«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 24 карра чемпиони, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жокович бир ярим ой ичида биринчи марта интервью берди. Париждаги (Франция) «Мастерс»нинг иккинчи даврасида Жокович (1) дунёнинг 31-ракеткаси аргентиналик Томас Мартин Этчеверини 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Париждаги (Франция) қаттиқ қопламали кортларда «Мастерс» турнири давом этмоқда. 1 ноябрь куни бўлиб ўтган ўйинлар натижалари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
«Катта дубулға» турнирларининг икки карра финалчиси, дунёнинг олтинчи ракеткаси грециялик Стефанос Циципас Парижда (Франция) «Мастерс» туркумига кирувчи турнирнинг учинчи босқичига йўл олди. Иккинчи давра учрашувида Циципас 6:3, 7:6 (7:4) ҳисобида жаҳоннинг 19-ракеткаси, 23 ёшли канадалик Феликс Оже-Альяссимни мағлуб этди.
UFC жангчиси Деррик Льюис машинасида тезликни оширгани учун ҳибсга олинди. Воқеа 25 октябрь куни Ҳюстонда содир бўлган.
Ўзбекистонлик боксчи Одилжон Аслонов (5-0-1) 11 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.Аввалроқ, Аслонов ушбу кечада россиялик Рафи Хчоянга (2-1-1) қарши жанг қилиши хабар қилинганди.
Парижда (Франция) бўлиб ўтаётган «Мастерс» туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи давра учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Даниил Медведев Болгария вакили Григор Димитровдан (рейтингда 17-ўрин) мағлуб бўлди. Учрашув 6:3, 6:7 (4:7), 7:6 (7:2) ҳисобида болгариялик спортчи фойдасига ҳал бўлди.
ХОҚ Ғазо секторидаги можаролар фонида спортчиларни дискриминациядан огоҳлантирди. «Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) индивидуал жавобгарлик тамойилига содиқдир.
Бокс бўйича саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо Флойд Мейвезерга қарши реванш жанги бўлиши ҳақида гапирди.“Декабрь ойида Японияда кўргазмали жанг бўлади.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилади.Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес ўртасида биринчи ярим енгил вазн тоифасида элиминатор жанги учун буйруқ берди.
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (70 кг гача), ҳозирда Шон-шараф зали аъзоси россиялик Хабиб Нурмагомедов молиявий муваффақиятларини чемпионлик унвонини қўлга киритишидан бир неча йил олдин башорат қилганини айтди. «Мен сизга (Даниэль Кормьега мурожаат қилиб) 2012 йилда чемпион бўлишимни айтгандим.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) қачон октагонга қайтмоқчилигини айтиб ўтди.“Апрель ойида қайтмоқчиман.
Россиялик теннисчи Даниил Медведев Венадаги турнирнинг ярим финалида Греция вакили Стефанос Циципас устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди. «Учрашув давомида яхши ҳаракат қилдим.
Британиялик боксчи Тайсон Фьюри француз-камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну билан қайта жанг ўтказиш имкониятини баҳолади. «Ҳар қандай ҳолатда ҳам реванш ўтказиш банди йўқ.
Собиқ UFC чемпиони, камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри билан жангда ҳакамнинг қароридан норози бўлди. Жанг Фьюрининг ғалаба қозониши билан якунланди.
Британиялик Тайсон Фьюри ва француз-камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги жангдан кейинги матбуот анжумани бекор қилинди, деб хабар бермоқда журналист Майк Бон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Бундай қарорни Top Rank промоутерлик компанияси қабул қилган.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 28 октябрь куни Queensberry компанияси томонидан бокс кечаси ташкил этилди.Кечанинг асосий жанги Тайсон Фьюри ва проф боксда дебютант бўлган собиқ MMA жангчиси Френсис Нганну ўртасида кечди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик билан кўришди. “Бутун Ўзбекистон ушбу жангни кутаётганини биламан, агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, эртагаёқ рингга кўтарилардим.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 28 октябрь куни Queensberry компанияси томонидан бокс кечаси ташкил этилади.Кечанинг асосий жанги оғир вазн тоифасида WBCнинг махсус камари учун Тайсон Фьюри (33-0-1) ва Френсис Нганну (профессионал боксда дебют) ўртасида кечади.
Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) 2023 йилнинг ноябрь ойида ташкилотнинг йиллик конвенциясини Тошкент шаҳрида ўтказади. Ушбу конвенция доирасида 17 ноябрь куни “Ҳумо Арена”да бокс оқшоми бўлиб ўтади.
WBA, IBF ва WBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Александр Усик британиялик Тайсон Фьюридан мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун курашишда ҳеч нарса йўқотмаслигини айтди. «Мана, менинг йўлим бор.
Айни кунларда Япониянинг Токио шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа яккалик дастурларида Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим қилиши билан янада аҳамиятли.
Дунёнинг 17-рақамли ракеткаси, 26 ёшли россиялик теннисчи Даря Касаткина 2020 йилдан бери илк бор мавсумни WТА даражасидаги чемпионлик унвонини қўлга киритмасдан якунлади. Касаткина WТА даражасидаги олтита турнир чемпиони ҳисобланади.
Пара-енгил атлетика баҳсларида яна бир медаль қўлга киритилди. Аёллар ўртасида диск улоқтириш бўйича F41 классида қатнашган ҳамюртимиз Мадина Мухторова 19.55 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.
Исроил Адесаня Саудия Арабистонида Криштиану Роналду билан учрашди. Собиқ UFC чемпиони Тайсон Фьюри билан бокс учрашувида Френсис Нганнуни қўллаб-қувватлаш учун Ар-Риёдга учиб келди.
Франция ҳукумати 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари вақтида хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган видеокузатув тизимларида сунъий интеллект (кейинги ўринларда AI)дан фойдаланишни маъқуллади. Франция AIга асосланган мониторингга рухсат берувчи биринчи Европа Иттифоқи давлатига айланади.
Икки вазн тоифасида UFCнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну ўртасидаги жангдан умидлари билан ўртоқлашди. «Менимча, Френсис Нганну аралаш яккакураш устасидан кўра кўпроқ боксни яхши ўзлаштирган.
Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асила Мирзаёрова Хитойда учинчи бор шоҳсупага кўтарилмоқда. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш бўйича Т11 классида иштирок этган юртдошимиз 1:01:37 дақиқа натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.
Пара-академик эшкак эшиш дастурида яна бир медаль қўлга киритилди. Аёллар ўртасида яккалик баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова якунда делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди.
Пара-академик эшкак эшиш баҳсларидан хушхабар. ПР1 М1Х йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Холмурод Эгамбердиев барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова мазкур Пара Осиё ўйинларида ўзининг иккинчи медалига эга чиқди. Аёллар ўртасида Т12 классида 400 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз маррага учинчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.