III Халқаро Мақом санъати форуми доирасида «ШҲТга аъзо давлатларнинг маданиятлараро мулоқоти» форуми бўлиб ўтди. Унда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар маданият вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар, шунингдек, маданият ва санъат соҳаси мутахассислари иштирок этди.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида рақамли механизмларни кенг жорий этиш мақсадида 2026 йил 1 июлдан «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплекси синов режимида ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Қонунчиликка мувофиқ, янги тизим коррупциянинг олдини олишга қаратилган кластер иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашинувини таъминлайди.
19 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисида «Humans» компаниясига оид иқтисодий низо муҳокамаси давом эттирилди. Низо марказида инвестор маблағлари ҳисобига яратилган дастурий маҳсулот масаласи турибди.
Жаҳон чемпионати–2026нинг “С” гуруҳида Бразилия терма жамоаси Шотландия устидан ишончли ғалабага эришди. Учрашув 3:0 ҳисобида якунланди.
Жаҳон чемпионати–2026 доирасида “B” гуруҳининг навбатдаги учрашувида Босния ва Герцеговина терма жамоаси Қатар устидан ишончли ғалабага эришди. Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда европаликлар рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Жаҳон чемпионати–2026нинг “В” гуруҳида учинчи тур учрашувлари якунланди. Турнинг марказий баҳсларидан бири бўлган Швейцария ва Канада терма жамоалари ўртасидаги учрашув европаликлар ғалабаси билан тугади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори препаратларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган қатор тезкор тадбирлар амалга оширилди. Натижада бир неча ҳудудда йирик миқдордаги тақиқланган моддалар мусодара қилиниб, қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Ўзбекистонда ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларини янада шаффоф ва адолатли ташкил этиш мақсадида ягона ёндашув асосида янги тартиблар жорий этилмоқда. Тегишли қарорга мувофиқ, янги қоидалар 2026 йил 1 июлдан кучга киради.
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Олимпия ҳаракатининг сиёсий бетарафлигини таъминлашга қаратилган Олимпия хартиясига ўзгартишни тасдиқлади. Қарор 24–25 июнь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган ХОҚ сессиясида қабул қилинди.
Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 65 мингта якка тартибдаги уй-жой қурилаётган бўлса, яна 200–250 минг хонадонда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини ошириш ва аҳоли ўртасида энергия тежамкор материаллардан фойдаланиш маданиятини кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Андижон вилоятида Саида Мирзиёева ва туман ҳокимлари иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид долзарб масалалар ҳамда давлат бошқарувининг турли бўғинлари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш чоралари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон халқаро стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида яна бир муҳим натижага эришди. Халқаро электротехника комиссияси (IEC)нинг тегишли қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ушбу нуфузли халқаро ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38,4 миллион нафарни ташкил этган. Шу билан бирга, мамлакатнинг энг кўп аҳоли яшайдиган шаҳар ва туманлари рейтинги ҳам эълон қилинди.
Ўзбекистонда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва йирик инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича қабул қилинган кенг кўламли дастурлар қурилиш материалларига бўлган талабни кескин оширмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари иштирокида ўтказилган йиғилишда қайд этилди.
Президент қарори билан Умид Маҳмудович Мамадаминов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Умид Мамадаминов 1983 йил 24 январда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туғилган.
Ҳаёт Давлатов Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида яна бир бронза медалига сазовор бўлди.Аёллар ўртасидаги жамоавий сабля дастурида иштирок этган юртимиз вакиллари ярим финалда Жанубий Корея терма жамоасига имкониятни бой беришди ва бронза медаллари билан тақдирланишди.
23 июнь куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.Давлат раҳбари жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда турли соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар ва жорий қилинган илғор ечимлар билан танишади.
Илгари Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган иккита аҳоли пункти — Чўнғара ва Тош-Тобо чегараларни демаркация қилиш доирасида Қирғизистон таркибига кирди, деб хабар бермоқда Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов ўзининг Facebook саҳифасида.Алагозовнинг маълумотларига кўра, ушбу қишлоқларда 2,5 мингга яқин киши истиқомат қилади, уларнинг аксарияти этник қирғизлардир.
Ўзбекистоннинг Эфиопияга тайинланган биринчи элчиси Ашраф Ходжаев мамлакат президенти Тайе Ацке-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, фуқаронинг пластик картасига бир ой давомида бошқа шахслардан келиб тушган пуллар миқдори 500 БҲМдан (ҳозирги ҳисобда 187,5 млн сўмдан) ошса, банклар бу ҳақда солиқ органларига автоматик равишда маълумот узатиши кўзда тутилмоқда. Бунда яқин қариндошлар орасидаги ўтказмалар мустасно.
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг L гуруҳидан ўрин олган иккинчи тур учрашувида Хорватия терма жамоаси Панама устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Торонто шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда ягона голга Анте Будимир муаллифлик қилди.
Унда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқаро ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакилларининг иштирок этиши кўзда тутилган. Тадбирнинг кун тартибида ноқонуний муомаладан олинган гиёҳвандлик воситаларини ёқиш маросими (онлайн), “Наркотикларга қарши кураш фидойиси” кўкрак нишонини топшириш маросими ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида амалга оширган ишлари бўйича кўргазмалар ташкил этилиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ашраф Хўжаев Аддис-Абебада Эфиопия Федератив Демократик Республикаси Президенти Тайе Атске-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди. Маълум қилинишича, Ашраф Хўжаевнинг қароргоҳи Қатарнинг Доха шаҳрида жойлашган бўлиб, у айни пайтда Ўзбекистоннинг Қатар ва Жанубий Африка Республикасидаги элчиси сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
“Тошкент” Республика фонд биржасида халқаро инвестиция компаниялари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда WOOD & Company бошчилигидаги делегация ҳамда жаҳон молия бозорининг нуфузли иштирокчилари қатнашди.
Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Туризм бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва ИҲТ Бош котибияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ҳамда ИҲТнинг тегишли институтлари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистонда аҳолининг даромадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги қарор қабул қилинди. Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бир қатор ижтимоий тўловлар ва иш ҳақи миқдорлари оширилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида анъанавий халқаро гуллар фестивали билан танишуви бўлиб ўтди. Кейинги йилларда фестиваль нафақат маданий тадбир, балки туризм, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини ривожлантиришга хизмат қилаётган йирик лойиҳа сифатида шаклланмоқда.
Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада ривожлантириш ва замонавий тўлов хизматларини кенгайтириш мақсадида ягона QR-тўлов тизими UzQR жорий этилди. Янги тизим фойдаланувчиларга исталган банк ёки тўлов иловаси орқали битта QR-код ёрдамида тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида барпо этилаётган “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди. Йирик инвестиция лойиҳаси чорвачилик соҳасини замонавий асосда ривожлантириш, гўшт ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.