Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.Давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, энергия истеъмолининг энг катта улуши иқтисодиёт тармоқлари — айниқса, кўпчилиги аввалги даврларда қурилган, замонавий экологик талаблар ва энергия самарадорлиги меъёрларига жавоб бермайдиган саноат корхоналарига тўғри келади.
27 март куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон иштирокида бўлиб ўтадиган 20-Европа Иттифоқи — Марказий Осиё вазирлар йиғилишига иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас раислик қилади. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди: Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 3-ўриндан жой олди; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 7-ўринни эгаллаб турибди; Исроил Мадримов (суперўрта вазн тоифаси -69,9 кг) 9-ўринга жойлаштирилди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) 10-ўринга жойлашди.
Дзюдо бўйича сўнгги икки “Катта дубулға” турнирларининг якунига кўра ўзбек спорти учун муҳим бир фактга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Тошкент ва Тбилиси шаҳарларида ўтган мусобақаларнинг -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар Шаҳзодхўжа Шарипов ва Умар Бозоров олтин медални қўлга киритишди.
"Интер Майами" форварди Лионель Мессининг қўриқчиси Яссин Чуеко ютубер Логан Полга чақирув ташлади. "Менга қара, Логан.
Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикга қарши рингга чиқишни хоҳлаётганини маълум қилди. Бу ҳақида The Ring нашрига таяниб sports24.kz хабар берди.
Ўзбекистонликлар учун Рамазон ҳайти муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди. Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида президент қарори қабул қилинди. Қайд этилишича, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатида 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
Таъкидланишича, ушбу кўчанинг инфратузилмасини ўзгартириш ва 7/24 ишлайдиган кўчага айлантириш режалаштирилган. Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги "Ўзбекистон овози" кўчаси 7/24 кўчага айланмоқда.
Бугун АҚШнинг Бостон шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу мусобақа Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим турнирлардан бири ҳисобланади.
Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бошлангани ҳақида маълум қилган эдик. Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
Ўзбекистоннинг Сан-Маринога тайинланган биринчи элчиси Абат Файзуллаев мазкур давлат раҳбарлари — капитан-регентлар Франческа Чиверкья ва Далибор Риккардига ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Тантанали маросимда мамлакат ташқи ишлар вазири Лука Беккари Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни, жумладан, ушбу мамлакатга биринчи элчининг тайинланишини юқори баҳолади.
ДХХ мазкур мансабдор шахс доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келганини аниқлади. Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Қуръони каримдан тиловат қилиниб, Ўзбекистонда фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб, дуолар ўқилди. Тадбир аввалида давлат раҳбари халқимизни ва жамики мусулмон умматини муборак Рамазон ойи билан яна бир бор табриклади.
2027 йилгача олтита ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган. Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорлари қабул қилинди Қарорларга кўра, мазкур ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилади.
У тармоқдаги саҳифасига ёмғир сабаб йўллардаги "яма"ларда одамлар ҳам чўмилиши мумкинлиги айтиб, видео жойлаган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда йўлнинг ўртасида бир эркакнинг чўмилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Бугун Иорданияда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришади.
Янги тарифлар кейинги ойдан кучга киради. 1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар жорий этилади.
1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар жорий этилади, деб ёзмоқда Spot. Бу бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан 24 мартда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигининг сўнгги 5 йилдаги ривожланишини таҳлил қилди. 2024-йилда республикада ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 444,6 триллион сўмга етди ва 5 йил ичида 18,5 фоизга ўсди.
У ўзига келган йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича жарима ҳақида судга мурожаат қилган ва сунъий интеллект ёрдамида ютиб чиққан. Қозоғистонлик эркак йўл ҳаракати қоидаларини бузиш тўғрисидаги келган жарима бўйича судда ChatGPT ёрдамида ютиб чиқди.
Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Чилонзор ва Учтепа туманларида 27 мартгача кун давомида иссиқ сув ўчирилади. 2025 йилнинг 25, 26, 27 март кунлари иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади.
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида «Nexia-2» автомобили ёниб кетди. Вилоят ИИББ матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март – “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
«Париж-2024» Олимпиадасида чемпионликка эришган ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков жароҳати туфайли WBC томонидан ташкил этиладиган Гран-При турнирида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда «Olamsport.com» сайти хабар берди.
Ҳафта якунида Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов кумуш медалга сазовор бўлди.
21-23 март кунлари Испаниянинг Марбеля шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.
Бугун, 24 март куни соат 18:26 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Дўрмон” МФЙ, Маърифат кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётган. Бу ҳақида ФВВ хабар берди.
22-24-март кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “2025-йил Синзян маданият ва туризм кўргазмаси” ҳамда “6-Sinzyan bahorgi turizm ko‘rgazmasi”да Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиб этилди. Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
22-24-март кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “2025-йил Синзян маданият ва туризм кўргазмаси” ҳамда “6-Sinzyan bahorgi turizm ko‘rgazmasi”да Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиб этилди. Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
Экология вазирлиги барча юртдошларни ҳам акцияга қўшилишга ва бир соатга электр энергиясини ўчиришга чақирди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март — “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.