Ғайрат Насиров Божхона қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Президентнинг 11 февралдаги қарори билан божхона хизмати полковниги Ғайрат Фархадович Насиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.У 2022 йил март ойидан буён «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи, унгача эса мазкур комплекс бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Тошкент ИИББ бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Полковник Фарход Фаттахович Хасанов Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот пойтахт ИИББ сайтига жойлаштирилган.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунламоқда

8 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Президент матбуот котиби — ПА ва бошқа давлат органларида штатларни қисқартириш тўғрисида

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов президент администрациясида (ПА) штатлар қисқартирилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.Куннинг иккинчи ярмида Platforma.uz Telegram канали Шавкат Мирзиёевга таяниб, ПА штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилиши, бу бошқа давлат ташкилотларига ҳам таъсир кўрсатиши ҳақида хабар берди.

Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди

2023 йилдан буён Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Равшан Усманов мамлакатнинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди. «Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, у Исландия президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди.

«Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади» — президент

Ўзбекистонда хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқ, дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев 7 февралдаги йиғилишда.Давлат раҳбари ўтган йилнинг июнь ойида темирйўл ва авиачипталарни камида олти ой олдин сотувга чиқариш, барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга туширишга кўрсатма берган эди.

Гулнора Каримованинг яна 182 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади

6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Швейцария мамлакат биринчи президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларини тақсимлаш бўйича келишув имзолади.Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужжатни адлия вазири Акбар Тошқулов ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский имзолаган.

«Бизда хоҳиш бор, сизларда — технология». Президент Малайзия ишбилармонларини Ўзбекистонга сармоя киритишга таклиф қилди

Президент 5 февраль куни Куала-Лумпурга расмий ташрифи чоғида Тошкент вилоятида Малайзия компаниялари учун махсус иқтисодий зона ташкил этилганини маълум қилди.«Биз Малайзия компаниялари учун барча имтиёзларга эга иқтисодий зона очдик.

Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

5 февраль куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар берди «Дунё» агентлиги.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Даҳир Усмон имзолади.

2024 йилда 60 мингдан ортиқ норасмий тадбиркор қонунийлаштирилди

Ўзбекистонда 2024 йилда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 60 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолиятига қонуний тус берилди. Бу Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти йил давомида амалга оширган ишлардан бири.

«Мақсадимиз — муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш» — Шавкат Мирзиёев Малайзия билан ҳамкорлик ҳақида

Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 3 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида қўшма бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Шарифбек Ҳасанов Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори бўлди

Президентининг тегишли қарори билан Ҳасанов Шамсиддинович Шарифбек Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.Шарифбек Ҳасанов 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган.

Ўзбекистон ва Малайзия шерикликнинг инновацион ривожлантириш даври бошланганини эълон қилди

Ўзбекистон ва Малайзия раҳбарлари 2025−2026 йилларни икки мамлакат шериклигини инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олди. Бу ҳақда 5 февраль куни Куала-Лумпурда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг музокаралари чоғида маълум қилинди.

Фото: Куала-Лумпурда Шавкат Мирзиёвни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги «Пердана Путра» ҳукумат мажмуасида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Давлат раҳбарини Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар берди Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати.Куала Лумпур халқаро аэропортида давлат раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хидиров Алишер Бўриевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Алишер Хидиров ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлади.

Мудофаа ишлаб чиқаришида хусусий сектор имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур — президент

3 февраль куни президент, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда мудофаа вазири қўшинлар жанговар шайлиги ва салоҳиятини ошириш, қисм ва бўлинмаларни ҳар томонлама тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳисобот берган.

Шавкат Мирзиёев 4−5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади

Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4−5 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф доирасида Куала-Лумпур шаҳрида Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.

Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси тайинланди

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси (қароргоҳи Венада) этиб тайинланди. У Албания президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.

Ўзбекистон ЕОИИнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда — бош вазир

Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи томонларнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда 31 январь куни Олмаотада бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида ахлоқий меъёрлар жорий қилинади — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов 31 январ куни бўлиб ўтган Digital Almaty 2025: Industrial AI форумида Ўзбекистонда сунъий интеллектни (СИ) ривожлантириш стратегиясини тақдим этди (видео).Форум 31 январдан 1 февралга қадар Олмаота шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади

Шавкат Мирзиёев 30 январь куни «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.Ҳужжат давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Депутатлар Сув кодекси бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди ва Сенатга юборди

Қонунчилик палатасининг 31 январь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилди.Мажлисда депутатлар кодекс лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида масъул органларнинг ваколатлари, вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш, сувдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш шартларини соддалаштириш, сувни истеъмолчилар орасида тақсимлашнинг янги механизмлари жорий этишга алоҳида аҳамият қаратгани қайд этилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ID карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

31 январь куни Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамаси бўйича онлайн учрашув ўтказилди, дея хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Томонлар бу ўзгаришни фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни бир-бирига топширади, қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди, деб хабар бермоқда 24.kg.Қирғизистон бош прокурори ўринбосари Умуткан Конкубаева депутатларга Ўзбекистонда 42 нафар Қирғизистон фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтаётганини маълум қилган.

Мирзиёев Вашингтондаги аэропортда юз берган авиаҳалокат юзасидан Трампга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Вашингтон шаҳридаги Рональд Рейган номидаги аэропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат юзасидан АҚШ президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.Давлат раҳбари матбуот котибининг ёзишича, президент марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Президент қурилиши якунланаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Тошкентда қурилиши якунланаётган Ислом цивилизацияси маркази «нафақат ўтмиш ҳақида ҳикоя қиладиган, балки тарих, бугун ва келажакни боғлайдиган, тараққиётимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ақл-тафаккур маркази»га айланиши керак. Бу ҳақда чоршанба куни марказга ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Андижон ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Давронбек Саттаров Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.У ҳокимга туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалаларида ёрдам беради.

«Энергия манбалари етарли бўлмаса, иқтисодий ўсиш ҳам бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон кам энергия сарфлайдиган ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган тармоқларни ривожлантириш орқали ресурс тежайдиган иқтисодий моделга ўтади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

«Ресурс тежамкор иқтисодиёт моделига ўтиш вақти келди» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Охирги уч йилда жойларда 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилди, 35 та кичик ГЭС қурилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.