AnadoluJet авиакомпанияси Тошкент ва Анқара ўртасида авиақатновларни йўлга қўймоқда

Turkish Airlines'га қарашли AnadoluJet авиакомпанияси авиақатновларни Boeing 737-800 самолётларида амалга оширади. Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси Анқара-Тошкент-Анқара янги йўналишини йўлга қўяди.

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 6 апрель куни бўлиб ўтади

Ялпи мажлисда ЖК ва МЖтКга ўзгартишлар киритиш, халқаро шартномаларни ва бошқа қонун ҳужжатларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси жорий йил 6 апрель куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати.

Бухорода яшаш уйида майнинг ферма ташкил қилган шахс ушланди — видео

У 14 дона майнинг қурилмасини юқори кучланишли электр энергиясига улаб, давлатга 2,6 млрд сўм зарар етказган. Шунингдек, Тошкент ва Наманганда ҳам "свет"ни ўғрилаш ҳолатлари аниқланди.

Таниқли журналист Соҳибжон Алижонов вафот этди

Ўзбекистон телевидениесининг таниқли журналисти Соҳибжон Алижонов 55 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон телевидениесининг таниқли журналисти Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди.

Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилди

Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хизмат текшируви бошлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда  Қўқон педагогика институти ТТЖ қизлар яшайдиган хоналаридан бирига кузатиш камераси яширинча ўрнатилгани акс этган хабарлар тарқалган эди.

Тошкентда ИИВ ходимини ўлдириб, жасадини ёқиб юборган 3 эркакка жазо тайинланди — видео

Улар вазирлик ходимидан катта миқдорда қарзи борлиги сабаб уни ўлдиришган. Маълум қилинишича, ҳодиса 2022 йилнинг сентябрь ойида содир бўлган.

Тошкентда ўғил ва қиз фарзандларини сотмоқчи бўлган икик аёл қўлга олинди

Улардан бири ўғил фарзандини $40 минг, бошқаси эса қиз фарзандини $20 мингга пулламоқчи бўлган. Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар томонидан ўз фарзандини сотиш ҳолатлари аниқланган.

Андижонда мактаб ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб қилган раҳбарга жарима белгиланди

Барча мактабларнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва техник ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни таъминлаш бўйича Telegram орқали топшириқ берганлиги аниқланган. Ижтимоий тармоқларда Асака туман Мактабгача таълим ва мактаб бўлими мансабдорлари томонидан ишчи ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги акс этган хабарлар тарқалган эди.

Тошкент метросининг ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди

"Дўстлик-Қўйлиқ" ва "Олмазор-Сергели" йўналишларидаги 19 та бекатга ном бериш бўйича таклифлар йиғилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Тошкент шаҳар метрополитени ер усти линиясининг "Дўстлик-Қўйлиқ" ва "Олмазор-Сергели" йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилди.

Тошкентда Лор клиникасининг соябони қулаб тушди

Ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ҳокимлиги изоҳ берди. Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги 50-кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида хусусий Лор клиникасининг соябони қулаб тушганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентда иккита масжиддан одамларнинг пулларини ўғрилаб кетган шахс қўлга олинди — видео

Аввал ҳам масжидлардан пул ўғрилаш билан шуғулланиб юрган шахс бу сафар яна икки кишини тунаб кетди. Тошкентда жойлашган масжидларда икки нафар фуқаронинг пуллари ўғрилаб кетилди.

Пойтахтда қурилаётган, гўёки устунлари қийшиқ бўлган бино бўйича Қурилиш вазирлиги изоҳ берди

Видеода қурилаётган бинонинг юқори қаватларида қийшиқ темир-бетон устунлар ўрнатилгани акс этган. Тошкент шаҳар Халқлар дўстлиги санъат саройи яқинида қурилаётган бинонинг тепа қисми қийшиқ қурилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти эртагача ўчирилди

Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларидаги бир қатор манзилларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари сабабли 4 апрель соат 08:00 дан 5 апрель соат 08:00 га қадар Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкентда 27 ёшли аёл 3 нафар фарзанди ва ўзини 9-қаватдан ташлаб юборди — видео

Болаларнинг ёши 5, 4 ва 1 да. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Самарқандда ариқ четида 3 ёшли боланинг жасади топилди

Прокуратура берган маълумотга кўра, бола ариққа сел келиши оқибатида оқиб кетган. Самарқанд вилояти Ургут туманида 3 ёшли боланинг жасади ариқ бўйидан топилди.

Қаршида номаълум шахслар томонидан 30 туп дарахт кесиб кетилди

Қашқадарё вилояти Табиат ресурслари бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар "Табассум" МФЙ ҳудудида кўп йиллик тут ва қарағай дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар билан жинсий алоқада бўлган мансабдорларнинг иши қайта кўриб чиқилади

Уларга нисбатан чиқарилган аввалги суд қарори бекор қилинди. Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишча, бугун, 3 апрель куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А. М.

Ўзбекистонликлар Испанияда ишлаб чиқарилган "Тутукон" препаратидан фойдаланмасликка чақирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Испания дори воситалари ва тиббий асбоблар агентлиги томонидан ишлаб чиқарилаётганда сифат нуқсони борлиги аниқланган дори партиясини қайтариб олади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препаратидан огоҳ бўлишга чақирди.

