26 июнь куни Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида «Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонуни маъқулланиб, президентга имзолаш учун юборилди.Қонунчилик палатаси қонунни 27 май куни қабул қилганди.
Эрон ҳеч қачон ядро қуролини қўлга киритишга ҳаракат қилмаган, аммо мамлакат тиббиёт, илм-фан ва саноатнинг турли йўналишларида ядро энергетикасидан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади ҳамда ушбу ҳуқуқидан сира воз кечиш режаси йўқ. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонасида 24 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Gazeta мухбири.
Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26−27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Давлат раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.
Самарқандда бўлиб ўтган Давлат хизмати форуми доирасида турли мамлакатлар вакиллари давлат институтлари фаолиятидаги муаммолар ва устувор йўналишларни муҳокама қилдилар. Gazeta форум иштирокчилари билан мулоқот қилиб, давлат хизматчилари жамиятда қандай роль ўйнаши ва уларга бўлган ишонч даражасига нималар таъсир қилишини билиб олди.
25 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари «Их Тэнгэр» давлат мажмуасидаги боғда дарахт экишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.«Маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг ривожланишида янги босқич бошланганининг рамзи бўлди», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан тор доирадаги музокаралар якунида мамлакатлар иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ва икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда у Улан Батордаги музокаралардан сўнг сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди.Қонун 6 та моддадан иборат бўлиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги ҳамда «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонунларга, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Парламент назорати тўғрисида»ги ҳамда «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунларга парламентда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари 24 июнь куни Улан Батордаги музокаралар натижалари бўйича ОАВ вакиллари учун баёнот берди, деб хабар бермоқда меҳмон давлат етакчиси матбуот хизмати.Давлат раҳбари ўз нутқининг бошида «дўст Мўғулистон халқини» яқинлашиб келаётган миллий байрам — Халқ инқилоби куни билан самимий муборакбод этди.
Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантириш, соҳада рақобатни кучайтириш, тартибга солиш тизимини янада соддалаштириш, энг муҳими, аҳолига замонавий ва сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 1 мартдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги суғурта полислари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»да расмийлаштирилмоқда.
Мўғулистон давлат саройида 24 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
XXI аср давлат хизмати тамойиллари 23 июнь куни Самарқандда Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича форумида муҳокама қилинди. Тадбирда вазирлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар ва амалиётчилар давлат бошқаруви келажаги, рақамли трансформация ва давлат хизматчиларининг роли ҳақида сўз юритди, деб хабар беради Gazeta мухбири.
Ижтимоий тармоқларда 24 июнь куни президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Русланбек Давлетов гўёки бошқа лавозимга ўтказилгани, президентнинг алоҳида топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов эса юқори лавозимга кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Gazeta’га берган изоҳида бу маълумотни рад этди.
Президентнинг тегишли қарори билан Махмуд Шухратович Истамов адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Махмуд Истамов 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни илк давлат ташрифини Мўғулистонга амалга оширди. Фактнинг ўзи нафақат муҳим, балки рамзий маънога ҳам бой.
2025 йил 24 июн, душанба. Қибрай тумани.
28 июнь санасида бошлаб Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги «Қурувчилар» — «Янгиобод» бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни йирик саноат корхоналарини «яшил» энергия билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни ташқи савдо ва транспорт-логистика соҳаларида кечиктириб бўлмайдиган чоралар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.«Сўнгги кунларда Яқин Шарқда рўй берган ҳарбий ҳаракатлар шундоқ ҳам нотинч вазиятни янада кескинлаштирди.
