Наманганда техникум талабалари томонидан содир этилган талончилик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида бир гуруҳ ўсмирлар бошқа вояга етмаганларнинг буюмларини зўрлик ишлатиб олиб қўйгани акс этган видеотасвирлар юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. Суриштирув давомида аниқланишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Наманган шаҳрининг “Даштбоғ” маҳалласида 2-сонли касб-ҳунар техникумининг 1-босқичида таҳсил олувчи 7 нафар вояга етмаган шахс тенгдошларининг пул, соат ва телефонларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиш йўли билан талон-торож қилган.

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 852 грамм гашиш билан қўлга олинди

Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “халқаро назорат остида етказиб бериш” тезкор тадбирида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 2009 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро Россиядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда ушланди. Жўнатма холис гувоҳлар иштирокида текширилганда, 4 та консерва қутисига яширилган 852,2 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Экспортчилар учун янги қоидалар: нималар ўзгарди?

Ҳукумат комиссиясининг тегишли баёни билан “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимига бир қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Янги қоидаларга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб кўргазмаларда миллий стенд таркибида ва xорижий ўқув семинарларида иштирок этиш, шунингдек, рақамли реклама жойлаштириш учун молиявий ёрдам олувчи корхоналарнинг бренди Интеллектуал мулк агентлигида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтган бўлиши талаб этилади.

Тошкент судлари ЙПХ инспекторини уриб юбориб, ўлимига сабаб бўлган суд қарорини тушунтирди

Тошкент шаҳар судлари 2026 йилнинг февраль ойида ЙПХ инспекторини уриб юборган BMW M4 автомобилининг вояга етмаган ҳайдовчисига чиқарилган ҳукмга изоҳ берди. Ўсмирга 2 йил-у 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Махсус транспорт воситаларига халақит берганлик учун жарима қўлланилиши эслатилди

Ҳайдовчиларга милтилловчи чироқлари ва махсус овозли сигналлари ёқилган тезкор ва махсус хизматлар транспорт воситаларига тўсқинлик қилмасдан йўл бериш зарурлиги эслатилди. Гап кўк, қизил ёки кўк ва қизил рангдаги милтилловчи чироқлар билан жиҳозланган транспорт воситалари ҳақида бормоқда.

Давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи ва Департамент бошлиғи ўринбосари устидан суд жараёни бошланди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимджанов ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи собиқ ўринбосари Алишер Ганиевга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Юнусжон Насимджанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш) бўйича айбланмоқда.

Тошкент аэропортида Дубайдан келган фуқародан 1,3 миллиард сўмлик олтин аниқланди

Тошкент аэропортида Дубай — Тошкент рейси билан келган фуқаронинг багажидан 1,293 миллиард сўмлик декларация қилинмаган заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари аниқланди. Божхона назорати вақтида фуқаронинг багажидан умумий оғирлиги 921,37 грамм бўлган 141 та заргарлик буюми топилган.

Тиббий хизматларни реклама қилаётган тадбиркорлик субъектлари қонун талабларига амал қилишга чақирилди

Рақобат қўмитаси тиббий хизматларни реклама қилаётган тадбиркорлик субъектларини реклама қонунчилиги талабларига риоя этишга чақирди. Қўмита маълумотига кўра, сўнгги вақтларда тиббий хизматлар рекламасида «касалликдан бир умрга халос қиламиз», «мутлақо хавфсиз», «3 кунда даволаймиз», «ҳеч қандай ножўя таъсири йўқ», «бизга келган беморларнинг барчаси соғайди» каби натижа, хавфсизлик ёки самарадорликни ошириб кўрсатувчи иборалардан фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Тошкентда банк масъуллари мижознинг омонатидан 300 минг долларни ўзлаштиргани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими текширувида тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари мижоз омонатидаги 500 минг АҚШ долларининг 300 минг долларини ўзлаштиргани аниқланган. Маълум қилинишича, банк масъуллари фуқаро И.М.

Тошкентда “Россия таълими. Тошкент — 2026” халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 25–26 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Россия таълими. Тошкент — 2026” олтинчи халқаро таълим кўргазма-ярмаркаси ўтказилади.

Тошкент шаҳри солиқ бошқармаси собиқ бошлиғи ва БП департаментининг шаҳар бошқармаси бошлиғи собиқ ўринбосарига жиноят ишлари қўзғатилди

Президент қишда ишдан олган Тошкент шаҳри солиқ бошқармаси собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжонов ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Ғаниевга жиноят ишлари қўзғатилди. Суд 21 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган.

Франция ИИВ вакили Ўзбекистонда иш бошлади. У нима билан шуғулланади?

Тошкент шаҳрида Франция Ички ишлар вазирлиги вакили Сирил Гу ўз иш фаолиятини бошлади. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Xалқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Нодирбек Маҳмудов у билан учрашди, дея маълум қилди вазирлик.

Арман Царукян, Руффи, Ван ва Пантожа UFC 331 турнирида қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтган UFC 331 турнирининг баъзи иштирокчилари олган гонорарлар миқдори ошкор қилинди. Калифорния штати спорт комиссияси маълумотларига кўра, Арман Царукян Маурисио Руффига қарши жанг учун 350 минг доллар олган.

UFC. Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди

UFC президенти Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг навбатдаги жанги бўйича режалари борлигини маълум қилди. «Чимаев бўйича режалар борми? Ҳа.

Дана Уайт Царукянга UFC камари учун жангни кафолатламади

UFC президенти Дана Уайт Арман Царукяннинг Маурисио Руффи устидан қозонган ғалабасидан сўнг Арманнинг Жастин Геджи билан чемпионлик жанги ўтказишини эълон қилмади. «Царукян ва Геджи жанги?