Самарқандда ичида 323 млн сўм бўлган банкоматни 3 нафар шахс ўмармоқчи бўлди — видео

Улар банкоматни тармоқдан узганда, банкоматнинг огоҳлантирувчи сигнали ишлаб кетган. Натижада ИИО ходимлари томонидан қўлга олинган.

Бошқа қизларга қўшмасдан, овқат бермаслик билан жазоларди — мансабдорлар билан жинсий алоқа қилган қиз

Хоразмдаги оилавий меҳрибонлик уйида мансабдорлар билан жинсий алоқада бўлган қизлардан бири ҳодиса аслида қандай бўлганини айтиб берди. Аввалроқ, Хоразмда оилавий меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар икки давлат мансабдорлари билан жинсий алоқада бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Қашқадарёда фермерларни рўзасини очишга мажбурлагани айтилган ҳокимга чора кўриш сўралди

Ижтимоий тармоқда Косон тумани ҳокими йиғилишда фермерларнинг ишламаётганини танқид қилиб, уларни рўзасини очишга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Аввалроқ, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook'даги саҳифасида Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев ўзи чақирган мажлисда рўзадорларни рўзасини очишга мажбурлагани ҳақида пост жойлади.

Пойтахт ҳокимлиги шаҳарда ёмғир сувлари тошиб кетиши сабабини маълум қилди

Кеча кучли ёмғир ортидан кўчалар, метро ва ҳатто одамларнинг уйларигача сувлар тўпланиб кетди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2 апрель куни 2 соат давомида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида 20 мм ёмғир ёғди ва бу апрель ойи учун белгиланган умумий меъёрнинг, яъни 60 мм.нинг учдан бир қисмига тенг.

Хоразмда зўравонликка учраган қизларнинг хавфсизлиги таъминланди – Саида Мирзиёева

Мирзиёева мазкур ҳолатга бефарқ бўлмай, бу кейс юзасидан фуқаролик позициясини билдирган барча ОАВ ва фаолларга миннатдорлик билдирган. Аввалроқ, Саида Мирзиёева  Бош прокуратурадан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, синчиклаб ўрганишни ва ҳуқуқий баҳо беришни сўраган эди.

Тошкентдаги "дом"ларнинг биридаги балконлар кучли ёмғир сабаб қулаб тушди

Ҳокимлик ҳолат юзасидан маълумот берди. Бугун, 2 апрель куни кучли ёғингарчилик кузатилганлиги сабабли ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган 1963- йилда қурилган 59-уйнинг 17-19-хонадонлари балкон қисми қулаб тушгани ҳақидаги хабар тарқалди.

Open Budget машмашаси ёхуд бу тизим Ўзбекистонга қанчалик керак?

UzNews.uz мухбири пойтахт кўчаларида овоз тўплаш билан сарсон бўлаётган фуқароларни суҳбатга тортди. Сўнгги кунларда "Овоз беринг, Кола ичинг", "Овоз беринг, 10 минг олинг" каби чақириқлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда.

Тошкентда машиналарни махсус пульт ёрдамида очиб, ичидан пулларни ўғирлаб кетаётган шахслар ушланди

Жиноий гуруҳ аъзолари махсус масофавий пульт ёрдамида бир нечта автомобиллардан пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлашга улгуришган. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, жиноий гуруҳ аъзолари махсус пултни Қозоғистондан 2000 АҚШ долларига сотиб олишган.

Бош прокуратура Адлия раҳбарлари ва ФВБ раҳбарлари иши юзасидан Олий судга протест киритди

Хоразмда меҳрибонлик уйида тарбиячи қизлар билан жинсий алоқада бўлган Адлия ва ФВБ раҳбарлари иши юзасидан тергов давом этмоқда. Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари меҳрибонлик уйида тарбиячи қизлар билан жинсий алоқада бўлиб келгани ҳақида ва суд томонидан уларга нисбатан 1,5 йил озодликдан чеклаш (уй қамоғи) жазоси тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар билан жинсий алоқада бўлиб келгани маълум бўлди

Суд томонидан амалдорлар озодликка қўйиб юборилиб, уларга нисбатан 1,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси берилган. Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари мехрибонлик уйида тарбияланувчи 15-16-17 ёшли қизлар билан 10 ой давомида жинсий алоқада бўлиб келгани маълум бўлди.

Андижонда сохта 20 млн сўмни ҳақиқий 7 млнга пуллаётган шахслар ушланди

Келтирилишича, 5 нафар шахс тез фурсатларда бойиб кетишни кўзлаб, бу ишга қўл уришган. Андижонда пулларни сохталаштириб, тез фурсатда бойиб кетишни кўзлаган "шоввоз"лар қўлга олинди.

Open Budget'га овоз йиғишда мажбурий жалб қилинса, сенатнинг ишонч рақамларига мурожаат қилиш сўралмоқда

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси мажбурлов ҳолати юзасидан ўрганиш бошлади. Сенат ахборот хизматининг хабарига кўра, "Ташаббусли бюджет"га овоз йиғиш учун ходимлар мажбурий жалб қилинаётганлик ҳолати ўрганилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.