Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/8 финал босқичида Норвегия терма жамоаси Бразилия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, тарихида биринчи марта мусобақанинг чорак финалига йўлланма олди. Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтган баҳснинг ҳал қилувчи қаҳрамони Эрлинг Холанд бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич: Аёлларда — 77,3 ёш Эркакларда — 72,9 ёш Аввалроқ, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши ҳақида маълумот берилган эди.
Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Марокаш терма жамоаси Канада устидан ишончли ғалабага эришиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олган биринчи жамоага айланди. Ҳьюстон шаҳрида бўлиб ўтган учрашув марокашликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, аҳолининг 35,7 млн нафари ёки 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган. Бу кўрсаткич этник ўзбеклар улушидан 1,9 фоиз пунктга юқори.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолисини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган оқова сувларни тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳид муаммоси муҳокама қилинди. Масъулларга 1 сентябргача оқова сувларни қабул қилиш иншоотига замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиш вазифаси юклатилди.
Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдордаги наркотик моддалар аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Сурхондарё вилоятида ДХХ бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “ўзбек-афғон” давлат чегарасининг Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ташлаб кетилган 2 килограмм 562 грамм оғирликдаги опий гиёҳвандлик воситаси топилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир нафар аҳолини рўйхатга олиш учун сарфланган харажат 0,12 АҚШ долларини ташкил этган. Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/8 финал босқичида Франция терма жамоаси Парагвай устидан минимал ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди. Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди.
“Сизга ҳамда дўст Америка халқига кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан энг самимий табриклар ва эзгу тилакларни йўллашдан ғоят мамнунман. Сизнинг дадил ва шижоатли раҳбарлигингиз остида АҚШ иқтисодий қудрати ва таъсирини янада ошириб, глобал тараққиёт ҳамда хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда, барча давлатлар билан амалий ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланмоқда”, – дейилади мактубда.
3 июль куни соат 14:30 ларда Шаҳрисабз тумани 70В010 автомобил йўлининг 22 кмда, НОWО русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик сабабли, ўзи билан бир қаторда ҳаракланиб кетаётган жами 9 та — 2 та Лаcетти, Траcкер-2, Нексиа-1, Нексиа-3, Матиз, Дамас, Спарк транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан зарбидан сўнг Нексиа-1 ҳайдовчиси йўлнинг четки қисмидаги пиёдани туртиб юборган.
Жорий йилда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 1 837 та ҳолат аниқланди. Ушбу ноқонуний фойдаланишларнинг дастлабки ҳисоб-китоб натижасига кўра, давлат манфаатларига жами 462,4 миллиард сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Зарафшон дарёси бўйида жойлашган темир йўл участкасининг шикастлангани акс этган видеолар тарқалганидан сўнг, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий изоҳ берди. Маълум қилинишича, 3 июль куни Самарқанд вилоятининг Тайлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд – Ургут” темир йўл участкасининг маълум қисмига зарар етган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Дилбоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш объектида содир бўлган ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур воқеа юзасидан ваколатли идоралар томонидан текширув ишлари бошланган.
5 июль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Вашингтон ниҳоят Киевда инкор этишни афзал кўрадиган нарсани тан олди: Украина Қуролли Кучларининг янги ҳужуми фалокатли бўлади. АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Times газетасига берган интервьюсида Америка маъмурияти Украинанинг ҳар қандай ҳужум ҳаракатларига қарши эканини ва мудофаа тактикасига таянишини айтди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров АҚШда илк бор ташкил этилган Даниэль Народицкий хотира турнирининг рапид йўналишида ғолибликни қўлга киритди.Америкалик гроссмейстер, шарҳловчи ва стример Даниэль Народицкий хотирасига бағишланган мусобақада Синдаров етти тур якунига кўра 6 очко жамғариб, ҳиндистонлик гроссмейстер Аравинд Читамбарам билан биринчи ўринни бўлишди.
Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга АҚШ миллий байрами — Мустақиллик куни ҳамда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ер участкаларини аукционга тайёр пакет — қурилиш учун рухсатнома, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа билан бирга чиқариш бўйича янги тажриба бошланди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 4 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда трансчегаравий ифлосланишга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда икки мамлакатнинг масъул идоралари вакиллари Green University – Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сергели туманидаги Ўзгариш маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳамда ер усти метро йўналиши остида ташкил этилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти билан танишди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати.Ўзгариш маҳалласида 45 та кўп қаватли уй, 1 минг 620 та хонадон мавжуд.
Владимир Зеленский навбатдаги марвонинг тўғри эмаслигини танлади. ЕХҲТ Парламент ассамблеясида сўзга чиқиб, Киев режими раҳбари эски қўшиқни — Patriot учун ракеталар етишмаслигини яна такрорлади. Бироқ Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин президентга қаттиқ жавоб бериб, бу истериянинг бефойдалигини айтди. «Зеленский бугун ЕХҲТда беҳуда йиғлаб-сиғитди», — деб хулоса қилди эксперт.
Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев ҳамда яна етти нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Суд қарорига кўра, айбланувчилар “Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатлар” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
«Ўзгидромет» маълум қилишича, 4–6 июль кунлари мамлакатнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғирлар кузатилиши кутилмоқда. Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел ва тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги элчихонасини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан қарийб 32 йил ўтиб, Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси фаолияти йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи доирасида Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-транзит, туризм ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги ушбу бирлашма тасарруфига “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Болажон” ва “Кинотеатр” телеканаллари киради. С.Шукуров меҳнат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, ЎзА ва ЎзМАА бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 12,4 фоизи кўп қаватли уйлардаги хонадонларда яшайди. Маълумотларга мувофиқ, мамлакатда 4,8 миллион нафар фуқаро кўп қаватли уйларда истиқомат қилмоқда.
Тошкент шаҳрида пора олиш билан боғлиқ жиноят ҳолати фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, тезкор тадбир ДХХнинг колл-марказига келиб тушган мурожаат асосида ташкил этилган.
Балининг Сингараджа шаҳридаги Булеленг округи ҳукумати Индонезияда биринчи марта қайта ишланган пластикдан тайёрланган кўча белгилари ўрнатиш лойиҳасини амалга оширди. Шаҳар марказидаги нолинчи километр ҳудудида ўрнатилган 10 та пилот белги учун 1,2 тонна пластик чиқинди сарфланди.
Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралари бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.