Cпорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини вакилларимиз муваффақиятли ўтказди

Вьетнамда U23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Қиличбоз қизларимиз Осиё чемпионати шоҳсупасидан жой олди

Индонезиянинг Бали шаҳрида давом этаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатининг сабля йўналишида жамоавий баҳслар ўтказилди. Унда Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пардибаева, Самира Шокирова ва Луиса Фернанда Эррера Лара каби маҳоратли қиличбозлардан иборат бўлган Ўзбекистон терма жамоаси  1/16 финалда  Хитой Тайпейини 45:23, 1/8 финалда Ҳонконгни 45:37 ҳисобида таслим қилди.

Бокс. Эртадан Ўзбекистон чемпионати старт олади

23-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида, кичик ўсмирлар (U-15) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан 400 га яқин спортчилар иштирок этиши кутиляпти.

Олий лигага ўтиш турнири якунига етди

Жиззах шаҳрида Олий лигага ўтиш турнири ташкиллаштирилди. Натижада, барча ўйинда ғалаба қозонган "СҚБ" биринчи, "Қизилқум" - иккинчи, "Нефтчи" эса 6 очко билан учинчи поғонани банд этди.

Ўзбекистон ТИВ Исроил ва Эрондаги ватандошлардан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўради

Эрон ва Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиши сўралади, дея пост қолдилди ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов.«Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни хавфсизлик бўйича янги чекловлари жорий этилгани бўйича огоҳлантирди

Исроилда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этилиши муносабати билан Тел Авивдаги Ўзбекистон элчихонаси ватандошларга мурожаат қилиб, эҳтиёткорликни оширишга ҳамда ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди.Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) 22 июнь соат 3:45 дан 23 июнь 8:00 гача мамлакатда хавфсизлик бўйича янги чекловлар жорий этган.

Дзюдочиларимиз сўнгги бор 2018 йилда ЖЧни медалсиз якунлашганди

Дзюдочиларимиз Будапештдаги жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди. Бунақаси сўнгги бор 2018 йили бўлганди.

Двалишвили қандай ҳолатда Умар Нурмагомедовга қарши реванш жанг бўлишини айтди

UFC чемпиони Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди. "Умарга яна бир, иккита ёки учта ғалаба керак бўлади.

Осиё чемпионати полвонларимиз учун омадли ўтмоқда

Ветнамда бўлиб ўтаётган U–23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин ва аёллар кураши бўйича баҳслар қизғин давом этмоқда. Эркин кураш мусобақаларида юртимиз вакиллари муносиб натижалар қайд этишди.

ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишни ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Йиғилиш раиси Б.Маматқулов Ижроия қўмита аъзоларига ЎФФ ишчи гуруҳи яқинда водий вилоятларида сафарда бўлиб, жойларда футзални ривожлантиришга берилаётган эътибор, вилоят футзал жамоаларига яратилган шарт-шароитлар ўрганилгани ҳақида маълумот берди.

Тошкентда йога фестивали бўлиб ўтди

Бугун, 21 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек номидаги хиёбонида оммавий йога фестивали ташкил этилди. Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пант иштирок этиб, йога инсон онгини ва тана уйғунлигини мустаҳкамлаши, саломатлик ҳамда тафаккур ривожига хизмат қилиши ҳақида сўз юритдилар.

Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-Присида навбатдаги ғалабага эришди

Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-Присининг иккинчи босқичида колумбиялик Жон Боланони мағлуб этди. 6 раундлик жангда боксчимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан (59-55 ҳисобларида) ғалаба қозонди.

Саблячи қизларимиз ҳам Осиё чемпионатида совриндор бўлишди

Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалга эга чиқди. Сабля бўйича бўйича аёллар терма жамоамиз бронза медалини қўлга киритишди.

Осиё чемпионатида эркин курашчиларимиз ҳам беллашувларни бошлашди

Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Ортда қолган эркин кураш усталари ҳам баҳсларга киришдилар.

49 ёшли Оксана Чусовитина Жаҳон челленж кубогида кумуш медални қўлга киритди

Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўтказилмоқда. 14 мамлакатдан 60 нафарспортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Президент давлат хизматини ислоҳ қилишга доир янги фармонни имзолади. Асосий маълумотлар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни давлат фуқаролик хизматини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда давлат хизматчиларининг касбий ва самарадорликка йўналтирилган корпусини шакллантириш тўғрисидаги фармонни имзолади.Ҳужжат «давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш, давлат хизматчилари ишини натижадорликка йўналтириш, аҳолининг давлат хизматига бўлган ишончини янада ошириш, соҳага истиқболли кадрларни жалб қилиш ва уларни профессионал мутахассис этиб тайёрлашнинг самарали тизимини жорий қилиш»га қаратилган.

