Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси, 31 ёшли Нурсултон Рўзибоев 16 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 319 турнири доирасида октагонга кўтарилади.Рўзибоевнинг рақиби америкалик Брайан Баттле бўлади.

«Ўзбекистон Афғонистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларига киришда дарвоза бўлиши мумкин» — Словакия бош вазири

Словакия бош вазири Роберт Фицо 9 июнь куни Тошкентда журналистлар билан учрашувда Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор деб атади ва икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига ишонч билдирди.«Агар биз, словаклар, ақл билан иш тутсак, Ўзбекистон биз учун Афғонистон ва ушбу минтақанинг бошқа мамлакатларига кириш эшигига айланиши мумкин.

Ўзбекистон ва Болгария президентлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация имзолади

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария президенти Румен Радев икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026−2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди.

Ўзбекистон ва Болгария ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Яқин ойларда Ўзбекистон президентининг Брюсселга ташрифи кутилмоқда — ЕИ элчиси

Европа Иттифоқи яқин бир неча ой ичида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифини кутмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг мамлакатдаги элчиси Тойво Клаар 10 июнь куни Тошкент инвестиция форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Словакия Ўзбекистон билан ўқ-дори ишлаб чиқариш ва танкларни модернизациялашдаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Словакия бош вазири Роберт Фицо Ўзбекистон Словакия компаниялари учун, айниқса, мудофаа саноати соҳасида катта қизиқиш уйғотаётганини айтди. Бу ҳақда у 9 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Словакия бизнес-форумидан сўнг журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta мухбири.

Болгария ва Ўзбекистон: диалогга қайтиш

Ўн йилдан ортиқ давом этган сукунатдан сўнг Тошкент ва София яна фаол мулоқот йўлига қайтмоқда. Томонлар фармацевтикадан тортиб логистикагача бўлган ҳамкорлик салоҳиятини эҳтиёткорлик билан синовдан ўтказмоқда.

Ўзбекистон Словакияга автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилди — Абдулла Арипов

9 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Словакия бизнес форумида сўзга чиқиб, мамлакат Словакия билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини таъкидлади ва инвесторларни қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этишга таклиф қилди, деб хабар беради Gazeta мухбири.Тадбирнинг 100 дан ортиқ иштирокчиси, жумладан, бизнес вакиллари, вазирлик ва идоралар вакилларига мурожаат қилар экан, у мазкур форум очиқ мулоқотлар, янги ҳамкорлар топиш, лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш имконини бераётганини алоҳида таъкидлади.

ТИВ АҚШдаги Ўзбекистон фуқароларини намойишлардан қочишга чақирди

Лос Анжелесдаги (АҚШ) намойишчилар орасида Ўзбекистон фуқароларининг иштироки ҳақида маълумот йўқ, деб хабар қилди душанба куни Ташқи ишлар вазирлиги.Ташкилот АҚШдаги ватандошларни «ушбу мамлакатнинг амалдаги қонун-қоидаларига қатъий амал қилишга, тинчлик ва хавфсизликни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай оммавий намойишларда иштирок этмасликка» чақирди.

Миграция, стратегик ва иқтисодий ҳамкорлик. Словакия бош вазири — Ўзбекистон билан муносабатлар ҳақида

Словакия бош вазири Роберт Фицо Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлаш истагини билдирди. Бу ҳақда у 9 июнь куни Тошкентда бош вазир Абдулла Арипов ҳам иштирок этган Ўзбекистон-Словакия бизнес форумида маълум қилди, деб хабар берди Gazeta мухбири.

Музликлардан фермер хўжаликларигача: минтақавий ҳамкорлик Марказий Осиёнинг сув муаммоларини қандай ҳал қилиши мумкин?

Яқинда Марказий Осиёнинг бешта давлати Сирдарё ва Амударё сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича янги келишувга эришди. Булар бутун минтақада қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ичимлик суви учун муҳим аҳамиятга эга бўлган муз дарёларидир.

Боксчиларимизнинг барчаси финалда

Нидерландияда ташкил этилаётган бокс бўйича "Eindhoven cup" турнирида финалчилар аниқланди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ярим финал баҳсини ўтказди ва уларнинг барчаси ғалаба қозониб, бугун ўтказиладиган ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.

Роланд Гаррос ғолиблари аниқланди

Париж кортларида теннис бўйича Франция очиқ чемпионати ("Роланд Garрос") якунланди. Эркаклар ўртасидаги яккалик дастури финалида италиялик Янник Циннер ва испаниялик Карлос Алькарас ўзаро тўқнаш келишди.

FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

Жаҳон Шахмат Федерацияси май ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Янгиланган рейтингда кучли 100 талик рўйхатга 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер киришни уддалади.

Ўзбекистон ва Словакия муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ва Словакия саноатда ҳамкорлик ва товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича келишувга эришди

9 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Суҳбатда ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланиб бораётгани, ташқи ишлар вазирликлари даражасида конструктив сиёсий мулоқотлар йўлга қўйилгани, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашгани ва товар айирбошлаш ортиб бораётгани қайд этилди.

Тошкентда Словакия бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди

9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Словакия бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёт, логистика, нодир металлар ва рақамлаштиришни муҳокама қилди

Нью Деҳлида 6 июнь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Ҳиндистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Якуний декларация матнига кўра, анъанавий цивилизациявий ва маданий алоқаларни унутмаган ҳолда, учрашув иштирокчилари муносабатларни амалий жиҳатдан бойитиш: ўзаро савдони ривожлантириш, инвестициялар ва йирик логистика лойиҳаларига қўшилишдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бобур Ботурович Каримов Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Бобур Каримов 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.

Двалишвили ва Умар Нурмагомедов ўртасида реванш жанги ўтказилиши мумкин

UFC раҳбари Дана Уайт Двалишвили ва Умар Нурмагомедов ўртасидаги реванш жангини ўтказишга рухсат берди. Дана Уайт енгил вазн тоифаси чемпиони Мераб Двалишвили ва россиялик жангчи Умар Нурмагомедов ўртасидаги реванш жанги ғоясини қизиқарли деб атади.

Мераб Трамп ҳузурига шошилди

Мераб Двалишвили Шон О'Мэлли устидан ғалаба қозонганидан сўнг ушбу турнирда иштирок этган АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиш учун октагонни тарк этди. Жангчи тезлик билан биринчи қаторда ўтирган Трампнинг олдига чиқди.

Самбочимиз жаҳон кубогида ғолибликка эришди

Арманистон пойтахти Ереванда спорт ва жанговар самбо йўналишлари бўйича жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.Кеча мукофот жамғармаси 196 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг илк кунида спорт ва жанговар самбо йўналишларининг 14 та вазнида беллашувлар бўлиб ўтди.

“Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақалари ташкил этилади

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида 1 июндан 30 августгача ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш, таълим ташкилотлари ўртасида ёз ойларида ҳамкорликда фаол иш олиб бориш устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу мақсадда, мазкур лойиҳа тизимида “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионати ўтказилиши эълон қилинди.

Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Болгария президенти Румен Радев 9−11 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.

UFC 316. Двалишвили муддатидан олдин ғалаба қозонди ва камарини муваффақиятли ҳимоя қилди

Нью-Жерсида UFC 316 турнири ўз якунига етди. Турнирнинг марказий жангида энг енгил вазн тоифаси чемпиони Мераб Двалишвили Шон О'Мэллига қарши жанг қилди.  5 раундга мўлжалланган жанг 3-раундда якунланди.

Словакия бош вазири Ўзбекистонга келмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия бош вазири Роберт Фицо 8−10 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фрэнсис Нганну UFC’га қайтиши мумкин

UFC’нинг собиқ оғир вазн чемпиони Фрэнсис Нганну промоушенга қайтиши мумкин. Бу ҳақда жангчининг мураббийи Эрик Никсик маълум қилди: "Оғир вазн дивизиони ҳозир таназзулда.

Жон Жонс бир марта чеченистонлик жангчидан нокаутга учраганини тан олди

37 ёшли UFC чемпиони Жон Жонс 2012–2013 йилларда Jackson Wink залдаги спарринг машғулоти вақтида чечен жангчиси Адлан Амагов уни айланма зарба билан нокаут қилганини тасдиқлади. — Адлан Амагов билан бўлган спаррингни эслайсанми?

UFC 316 турнирининг барча иштирокчилари тарозидан ўтишди

Якшанба тонгида АҚШда навбатдаги UFC турнири ўтказилади. Турнирнинг асосий жангида Мераб Двалишвили Шон О'Мэллидан камарини ҳимоя қилади.

ММА. Кроуфорд Усик – Дюбуа реванши учун тахминини айтди

Тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган америкалик Теренс Кроуфорд Александр Усик ва Даниэль Дюбуа ўртасидаги реванш ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди. "Усик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.