Таэквондо. Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари ассоциация раиси томонидан тақдирланди

Бугун Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси, мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Малайзиянинг Кучинг шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчиларимиз билан учрашди. Учрашув давомида Шерзод Рихсибаевич ёш таэквондочиларни қўлга киритилган натижалар билан самимий қутлаб, бу билан тўхтаб қолмаслик керак экани, олдинда уларни Дакар-2026 ўсмирлар Олимпиадаси кутиб турганини таъкидлади.

Бангкокда бокс бўйича Осиё чемпионати бошланди

Таиландда бокс бўйича U-19 ва U-22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати старт олди. Қитъамизнинг 25 мамлакатидан 367 нафар спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.

Спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари юзасидан тақдимот қилинди

Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида 2025/2026-ўқув йили давомида амалга ошириладиган ишлар, хусусан спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар илгари сурилди.

Курашчи қизимиз жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди

Греция мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди. Ушбу медални қизлар кураши дастурида иштирок этган Муҳайё Раҳимжонова қўлга киритди.

Ўзбекистонлик каратэчи АҚШ очиқ чемпионати ғолиби бўлди

АҚШнинг Техас штатида каратэ бўйича ўтказилган АҚШ Очиқ чемпионатида ҳамюртимиз Шоҳрухбек Турсунмахамматов -75 кг вазн тоифасида якка тартибдаги кумитэ баҳсларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. 7 ёшидан бери каратэ билан шуғулланиб келган Шоҳрухбек Турсунмахамматов кумитэ йўналиши билан бир қаторда, ката машқларини бажаришда ҳам совриндорлар қаторида эътироф этилди.

Олимпиада чемпиони Лазизбек Мулложонов барча мусобақалардан вақтинча четлатилди

Маълум қилинишича, боксчимизнинг намунасидан тақиқланган модда — метастерон метаболитлари аниқланган. Шу боис, у спорт мусобақаларидан вақтинча дисквалификация қилинди.

Бокс. Жон Жонсга иккита суд мажлиси тайинланди

Оғир (120 кг гача) ва яримоғир (93 кг гача) вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони яна муаммолар гирдобига тушиб қолди. Америкалик 38 ёшли аралаш яккакураш устасининг 17 июнь куни Албукеркда (Невада штати, АҚШ) содир бўлган йўл-транспорт ходисаси жойини тарк этгани ҳақидаги иш бўйича иккита суд мажлиси - 14 август ва 2 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.  Бу ҳақда нуфузли MMA Fighting портали мухбири ва инсайдери Деймон Мартин ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Ёш таэквондочиларимиз Грузияга йўл олди

Жорий йилнинг 31 июлидан 3 августига қадар Грузиянинг Батуми шаҳрида таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида “Batumi Open-2025” халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда дунёнинг ўндан ортиқ давлат терма жамоалари қаторида ўзбекистонлик таэквондо усталари ҳам қатнашади.

Спорт курашлари. Яна икки полвонимиз жаҳон чемпионига айланди

Греция пойтахти Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди. Унда 51 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Отабек Турсунов сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида озарбайжонлик Ҳикмат Ҳагвердиевни 4:1 ҳисобида енгган бўлса, -71 кг вазндаги полвонимиз Беҳрузбек Валиев грециялик Димитриос Соулис устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

Покистон тоғларида тош кўчкиси остида қолган биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Лаура Далмаер ҳалок бўлди. Бу ҳақда унинг менежери хабар берди.

Ўзбекистон миллий робототехника жамоаси “Sanya WRC 2025”да муваффақиятга эришди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бундан бир ой муқаддам ўтган “Dubai First Off-Season” халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон вакиллари саралаш босқичида 8 та энг яхши натижани қўлга киритиб, Хитой Халқ Республикасида бўладиган финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Дубай баҳсларида яккахон тартибда биринчи, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, "Энг яхши бошқарув" номинацияси соҳиби бўлган Ўзбекистон миллий робототехника жамоаси куни кеча Хитойда якунланган финал мусобақаларида ҳам яхши натижаларни қайд этди.Саня шаҳрида ўтказилган “Sanya WRC 2025” халқаро мусобақасида дунёнинг турли давлатларидан 2 минг нафардан ортиқ робототехника йўналишида изланишлар олиб бораётган ёш тадқиқотчилар ўзларининг янги инновацион технологияларини глобал майдонда синовдан ўтказди.

ОФК Аёллар футболи қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Австралиянинг Сидней шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) аёллар футболи қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси аёллар футболи бўлими бошлиғи Юлия Панина иштирок этди.

Сув спорти турларининг ривожи кўриб чиқилди

World Aquatics билан ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам билан учрашишди.

