UFC собиқ чемпиони, нигериялик Камару Усманнинг фикрича, ўрта вазн тоифасида собиқ чемпионликка даъвогар (84 кг гача) Хамзат Чимаев навбатдаги жангини бразилиялик Пауло Костага қарши ўтказиши керак. «Пауло Коста Азамат Мурзаканов билан жангда қанчалик ажойиб кўринганини эсланг.
Сўнгги пайтларда ўзини ММА жангчиси сифатида ҳам синаб кўраётган таниқли сўз устаси ва шоумен Элмурод Ҳақназаров навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда. Бу сафар унга октагонда бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғойибназаров рақиблик қилади.
Оғир вазн тоифасида WBA, WBC, IBF, IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) дунёнинг энг яхши бешта боксчиси номини санаб ўтди. Спортчининг сўзларидан DAZN иқтибос келтирмоқда: «Теренс Кроуфорд, Канело, Шакур, Энтони Жошуа, Фьюри», — деди Александр.
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Капланбек” назорат-ўтказиш пунктида фуқаролардан пул талаб қилганликда гумонланаётган эркак қўлга олинди. Текширувларга ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб бўлган.
Сурхондарё вилояти суди судьясининг катта ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У хизмат мавқеидан фойдаланиб, жиноят ишида қатнашувчи шахсларга енгиллик яратиб бериш эвазига катта миқдорда пул олганликда гумон қилинмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни БМТ Бош котиби ўринбосари ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ижрочи директори Диене Кейта билан учрашув ўтказди. БМТ Аҳолишунослик жамғармаси раҳбари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни SOCAR раҳбари Ровшан Нажаф, шунингдек, “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги 2026” форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган British Petroleum компанияси раҳбарияти Ариэль Флорес ва Жованни Кристофоли билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида энергетика ва нефть-газ соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
13 май куни Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида Хитой Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси вице-президенти ва бош котиби Ли Хункуй бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация 14 май куни бўлиб ўтадиган “Хитой – Марказий Осиё – 2026” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш форумида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига ташриф буюрган.
13 майга ўтар кечаси Швециядан махсус чартер рейси орқали Тошкент шаҳрига миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Фуқароларнинг қайтарилиши Ўзбекистон ва Швециянинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилди.
Тошкент шаҳрида U15 ва U17 ёш тоифалари ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди. U17 ёш тоифасидаги мусобақалар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокчи давлатлар орасида энг яхши натижани қайд этди.
2026 йил 12 май куни “Бюрократияни бартараф этиш — 2030” дастури доирасида вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун халқаро семинар-тренингнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Икки кунлик тадбир Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан Бирлашган Араб Амирликлари экспертлари кўмагида ташкил этилди.
— Эрон ва АҚШ ўртасидаги оташкесим узайтирилди. Оташкесимга риоя қилиш қандай назорат этилмоқда?
Тошкент шаҳрида ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга бағишланган анъанавий “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда Биринчи хоним Зироат Мирзиёева иштирок этиб, тақдим этилган ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган замонавий ёндашувлар билан танишди.
Ўзбекистондан Москва шаҳрига парвоз қилаётган Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airways Express авиакомпанияларининг бир нечта йўловчи рейслари Санкт-Петербург шаҳридаги захира аэродромига йўналтирилди. Қуйидаги рейслар Пулково захира аэропортига қўндирилди: — HY9607 рейси — Бухоро — Москва (Внуково);— HY9615 рейси — Урганч — Москва (Внуково);— HY9617 рейси — Навоий — Москва (Внуково).
Келажак чемпионларини кўришни истайсизми? 14–17 май кунлари Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича U18 III Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тижорат банки ходимлари томонидан банк маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 13 май куни режали таъмирлаш ишлари муносабати билан газ таъминоти вақтинча чекланади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати хабар қилди.
Оила – муқаддас ва қутлуғ даргоҳ. Инсон шу даргоҳда туғилади ва вояга етади.
Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси, 32 ёшли Нурсултон Рўзибоев 27 июнь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнири доирасида октагонга кўтарилади.Рўзибоевнинг рақиби россиялик Андрей Пуляев бўлади.
Низолар даврида ҳам, тинчлик давридаги каби, болалар ҳуқуқлари ҳар қандай давлатнинг асосий масъулияти бўлиб қолиши шарт. Миллати, сиёсати ёки географик жойлашувидан қатъи назар, ҳар бир бола бир хил фундаментал ҳуқуқларга — хавфсизлик, оила, таълим ҳамда қўрқувсиз келажакка бўлган ҳуқуққа эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Маълум қилинишича, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш мақсадида янги қўмита ташкил этилган бўлиб, унга раҳбарлик қилиш Азизбек Урунов зиммасига юклатилди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан мутахассислар ушбу касалликнинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли ва эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим мамлакатда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳудудлардаги ўзгаришлар ва Марказий Осиёдаги янгиланган муносабатлар ҳақида фикр билдирди. Адиб бу жараёнларни Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим босқичи сифатида баҳолайди.
Хусусан, Эльёр Холматович Талабоев Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича масъул лавозимга тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни мамлакатимизга ташриф билан келган Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Мауро Виейрани қабул қилди. Учрашув аввалида Бразилия ташқи сиёсат идораси раҳбари давлатимиз раҳбарига Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Таниқли инсайдер ва журналист Ариэль Хельвани UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор ҳамда 66 кг вазн тоифасида собиқ чемпион, америкалик Макс Холлоуэй ўртасидаги жангни ташкил этиш ишлари якуний паллага кирганини маълум қилди. «Ҳозирда томонлар музокараларнинг финиш чизиғида туришибди.
Ўрта вазн тоифасида (84 кг гача) собиқ UFC чемпиони Ҳамзат Чимаевнинг акаси Артур Чимаев, укаси аслида Ньюаркдаги (АҚШ) UFC 328 турнирида Шон Стрикленд билан жанг қилишни режалаштирмаганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, 10 май куни бўлиб ўтган ушбу жангда Ҳамзат Чимаев ҳакамларнинг бўлинган қарори билан мағлубиятга учраган эди.
Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жерард Пике 11 июнь куни старт оладиган жаҳон чемпионати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. The Touchline нашри Пикенинг қуйидаги тахминларини келтирди: Кашфиёт футболчи: Армандо Гонсалес (Мексика).
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари соҳасида бюрократияни янада қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Таъкидланишича, сўнгги йилларда аҳоли ва бизнес учун давлат хизматларининг қулайлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.