UFC. Арман Царукян декабрь ойида навбатдаги жангини ўтказишга тайёр

Арман Царукян UFC 331 турнирида Маурисио Руффини мағлуб этганидан сўнг декабрь ойида навбатдаги жангини ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. «Менда ҳеч қандай жароҳат йўқ.

UFC. Ван Пантожага қарши: Рамазон Темировнинг вазнида чемпионлик жанги ўтказилди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида UFC 331 турнири бўлиб ўтди. Турнирнинг асосий жангида ташкилотнинг энг енгил вазн (57 кг) чемпиони, мянмалик Жошуа Ван собиқ чемпион бразилиялик Алешандре Пантожа билан реванш жангини ўтказди.

Фюри ва Жошуа жанги Кардиффда ўтказилиши мумкин

Профессионал бокснинг супер огир вазн тоифаси собиқ Жаҳон чемпиони Тайсон Фюри яна бир собиқ чемпион Энтони Жошуа билан узоқ кутилган жанги декабрь ойида Уелснинг Кардифф шаҳридаги Principality Stadium”да ўтказилиши мумкин. Томонлар жангни ташкил этиш бўйича музокараларни якунлаш арафасида турибди.

Ўзбекистонлик теннисчилар J300 турнирида барча фаворитларни мағлуб этиб, чемпион бўлди

Ўзбекистонлик теннисчилар Пекинда ўтказилган нуфузли J300 тоифасидаги ўсмирлар турнирида жуфтлик баҳсларида чемпионликни қўлга киритди. Данила Квасов ва Акмал Абдуллаев финал учрашувида турнирнинг олтинчи рақамли жуфтлиги — Жанубий Корея вакили Вонмин Ким ҳамда хитойлик Ханлей Луни 7:6, 6:3 ҳисобида икки сетда мағлуб этди.

Ўзбекистон тадбиркор Мўминжон Юлдашевни халқаро қидирувга берди

Фарғона вилоятидан бўлган тадбиркор Мўминжон Юлдашев Ўзбекистон сўрови билан халқаро қидирувга берилди. Унинг «қизил хабарнома» (Red Notice) карточкаси Интерпол сайтида эълон қилинган.

Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 490 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:− савдо соҳасида – 7 637 та; − саноат соҳасида – 4 177 та; − ахборот ва алоқа соҳасида – 1 840 та; − қурилиш соҳасида – 1 769 та; − яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 945 та; − ташиш ва сақлаш соҳасида – 665 та; − қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 541 та; − соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 247 та; − бошқа соҳаларда – 3 669 та.

Тошкент вилоятида 3 октябрдан ичимлик суви ва канализация тарифлари оширилади

Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 3 октябридан эътиборан ҳудудда ичимлик суви ва канализация хизматлари нархи ошади. Аҳоли учун бир кубометр ичимлик суви тарифи 2 600 сўмдан 3 100 сўмга (19 фоизга), канализация хизмати эса 1 300 сўмдан 1 500 сўмга (15 фоизга) кўтарилади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон трансчегаравий QR-тўловларни йўлга қўяди

Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий банк тизимлари ўртасида QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш ва маблағларни ўтказиш тизимини ривожлантиришга келишиб олдилар. Ташаббус доирасида миллий QR-кодлар ўзаро тан олинади: ўзбекистонликлар Қозоғистонда маҳаллий тизим орқали, қозоғистонликлар эса Ўзбекистонда UzQR платформаси орқали товар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолибларига 616 млн сўмдан пул мукофоти топширилади

Мамлакатимизда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танловининг якуний босқич ғолиблари аниқланди. Республика бўйича 46 минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этган ушбу беллашувда 208 та туман ва шаҳар бўйича биринчи ўринни эгаллаган 208 нафар ўқитувчи зафар кучди.

Хивада “Хоразм хонлари миллий таомлари” фестивали очилди

“Арда Хива” туризм мажмуасида II халқаро “Хоразм хонлари миллий таомлари” гастрономик фестивали очилди. Фестивалда Хоразм воҳасининг қадимий ва миллий таомлари — гумма, ижжон, тухум барак, шивит оши, кўк барак, қовоқ барак, Хоразм палови ҳамда бошқа анъанавий пазандачилик намуналари намойиш этилмоқда.

19 сентябрь оқшомида Тошкент осмонида ортидан узун ёрқин из қолдирган номаълум объект кузатилди. Ҳодиса шаҳарнинг турли нуқталарида видеога олинган.

Андижонда банк ходими хорижга чиқиш тақиқини бекор қилиш ваъдаси билан 5,5 миллион сўм олди

Андижонда банк ходими фуқаронинг хорижга чиқишига қўйилган тақиқни 5,5 миллион сўм эвазига бекор қилишни ваъда қилган. У пулни олаётган вақтида ушланган.

Жаҳон банки Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш тенгсизликнинг камайиши билан қайд этди

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш аҳоли ўртасидаги тенгсизлик даражасининг пасайиши билан бирга кечмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири Ботир Зоҳидов Ижтимоий адолат учун глобал коалиция форумида Жаҳон банки маълумотларига таяниб маълум қилди.

Ўзбекистонда 20 сентябрь куни 37 даражагача иссиқ бўлади

20 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Олийгоҳларда контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Ушбу имконият бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, шунингдек, ўқиши кўчирилган, кўчириб тикланган ҳамда кайта тикланган талабаларга татбиқ этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.