос вазирига уч ўринбосар тайинланди.

Қирғизистоннинг янги элчиси иш бошлади

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муса Жаманбаев иш бошлади. Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов қабул қилиб олди.

Украинада 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолди. Улар март ойининг бошидан бери қидирилмоқда

Киев ва унинг атрофида ишлаган 11 нафар ўзбекистонлик март ойи бошида бедарак йўқолган эди. Ўшандан бери қариндошлари улар билан боғлана олмади.

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировга Рамазон ҳайити арафасида табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга табрик йўллади. Ўзбекистон делегацияси унга олтин ва кумушдан ясалган «Пои Калон ансамбли» нинг 3D шаклидаги суратини совға қилди.

ОАВ: Украинанинг урушдан кейинги чегаралари Россия-Украина музокараларининг асосий масаласи бўлиб қолмоқда

Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский 22 апрель куни Украина томони билан «бир нечта узоқ давом этган музокаралар» бўлиб ўтганини маълум қилди. Ҳозирда Украинанинг нейтраллик ва ядросизлик мақоми, хавфсизлик кафолатлари ҳамда «маданиятларга нисбатан ўзаро ҳурмат» масалалари юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.

Ўзбекистон Афғонистондаги террорчилик ҳаракатларини қоралади

Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қоралаб баёнот берди. Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

«Амир Темурнинг жангларда ғолиб бўлиш мероси ўрганилмаган» — президент

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари олдидан Амир Темурнинг Тўхтамишхон билан жанги ҳақида ўқигани, Соҳибқироннинг жангларни шахсан ўзи бошқаргани унинг учун янгилик бўлганини таъкидлади.Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани аҳолиси билан учрашувда Амир Темур сиймоси ҳақидаги мулоҳазаларини ўртоқлашди.

ИШИД ракеталари Ўзбекистонгача етиб бормади — «Толибон»

«Толибон» матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний ИШИДнинг Хуросон бўлими жангчилари Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга ракеталар учиришга урингани, бироқ снарядлар ўзбек чегарасигача етиб бормаганини тасдиқлади. У Афғонистон ҳеч кимга ўз ҳудудидан қўшни давлатлар хавфсизлигига таҳдид қилишга йўл қўймаслигини билдирди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 28 апрель куни чақирилади

Сенатнинг 25-ялпи мажлисини 28 апрель куни чақирилади. Унда 9 та қонун, шу жумладан, почта алоқаси, ичимлик суви таъминоти, қўриқлаш фаолияти, халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонунлар муҳокама қилинади.

Афғонистондан наркотик моддаларнинг контрабандаси ҳажми ошди — Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш маркази

Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази раҳбари Олим Нарзуллаевнинг айтишича, Афғонистондан «Шимолий йўналиш» орқали наркотик моддаларни олиб ўтиш ҳолатлари кўпайган. Бунда кўп кузатилган наркотик моддаларни олиб ўтишга уриниш Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали бажарилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.