ХОҚ Президенти Кирсти Ковентри билан учрашув ўтказилди

Сингапурда ўтаётган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон спорти расмийлари Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Кирсти Ковентри ҳамда Олимпия бирдамлиги дастури директори, ХОҚнинг Миллий Олимпия қўмиталари билан ишлаш департаменти раҳбари Жеймс Маклеод билан учрашув ўтказишди. Учрашувда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ХОҚ раҳбари билан суҳбатлашишди.

Олимпия ўйинлари чемпиони жиддий хавф остида қолди

Биатлон бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Лаура Далмейер Покистондаги Қоракорам тоғ тизмасидаги Лайла чўққисига чиқиш чоғида оғир жароҳат олди. Бу ҳақда унинг менежерига таяниб, DPA агентлиги хабар берди.

Бокс. Ўзбекистон U-22 ва Ёшлар терма жамоалари Осиё чемпионатида иштирок этади

30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада терма жамоамиз 4 та таркиб билан иштирок этадилар.

Рейн-Рур-2025: Шарифа Давронова делегациямизга сўнгги олтин медални келтирди

Ўзбекистон делегацияси Германияда ниҳоясига етиб бораётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларидаги иштирокини якунлади. Бугунги баҳсларда қатнашган енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик қиличбозлар жаҳон чемпионатида 1/32 финалга йўл олди

Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Дастурга кўра, бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шпага ва сабля дастурларида баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-машғулот йиғини учун Тошкентдаги «Велара» меҳмонхонасида жамланишди. Куннинг иккинчи ярмида Нодир Элибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби футзалчилар билан Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида илк машғулотни ўтказишди.

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда навбатдаги ғалабасига эришди

Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Қирғиз Республикасида филиппинлик Марк Антониога қарши ўзининг профессионал боксдаги еттинчи жангини ўтказди. 8 раунд тўлиқ давом этган баҳсда барча ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди.

Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтаётган нуфузли Freestyle Chess Grand Slam шахмат турнирида ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров иштирок этди. Афсуски, икки вакилимиз мусобақани 9–12-ўринлар билан якунлаб, беллашувни эрта тарк этишди.

Лос-Анджелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йилда бўлиб ўтадиган Лос-Анджелес Олимпиадаси учун расмий тақвимни эълон қилди. Тантанали очилиш маросими 14 июль куни ўтказилиши белгиланган бўлса-да, баъзи спорт турлари бўйича мусобақалар икки кун аввал, 12 июлдан бошланади.

Эжени Бушар теннисдан кетмоқда

Аёллар тенниси рамзи, канадалик Эжени Бушар фаолиятини якунлаётганини эълон қилди. Собиқ бешинчи ракетка 27 июлдан 7 августга қадар давом этадиган Монреалдаги мусобақадан сўнг фаолиятини тугатади.

Боксчиларимиз Хитойдаги турнирда 8 та медаль қўлга киритишди

10-17 июль кунлари Хитойнинг Сзуни шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум

22-30 июль кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз таркибини маълум қилди.

Синнер – Уимблдоннинг 66-чемпиони!

Италиялик теннисчи Янник Синнер Уимблдон-2025 яккалик мусобақаларининг ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди. У Лондон кортларида биринчи марта бош соврин эгасига айланди ва жаҳон тасниф жадвалидаги пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлаб олди.

Енгил атлетика. Анвар Анваров жорий мавсумда иккинчи бор Ўзбекистон рекордини янгилади

Финляндиянинг Ёенсуу шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров мамлакат рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Усикнинг фаолиятидаги энг муҳим 5 та воқелик

Машҳур боксчи Александр Усик фаолиятидаги энг муҳим 5 та воқелик ҳақида гапирди: "Биринчи воқеа — мен бокс билан шуғулланишни бошлаган кун. Бу 2002 йилда содир бўлган.

БМБ 7 нафар футзалчи билан шартномани узайтирди

БМБ профессионал футзал клуби бир қатор ўйинчилари билан шартнома муддатини узайтирди. Хусусан, янги мавсум олдидан амалдаги чемпион Машраб Адилов, Шаҳзод Саъдиев, МуҳаммадалиҲусанбоев, Давлат Ибрагимов, Даврон Чориев, Музаффар Аҳаджонов ва Бекзод Мирқосимов жамоада қолади.

Улуғбек Рашитов: “Бўлган ишни ортга қайтариб бўлмайди”

Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йилга мусобақалардан четлатилгани ҳақидадаги хабарларга муносабат билдирди.Спортчи вазиятга аниқлик киритаркан, ҳеч қандай тақиқланган модда истеъмол қилмаганини таъкидлади:— Мен ҳам бу борада ўз фикримни билдирмоқчиман.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.