Мужибилло Турсунов WBC Гранд-присида иккинчи ғалабасига эришди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс бўйича WBC Гранд-присининг навбатдаги босқичи бошланди. Тўртта дивизионда ташкил этилаётган Гранд-прининг бугунги беллашувлари доирасида супер энгил вазн тоифасида ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси Мужибилло Турсунов рингга кўтарилди.

Давлат органлари ошхоналарида ширин ва ёғли таомлар тақиқланади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни давлат фуқаролик хизматини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш, давлат хизматчиларининг профессионал ва самарадорликка йўналтирилган корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.Ҳужжатда давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш чора-тадбирлари киритилган.

«МО давлатлари ва Хитой абадий яхши қўшничилиги шартномаси — минтақавий барқарорликни таъминлашнинг муҳим воситаси» — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё — Хитой» иккинчи саммитининг асосий якунлари бўйича Gazeta’га изоҳ берди. Ташкилот «Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида»ги шартнома муҳимлигини таъкидлаб, Хитой билан ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини баён қилди.

Спорт курашлари. Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль

Вьетнам мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U17 ва U23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Унда юнон-рум ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди.

Президент ишсизлик ва камбағалликни қисқартирган ҳокимларнинг маошларига «икки карра бонус» беришни ваъда қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни Қарши шаҳридан Шаҳрисабзга кетаётиб, поездда қашқадарёлик фаоллар билан мулоқотда бўлди.Норасмий муҳитда ўтган суҳбат ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ислоҳотларни амалга ошириш масалаларига бағишланди.

Ўзбек жанг санъатининг халқаро майдондаги эътирофи

Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида жорий йилнинг 14–17 июнь кунлари спортнинг Ўзбек жанг санъати йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада мамлакатимиздан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади

Йил бошидан бери Қашқадарёда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда қайд этилди.

Футзал ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари дастурида

Ўзбекистонлик футзалчиларнинг "Дакар-2026" Олимпия ўйинларига йўл олиш имкониятлари қандай? Футзал спорт тури 2026 йил 31 октябрдан 13 ноябрь кунлари Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида ўтадиган IV ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилди.  Бу ҳақда Халқаро Олимпия Қўмитаси ҳамда "Дакар-2026" Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзолари иштирокида спорт турларини кўриб чиқиш ва рўйхатни тасдиқлаш тадбирида эълон қилинди.  Айтиш лозим, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси "Дакар-2026" Олимпиадасида сув спорти турлари, камондан отиш, енгил атлетика, бадминтон, баскетбол, бокс, спорт рақси, велоспорт, от спорти, қиличбозлик, футзал, гимнастика, гандбол, дзюдо, эшкак эшиш турлари, регби, скейтборд, стол тенниси, таэквандо, триатлон, волейбол, спорт курашлари ҳамда ушу спорт турларидан қатнашишни режалаштирган.  Хўш, футзалнинг "Дакар-2026" Олимпия ўйинлари тизимидан жой олиши мамлакатимиз футзал жамоасининг ушбу мусобақаларда иштирок этишига қай даражада таъсир кўрсатади?  – Халқаро олимпия қўмитаси томонидан белгиланган мезонларга кўра, футзал бўйича ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этмоқчи бўлган олимпия терма жамоалари қитъа миқёсидаги ёки халқаро турнирларда иштирок этган бўлиши, ФИФАнинг футзал бўйича рейтинг жадвалида қайд этилгани, футзалчиларнинг фуқаролиги халқаро федерация ҳамда ХОҚ талабларига жавоб бериши лозимлиги кўрсатилган.

Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор — Президент

Қашқадарёда вилоят “Ислоҳотлар штаби” тузилиши белгиланди. Бу ҳақда 20 июнь куни Қашқадарёни комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Теннисчиларимиз халқаро турнир ярим финалига йўл олди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги J100 таснифига кирувчи халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида чорак финал ўйинлари ўтказилди. Унда ҳамюртларимиз Сухроб Саидов ва Аҳмаджон Тошмуҳаммедов жуфтлиги қозоғистонлик Эрасил Бахтиёр ва Тоир Сармановни 6:3, 2:6, 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун Париж-2024 қаҳрамонлари жаҳон чемпионати медаллари учун курашади

Венгрияда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида энг оғир вазн тоифасидаги иштирокчиларга навбат етиб келди. Бугун эркаклар +100 кг, аёллар +78 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади.

ЎзА раҳбари Россия президентига ёшлар алмашинуви дастурини қабул қилишни таклиф этди

Россия президенти Владимир Путин Санкт Петербург халқаро иқтисодий форуми-2025 доирасида дунёнинг етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашди. Унда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов ҳам иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Индонезиянинг Бали шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги дастлабки медалини қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.