Оғир атлетикачиларимиз катта таркибда Осиё чемпионатида иштирок этишади

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. 10 июлга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари Трансафғон темирйўли қурилишини муҳокама қилди

4 июль куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар икки давлат стратегик шериклик муносабатларини қабул қилинган «йўл харитаси» асосида кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.

Яқин Шарқдаги вазият, Афғонистон саммитга қайтиши ва Самарқандда миллий авиакомпаниялар форуми ўтказиш таклифи — Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида нутқ сўзлади

4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

«Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани урушга жалб қилиш хавфини туғдирди» — Ўзбекистон президенти

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Қорабоғ ҳудудидаги Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида нутқ сўзлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.У ўз нутқининг аввалида «ноёб тарихий ва маданий меросни ўзида мужассам этган қадимий Қорабоғ заминида» делегациялар раҳбарлари билан учрашиб турганидан мамнун эканини таъкидлади.

Бугун уч нафар боксчимиз баҳс олиб боради

Астанада ўтаётган бокс бўйича Жаҳон кубогида кучлилар сараланмоқда. Тажрибали юртдошларимиздан Феруза Казакова Хитой Таипейи вакили билан кечган муросасиз баҳсда иродали ғалабага эришди.

TBC Uzbekistan онлайн суғуртани ишга туширмоқда ва экотизимини кенгайтириб, янги сегментга чиқмоқда

TBC Uzbekistan учун ўз суғурта компанияси — TBC Sugʻurta'нинг очилиши муҳим стратегик қадам бўлиб, бу компанияга суғурталаш йўналишини йўлга қўйиш ва экотизимдаги барча маҳсулотлар ўртасидаги синергияни кучайтириш имконини беради.TBC Sugʻurta 2025 йил март ойида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан ҳаётни суғурталаш бўйича лицензияни қўлга киритиб, апрель ойидаёқ ўз фаолиятини бошлади.

Мирзиёев ва Бародар учрашуви. Ўзбекистон ва Афғонистон нималар тўғрисида келишиб олди?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашув ўтказди. Афғонистон бош вазири ўринбосари офисидан маълум қилишларича, учрашувда сиёсий ва иқтисодий алоқалар, темир йўл алоқаларини ривожлантириш, савдо, транзит ва электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган.

Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик камари учун жанг қилади

Шаҳрам Ғиёсов WBA йўналишида вақтинчалик чемпионлик камари учун мексикалик Рауль Куриэлга қарши жанг қилади. 31 яшар ҳамюртимиз фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Спортимиз раҳбарлари Қозоғистонда Геннадий Головкин ва мамлакатнинг бошқа спорт амалдорлари билан учрашувда иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти ҳозирда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташриф давомида расмийлар қардош мамлакат билан спорт соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор учрашувлар ўтказмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкендига ташриф буюрди (+фото)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Хонкенди шаҳрига келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. У ерда уни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.

Бугун Феруза Казаковага мухлислик қиламиз

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 3 нафар вакили рингга кўтарилиб, уларнинг 2 таси ғалаба қозонди.

Ўзбекистон билан стратегик шериклик ўрнатган давлатлар

СловакияҲамкорлик эълон қилинган ва/ёки шартнома имзоланган сана: Ўзбекистон ва Словакия 2025 йил июнь ойида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни қабул қилган. Ҳужжат Словакия бош вазири Роберт Фицонинг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланган.

Фото: Президентлар Бокуда Ўзбекистон элчихонасининг янги биносини очиб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати. Тадбирда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди.

Фото: Ўзбекистон президенти Sea Breeze курорти фаолияти билан танишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида президент Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди.Халқаро туризм маркази Каспий денгизининг ғарбий соҳилида жойлашган.

Мирзиёев Алиевга: «Сиз отангизнинг азалий орзусини рўёбга чиқардингиз»

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев 2 июнь куни ОАВ вакиллари билан учрашувда Бокудаги музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди.Ўзбекистон раҳбари сўзининг аввалида Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжонда амалга оширилаётган янгиланишлар ва мамлакат эришаётган натижалардан хурсанд эканини таъкидлади.

Иттифоқчилик муносабатларидан кемасозликкача: Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари 10 дан ортиқ битим имзолади

Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди.Меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, етакчилар ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага электр энергияси экспорти лойиҳаси реализациясини тезлатмоқчи

2 июль куни Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг тор доирадаги учрашуви ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон — Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Бугун яна 3 нафар боксчимиз Жаҳон кубогида иштирок этади

Астанада бокс бўйича Жаҳон кубоги босқичининг яна бир куни ортда қолди. Хабар берганимиздек, унда Ўзбекистон терма аёллар терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилиб, улардан 2 нафари кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.

Бокуда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Боку шаҳридаги «Загулба» қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Сенат ҳукуматга алимент ундириш бўйича парламент сўрови юборади

Олий Мажлис Сенати 26 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда алимент ундириш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.Ўзбекистон қонунчилигида алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган, қарздорларнинг мамлакатдан чиқишини вақтинча чеклаш мумкинлиги белгиланган.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қирғизистон Ўзбекистон томонидан берилган ер участкаларини давлат мулкига олди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўш вилоятидаги қирғиз-ўзбек чегарасида Ўзбекистон томонидан берилган иккита йирик ер участкасини давлат мулкига қабул қилиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.

Давронбек Саттаров Пахтаобод тумани ҳокими бўлди

Давронбек Саттаров Хасанбоевич Андижон вилоятидаги Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон: ўзгаришлар даврида иттифоқчилар

Ниятдан амалиётгаИкки давлатнинг биринчи раҳбарлари — Ислом Каримов ва Ҳайдар Алиев 1996 йилда учрашган эди. Ўшанда имзоланган дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим кўпроқ рамзий аҳамиятга эга эди.

Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими этиб Абдинаби Камолович Ғиёсов тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.Абдинаби Камолов 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Жейк Пол WBA рейтингида ТОП-15'га киритилди

Жейк Пол WBA ташкилоти рейтингида топ-15таликка киритилди. Эндиликда Полда WBA камари учун асосий даъвогар бўлиш имконияти пайдо бўлди.

Махачевнинг келгуси жангига ишора берилди

Махачевнинг менежери Али Абдель-Азиз яқин орада жанг эълон қилинишидан дарак берди. "Махачев.

Гандболчи ёшларимиз иккита халқаро турнирда қатнашади

Июль ойининг илк кунлари мамлакатимиз гандболчилари учун халқаро мусобақаларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Уларнинг иккитаси Европа мамлакатларида ташкил этилаётгани эътиборли.

WBA янги рейтингида 3 та боксчимиз тенгсиз

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) июнь ойи якунига кўра, профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан мамлакатимизнинг 8 та боксчиси жой олди.

Спорт вазири соҳани ривожлантиришга доир тақдимотлар билан танишди

Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида Ички аудит ва назорат бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда Спорт вазирлигининг 2025 йилдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳалари бўйича тақдимотлар ўтказилди. Хусусан, жисмоний тайёргарлик спорт синовлари махсус талабларини бажарган умумтаълим мактаблари ўқувчиларига форма ва кўкрак нишонларини етказиб бериш ҳолати бўйича маълумот берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.