Ўзбекистон GALLUP халқаро ташкилоти томонидан 143 та давлат бўйича ҳисобланган 2024-йилги Жаҳон бахтиёрлик индексида (World Happiness Report 2024 47-ўринни эгаллади. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.
Фарғона вилоятида «Қўқон» аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвилига ишонч ёрлиқларини топширди. Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Мадриддаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон билан мазкур ташкилот ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар қилди. Жорий йилнинг 20 март кунидан бошлаб «Андижон — Хонобод — Андижон» йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
World Happiness Report 2024 рейтингида Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг бахтли мамлакат деб топилди. Шунингдек, иккинчи ўринни Қозоғистон эгаллади.
Наврўз фалсафаси инсон қалбидаги ободлик маданияти ва бунёдкорлик салоҳиятини тарбиялайди. Янгилик ва яхшиликка интилиб яшашга ундайди.
Юнусобод туманида BMW машинаси ЙТҲга учради. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, бугун, 20 март куни соат тонгги 03:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси 7-ШКШБ қаршисида BMW русумли автомашинаси ҳайдочиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилилиб, ағдарилиб кетган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ж., М.К. ва бошқалар таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 120 дона «Pregabalin Capsules» номли дори воситасини фуқаро А.А.га 4,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, М.К.нинг автотранспорт воситасидан таркибида 0,15 грамм фаол гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган «Марихуана» ҳамда 750 минг сўм қалбки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда миллий сайлов тизимини умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, юксак салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди. Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Зайниддин Низомхўжаевга ушбу юксак унвон ва кўкрак нишонини топширди.
Президент томонидан “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарор (ПҚ-134-сон, 19.03.2024 й.) имзоланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда йўловчиларни ташиш соҳасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Таҳлил 2017-2023 йиллар оралиғида мамлакатимизда йўловчиларни ташиш ва йўловчи айланмасида сезиларли ўсиш бўлганлигини кўрсатди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда транспорт турлари бўйича юк айланмасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Таҳлил мазкур давр мобайнида мамлакатимизда юк ташиш айланмасида сезиларли ўсиш бўлганлигини кўрсатди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводини бориб кўрди. Мамлакатимизда темир йўл транспорти ривожланиб, қатновлар сони кўпаймоқда.
Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғига кўчат ўтқазди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Наврўз” байрами арафасида, 21-24 март кунлари Тошкент метросида поездлари жадвал асосида ҳаракатланади. Бу ҳақда, «Тошкент метрополитени»ДУКхабар берди Жадвал қуйидагича: — 21-22-23 март — дам олиш кунлари шанба куни жадвал асосида; — 24 март куни якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни Тошкент шаҳридаги Қуюв-механика заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мулоқот чоғида айланма маблағ масаласи, шартнома қийматининг дебитор қарздорлик сифатида эътироф этиладиган чегирма суммаси чегарасини кўтариш, табиий йўқотиш ва сифат бузилишини камайтириш учун мева-сабзавотни қадоқлашни яхшилаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Самарқанд вилоятида Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонлаш бўйича тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Бу йилги баҳор байрами “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида нишонланади.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Қирғизистон Халқлар Ассамблеясининг Ўш вилояти бошқармаси раҳбари Бердигул Караев учрашув ўтказдилар. Мулоқот чоғида Бош консуллик округи ҳудудларидаги ўзбек миллий марказлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш, улар иштирокида турли тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Ижтимоий тармоқларида “Open budget”га овоз йиғаётган шахсни ИИО ходимлари олиб кетгани айтилган видео хабарлар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 март куни фуқаро Ш.Қ.
2024 йил 1 апрелдан йирик солиқ тўловчилар учун, 2024 йил 1 июлдан барча хўжалик юритувчи субектлар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Шунга асосан, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ томонидан тизим операторлари билан бирга «Elektron tovar-transport yuk xati tizimi» тест режимида ишга туширилди.
Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
22-24 апрел кунлари Тошкентда “Ўзекспоцентр” МКМда “INNOPROM. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024-йилнинг февраль ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархларида январь ойидагига нисбатан ўртача 0,34 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархларида эса ўртача 0.13 фоизга пасайиш кузатилди.
Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Қайд этилишича, бугун ва эртага республиканинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Бугун, 2024 йил 18 март куни соат 10:30лар атрофида Бухоро вилояти, Когон тумани ҳудудидан ўтувчи A-380b автомобиль йўлининг 32-километри ҳамда 4R-69 автомобиль йўлининг 6-километри кесишган, тартибга солинган чорраҳада 1991 йилда туғилган ҳайдовчи О.Ш. бошқарувида бўлган автобус ҳамда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.М.
2024 йил 21 мартдан Air Samarkand компаниясининг Airbus A321neo самолётида Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Биринчи босқичда рейслар ҳафтасига икки марта, душанба ва пайшанба кунлари Истанбулнинг йирик аэропортига (IST) амалга оширилади.
Бокуда “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.
Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар ўлимини баҳолаш бўйича идоралараро гуруҳи (UN IGME) томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, беш ёшга тўлмасдан вафот этган болалар сони 2022 йилда тарихий минимал даражага тушиб, 4,9 миллионни ташкил қилди. «Ушбу рақамлар ортида оналарга хавфсиз туғиш, болаларни эмлаш ва оғир касалликлардан асрашда ёрдам бераётган доя ва тиббиёт ходимлари, шунингдек уларнинг саломатлиги ва тўғри овқатланишини ташкил қилиш учун оилаларга ташриф буюраётган тиббиёт ходимларининг хизмати бор», — деб таъкидлади ЮНИCEФ ижрочи директори Кетрин Рассел.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.