Мазкур чеклов Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар ва туманлар марказларида амал қилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини "шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун" ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсадида ҳаракатнинг максимал тезлиги амалдагисидан 10 кмга пасайтирилди.
2022 йилда 652 нафар боланинг ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди, 11 мингдан ортиқ бола болалар муассасаларига жойлаштирилди, 13 та "Меҳрибонлик" уйи ёпилди. Миллий болалар комиссияси Сенатга ҳисобот берди.
Маълум бўлишича, фуқаро ўз таклифини ҳокимга айтмоқчи бўлиб борганида, маҳалла раиси бунга йўл қўймаган. Шу сабаб, улар ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу ҳолатга изоҳ берди. Бугун – 2023 йил 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги куни.
Амир Темур таваллуди муносабати билан ўтказилаётган югуриш мусобақаси сабаб айрим кўчаларда автомобиль ҳаракати чекланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 9 апрель — соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан «Темурбеклар мактаби» ҳамда «Ёш чегарачи» академик лицейлари ўртасида югуриш мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳайвонот боғига кириш чиптасининг нархи ошишининг сабаби, жониворларнинг озуқаси нархининг ошиши билан боғлиқ. Жорий йил 1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар оширилади, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи ахборот хизмати.
Ўзгидромет 9 та вилоятда 2-4 апрелда сел келиш хавфидан огоҳлантирди. Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжанинг хабар беришича, 2-4 апрель кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.
Улар фуқароларга 2 ҳафтада машина тайёрлаб берамиз дея, кредит эвазига машина олиб беришни ваъда қилган. Тошкент шаҳрида фуқароларни алдаб, уларнинг 12 млрд сўм пулларини ўзлаштирган фирибгарларга суд ҳукми ўқилди.
Қўлга олинганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Фарғона водийсида олтин қуймаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Ўзгидромет баҳорнинг иккинчи ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз кўп бўлади.
Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш, унинг доирасида ҳар бир маҳаллага 500 миллион сўмдан маблағ ажратиш, уй-жойлар, болалар боғчалари қуриш ва янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Кегейли туманида давлат раҳбари иштирокида Қорақалпоғистонни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ёнғинга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, бугун, 30 март куни соат 14:04 да Шайхонтоҳур тумани "Ибн Сино" МФЙ Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди. Аввалроқ, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур шахс давлат чегарасини кесиб ўтаётганда қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Самарқандда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Янги Меҳнат кодексининг кучга кириши, автомобиль ҳаракати максимал тезлигининг пасайтирилиши, пенсионерлар метрода бепул ҳаракатланиши, бир қатор солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши — шу ва бошқа қонунчиликдаги ўзгаришлар 2023 йил 1 апрелдан кучга киради. Пенсия ошади Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7% га оширилади. Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланиш тарифлари ўзгаради Президент қарорига мувофиқ жамоат транспортидан фойдаланишда йўловчилар учун қулай тарифларни жорий этиш ҳамда электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида қуйидагича тартиб жорий этилади: — бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тарифлар қўлланади; — йўналишли йўловчи транспортидан фойдаланишда, унинг туридан қатъий назар, кунлик, бир, уч ва олти ойлик, йиллик чекланган ва чекланмаган тариф режалари жорий этилади; — йўналишларда йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар белгиланади.
БҲМ ошиши натижасида давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар ҳам ошади. 1 майдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 300 минг сўмдан 330 минг сўмга ошади.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 23 март куни 2005 йилда туғилган вояга етмаган Н.О.
Миллий авиапаркка яна 20 та янги самолёт сотиб олиниб, авиачипта харажатларининг 25 фоизига субсидия берилиши белгиланмоқда. Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб бир қатор йўналишларда мунтазам маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади.
Мазкур шохобчада эркаклар, аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ҳожатхона ва ювиниш хоналари мавжуд. Бугун, 29 март куни Миробод тумани, Локомотив кўчасида жойлашган санитария-гигиеник шохобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Оққўрғон туманида Open Budget учун ўқувчилардан пул йиғилаётганига муносабат билдирди. Аввалроқ, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Бойғули" МФЙ ҳудудида жойлашган 17-сонли мактабда Open Budget'да овоз йиғиш учун ўқувчилардан пул йиғилаётгани ҳақида видео тарқалди.
Айрим автотранспортларни олиб киришда эса божхона имтиёзлари берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Шу билан бирга, аҳолининг турли қатламларига турли тарифларни қўллаш вариантлари кўриб чиқилади. Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарига кўра, бойлар бозор нархида тўлаши керак.
Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилиб, мазкур боғча ноқонуний фаолият юритаётгани аниқланган. Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги хусусий боғчада 2 ёшли бола аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилиб, мазкур боғча ноқонуний фаолият юритаётгани аниқланган. Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги хусусий боғчада 2 ёшли бола аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар ўрганиi олиб бораётганлиги ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди. Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Байгули» МФЙдаги 17-мактаб ўқувчилари дарсга киритилмай, сим-карта сотиб олиш учун 10 минг сўмдан 20 минг сўмгача пул олиб келиш учун ўз хонадонларига жўнатилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
500 минг пора олган шифокор 5 йилга қамалган. Давлат мулкини талон-торож қилган шахс эса 1 йилдан ортиқ муддатга уй қамоғига олинган.
Телеканал маъмурияти бундай техник хато учун узр сўраб чиқди. Аввалроқ, "Ёшлар" телеканалининг "Биз томонларда" деб номланган кўрсатувида Қорақалпоғистон Республикаси вилоят сифатида тилга олинди.
Мазкур оила яшайдиган маҳалла раиси ҳодиса юзасидан янги тафсилотларни очиқлади. Аввалроқ, Тошкентда спортчи ўз аёли ва ўғлини калтаклагани ҳақида хабар бергандик.
Аввалроқ, мазкур марказда 21 нафар гўдак вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ССБ бошқармаси бу хабарларни асоссизлигини маълум қилиб, бир нафар чақалоқнинг ўлими сабабини очиқлади.
Вилоятда шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Жиззах вилоятида қуввати 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг “China Huadian Overseas Investments”, “CNEEC” (China National Electric Engineering Company) ва “SANY Renewable Energy” компаниялари ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.