Пара дзюдочиларимиздан навбатдаги медаль. Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида иштирок этган Давурхон Кароматов Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.Мусобақанинг пара пауэрлифтинг баҳсларида -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рўза Қўзиева 147 кг тошни ўзига бўйсундирди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳслари бўлиб ўтмоқда.Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F54 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳслари якунланди.
Хорватиянинг Загреб шаҳрида енгил атлетика бўйича “олтин” даражадаги халқаро мусобақа ўз якунига етди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг (34-9-2-2) навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди. Нурсултон 26 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 308 турнирида россиялик Ринат Фахретдиновга (22-1-1) қарши жанг қилади.
Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компаниясининг навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилди. Турнир доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
Россиялик спортчилар Париждаги Паралимпия ўйинларининг ёпилиш маросимига таклифнома олдилар. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия Паралимпия қўмитаси (РПК) президенти Павел Рожков маълум қилди.
Валентина Петрилло Париж Паралимпия ўйинларида Т12 тоифасида (кўришда муаммолари бўлган спортчилар) 200 м масофада финалга чиқа олмади. Ярим финалда Петрилло 25,92 сония натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Янник Синнер US Open ярим финалида Жек Дрэйперни мағлуб этди - 7:5, 7:6(3), 6:2. Италиялик теннисчи иккинчи марта "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнир финалига чиқди. Мавсум бошида у Astralian Open чемпионлигини қўлга киритганди.
Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф46 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди. Қувонарлиси, ушбу йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳина Йигиталиева 43.12 метр натижа билан делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим этди.
Людмила Киченок ва Латвия вакили Елена Остапенко “катта дубулға” туркумига кирувчи US Open турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди. Финал учрашувида улар франциялик Кристина Младенович ва хитойлик Чжан Шуайни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этишди.
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (84 кг гача) нигериялик Исраэль Адесанья автотураргоҳда бир эркак билан тўқнашувига нима сабаб бўлганини тушунтирди. "Чоршанба куни тасодифий ўткинчи ўз машинасини тўхтатиб, мени ирқий ҳақорат қилган ва бу можарога сабаб бўлган воқеадан жуда хафаман.
Пара пауерлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган вакилимиз Рухшона Ўктамова 114 кг натижа қайд этди ва ёшлар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди. Афсуски, ёш спортчимизга совринли ўринларни эгаллаш учун ушбу натижа бироз камлик қилди.
Пара пауерлифтинг бўйича аёллар ўртасида -67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Қудратой Тошпўлатова ўз чиқишларини якунлади. У 126 кг натижа билан мусобақани 6-ўринда тарк этди.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ташкилот чемпиони, мексикалик Сауль Альварес учун махсус камар тайёрланганини эълон қилди. Иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA, WBC ва WBO камарлари соҳиби бўлган Канело 14 сентябрь куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳридаги "T-Mobile Arena"да ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида пуэрто-риколик Эдгар Берлангага қарши рингга кўтарилади.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўз мамлакати президенти бўлишга тайёр эканини маълум қилди. Конор Ирландия халқини ўйлайдиган давлат раҳбари бўла олишини айтмоқда. "Президент сифатида Dáil (Ирландия парламентининг қуйи палатаси)ни чақириш ва тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўламан.
Шу йилнинг 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги "Renaissance Hall" мажмуасида ММА бўйича Octagon 64 турнири бўлиб ўтади. Ташклиотчилар мусобақанинг илк жангини эълон қилишди.
Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида -73 кг вазн тоифасидаги баҳслар давом этмоқда. Ушбу дастурда баҳс олиб бораётган вакилимиз Учқун Қуронбоев бронза медал учун кечган беллашувда Ким Донгунга қарши татамига чиқди ва ғалабага эришиб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик жараёнларини олиб бормоқда. Бироздан сўнг Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги терма жамоамиз жаҳон рейтинги пешқадами Бразилияга қарши паркетга чиқади.
Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида Ж2 классида -57 кг вазн тоифасида финал баҳсида иштирок этган ҳамюртимиз Кумуш Ходжаева япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди. Афсуски, ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой берди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.
Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж1 классида -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган ҳамюртимиз Шохрух Мамедов бронза медали учун кечган баҳсда германиялик Леннарт Сассга қарши кураш олиб борди. Афсуски, вакилимиз ушбу қарама-қаршиликда имкониятни бой берди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг кейинги кунларида муваффақият қозонган спортчиларимиз билан телефон орқали суҳбатлашди. Дзюдочи Шерзод Намозов финалда рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган эди.
Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади.Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.
Пара енгил атлетикачиларимиздан яна бир медаль. Бу сафар маҳоратли ҳамюртимиз Темурбек Гиязов ўз номини Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг совриндорлари қаторига қўшиб қўйди.
Париждан яна бир хушхабар. Пара енгил атлетикачимиз Толиббой Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўққизинчи олтин медални тақдим қилди.
Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилимиз Кумуш Ходжаева чорак финал баҳсини якунлади. Терма жамоамиз аъзоси ушбу босқичда хитойлик Ванг Жианан устидан 10:0 ҳисобида зафар қучди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги кунини муваффақиятли бошлади. Пара енгил атлетикачимиз Сафия Бурхонова F12 классида ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.
БААнинг Ал Айн шаҳрида ўтаётган бокс бўйича U14 ва U16 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирмоқда. Кеча ўтган U14 ёш тоифасидаги ярим финал баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, яна шунча спортчимиз бронза медали билан тақдирланди.
Швейцариянинг Цюрих шаҳрида енгил атлетика бўйича «Бриллиант лига»нинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева иштирок этди.
"Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн ўзбекистонлик мижози Муроджон Аҳмадалиев охир-оқибат япониялик Наоя Иноуэ билан жанг қилиши кераклигини айтмоқда. "Иккинчи энг енгил вазн тоифасида Иноуэ учун ягона жанг қолди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.