Шавкат Мирзиёев фармони билан президент администрациясининг қатор ходимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов - бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди;Ўткиржон Ғайратович Кодиров — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти мудири лавозимидан озод этилди; window.yaContextCb.push(()=>{ Ya.adfoxCode.createScroll({ ownerId: 324267, containerId: 'adfox_168963148958184883', params: { p1: 'cyqku', p2: 'ilqh', slide: true, visibleAfterInit: false, insertAfter: 'undefined', insertPosition: '0', stick: false, stickTo: 'auto', stickyColorScheme: 'light', replayMode: 'manual' } }) }); var top_inpageAdTime = 0; var top_inpageAdPeriod = 250; function top_toggleInpageAd() { if (top_inpageAdTime >= 120000) { return; } setTimeout(function() { var top_inpageAd = document.getElementById('adfox_168963148958184883'); var top_inpageAdContainer = document.getElementById('adfox_168963148958184883_container'); if (!top_inpageAd || !top_inpageAd.innerHTML) { if (top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.remove('active'); } else { top_toggleInpageAd(); } } else { if (!top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.add('active'); } top_toggleInpageAd(); } }, top_inpageAdPeriod); top_inpageAdTime += top_inpageAdPeriod; } top_toggleInpageAd(); Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов — бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент алминистрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бундан 129 йил муқаддам франциялик Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпия ўйинларини замонавий кўринишда қайта тиклаш ишлари бошланган эди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)га асос солинди.
Бекзот Мавлонов ва Азиз Магрупов Президент администрациясида янги лавозимларга тайинланди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари билан:Бекзот Мардонович Мавлонов — президентнинг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди; window.yaContextCb.push(()=>{ Ya.adfoxCode.createScroll({ ownerId: 324267, containerId: 'adfox_168963148958184883', params: { p1: 'cyqku', p2: 'ilqh', slide: true, visibleAfterInit: false, insertAfter: 'undefined', insertPosition: '0', stick: false, stickTo: 'auto', stickyColorScheme: 'light', replayMode: 'manual' } }) }); var top_inpageAdTime = 0; var top_inpageAdPeriod = 250; function top_toggleInpageAd() { if (top_inpageAdTime >= 120000) { return; } setTimeout(function() { var top_inpageAd = document.getElementById('adfox_168963148958184883'); var top_inpageAdContainer = document.getElementById('adfox_168963148958184883_container'); if (!top_inpageAd || !top_inpageAd.innerHTML) { if (top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.remove('active'); } else { top_toggleInpageAd(); } } else { if (!top_inpageAdContainer.classList.contains('active')) { top_inpageAdContainer.classList.add('active'); } top_toggleInpageAd(); } }, top_inpageAdPeriod); top_inpageAdTime += top_inpageAdPeriod; } top_toggleInpageAd(); Азиз Юлдашевич Магрупов — президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
18-22 июнь кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам шоҳсупага кўтарилишди.
Ўзбекистонда Президент администрацияси раҳбари лавозими қайта ташкил қилинди. Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби.
Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси тарихида аҳамиятли сана. 2013 йилдан ХОҚ Президенти сифатида фаолият олиб борган Томас Бах бугун расман фаолиятини якунлайди.
Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24−25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида олий даражадаги икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонда курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда 18 июнь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи. Жорий йилнинг май ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи апрель ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди: «Onix»: кўп фойдаланилгани $800 га ($13 800 дан $13 000 га), ўртача фойдаланилгани $220 га ($13 700 дан $13 480 га); «Lacetti»: кам фойдаланилгани $100 га ($14 800 дан $14 600 га); кўп фойдаланилгани $100 га ($13 000 дан $12 900 га), ўртача фойдаланилгани $75 га ($14 075 дан $14 000 га);-«Cobalt»: кам фойдаланилгани $144 га ($12 700 дан $12 556 га); “Nexia”: ўртача фойдаланилгани $100 га ($11 000 дан $10 900 га); «Spark»: кўп фойдаланилгани $100 га ($8 900 дан $8 800 га); «Damas»: кўп фойдаланилгани $200 га ($7 200 дан $7 000 га), ўртача фойдаланилгани $200 га ($7 800 дан $7 600 га), кам фойдаланилгани $50 га ($8 050 дан $8 000 га).
23 июнь — БМТ томонидан белгиланган Халқаро давлат хизмати куни муносабати билан илк бор Марказий Осиё ҳудудида, хусусан, Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизмати бўйича форуми бошланди. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 9 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.