5 суткага қамалган блогер Севинч яна жавобгарликка тортилди — видео

Икки нафар қиз Самарқанддаги тунги клубда ўзбек миллий валютасини сочиб, уни қадрсизлантирган. Самарқанддаги кафеларнинг бирида икки нафар қиз ўзини кўз-кўз қилиб ўйинчи қизлар ёнида оёқлари билан ўзбек миллий валютасини босиб, уни қадрсизлантирганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

ИИВ автобус йўлагида ҳаракатланган ҳайдовчиларга қандай жазо белгиланишини маълум қилди

Тошкентда жамоат транспорти учун янги ажратилган йўлаклар яратилмоқда. Яқин келажакда Тошкент шаҳри марказида умумий узунлиги 475 км бўлган 34 та автобус йўлаклари пайдо бўлади.

Тошкентда ИИО ходими вояга етмаган болага қўпол муомалада бўлди — видео

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. ИИО ходими ҳамда вояга етмаган шахс ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакчада яна қайси автомобилларга ҳаракатланишга рухсат берилгани айтилди

ИИВ ЖХД ЙҲХБ бошлиғи мазкур йўлакда истисно тариқасида ҳаракатланишга рухсат берилган автотранспорт воситаларини санади. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг айтишича, ушбу йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин.

Ноябрь ойида харид учун энг кўп кешбэк берган топ-20 тадбиркорлик субъектлари маълум қилинди

Йил бошидан буён "Солиқ" иловаси орқали фуқаролар 881,9 млрд сўм пулни қайтариш имкониятига эга бўлди. 2022 йилнинг 11 ойи давомида "Солиқ" мобил иловасида 881,9 миллиард сўм кешбэк билан 203,4 миллион истеъмол чеки рўйхатга олинди.

Тошкент вилоятида қизларни фоҳишалик қилиш учун Ҳиндистонга юбораётган эркак ушланди

Ҳатто қизларнинг Ҳиндистонга бориш ва виза харажатларини ўзлари тўлаб берган. Тошкент вилоятида қизларни фоҳишаликка юбораётганлар қўлга олинди.

Қорақалпоғистондаги мактабларнинг бирида ўқувчиларга сифатсиз егуликлар берилаётгани айтилмоқда

Интернетда Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги мактабларнинг бирида бепул овқатланиш учун берилган озиқ-овқатлар сифатсиз эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, 12 декабрь куни Беруний тумани янгиликларини бериб борувчи Telegram-каналида тумандаги 63-ўрта мактабда шундай ҳолатлар содир бўлаётгани ҳақида фото ва видеохабарлар жойланган.  Шунда сўнг, озиқ-овқатларни таъминловчи корхона масъули ҳаво совуқлиги сабаб маҳсулотлар иссиқдан совуққа чиққанидан сўнг сифатсиз кўринишга келиб қолганини айтган.

Туман сабабли Aндижон аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатди

Сотиб олинган чипталар пуллари йўловчиларга қайтариб берилади. Ҳаддан ташқари совуқ туман туфайли Aндижон халқаро аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда UzAirports матбуот хизмати Aндижондаги ноқулай шароитлар туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY049 (Aндижон — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Aндижон), HY092 (Aндижон — Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди, дейилади хабарда.

Президент озодликдан маҳрум қилиш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев маҳкумлар ҳуқуқлари бузилишига қарши курашиш чора-тадбирларини маълум қилди. Президент охирги пайтларда айрим ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар кўтарилаётгани ҳақида гапирди.

2023 йилдан Тошкент ва барча вилоят мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади

Келаси йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади. Президент ўз мурожаатномасида айтишича, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади.

Энди давлат лавозимларига конкурс асосида ишга қабул қилинади

Ҳар йили 500 нафар мутахассис энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитилади — Президент. Шавкат Мирзиёев бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилиш ҳақида гапирди.

Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади

Шавкат Мирзиёев ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди. Бугун, 20 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини ўқиб эшиттирмоқда.

Шавкат Мирзиёев 2023 йил номини эълон қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси чоғида 2023 йил номини эълон қилди. Келгуси йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"(Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили) деб эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон воқеалари ҳақида гапирди

Қорақалпоғистон ташвиши — бутун Ўзбекистон ташвиши — Мирзиёев. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида Қорақалпоғистон воқеалари ҳақида гапирди.  "Ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз – бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда.

Тошкентда “103” ҳайдовчисини дўппослаб, машинага зарар етказган бемор 2 йилга қамалди — видео

Тез тиббий ёрдамни чақириб, шифокорлар етиб келганидан кейин уларни калтаклаган 22 ёшли йигитга жазо тайинланди. Аввалроқ, Тошкентда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирув асосида бемор турган жойга борганида беморлиги айтилган 22 ёшли йигит 103” бригадаси ҳайдовчисини калтаклагани ҳақида хабар бергандик.

18 кун ичида 71 мингта хонадоннинг бир ойлик электр энергияси ўғирланди

Ҳудудларда 471 та истеъмолчилар энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида энергетика тизимига жами 10 млрд сўмдан зиёд зарар етган. 18 кунда 71 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

“UzAuto TRAILER” МЧЖ 561 млрд.дан ортиқ сўмга Россия компаниясига сотилди

“UzAuto TRAILER” МЧЖнинг устав капитали 156,3 млрд сўмни ташкил этади. Давлат активларини бошқариш агентлиги “UzAuto TRAILER” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 561,1 млрд сўмга “Инновационный индустриальный парк-Технопарк в сфере высоких технологий “Технополис “Химград” АЖ (Татаристон, Россия)га сотиш бўйича келишувга эришди.

Электромобиллар ва гибрид автомобиллар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади

"Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.

Cовет даврида қатағон қилинган 173 нафар ўзбекистонлик оқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди совет даврида қатағон қилинган ва реабилитация қилинмай қолган навбатдаги шахсларга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди. Республика ишчи гуруҳи томонидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан таклифлар киритилганди.

Сўнгги 2 йил ичида 5 киши яроқсиз лифтлар сабаб ҳалок бўлди

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мамлакатдаги лифтлар сони ва уларнинг фойдаланишга яроқлилиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, республикадаги кўп қаватли уйларда жами 6200 дан ортиқ лифт қурилмалари мавжуд бўлиб, шулардан 5000 дан зиёди Тошкент шаҳрида ўрнатилган.

Бу йил минг нафардан ортиқ болага янги йил учун “Президент совғаси” топширилади — фото

Ота-она қаровисиз қолган ва ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига “Президент совғаси” берилади. Ҳар йилнинг сўнгидаги анъанага кўра, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун мўлжалланган “Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди.

Тошкентнинг марказий кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

Амир Темур, Шаҳрисабз ва яна бошқа кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 19 декабрь куни қуйида келтирилган кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши режалаштирилганлиги сабабли ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Қалин туман Тошкент ва Наманган аэропортлари фаолиятини вақтинча чеклади

Туман 20 дан ортиқ рейсларни бошқа вақтга кўчириш ёки муқобил аэродромларга жўнатишга мажбур қилди. Ноқулай об-ҳаво шароити Uzbekistan Airways'нинг HY-614 (Москва-Тошкент) рейсини Бухоро муқобил аэродромига жўнатишига мажбур қилди.

Давлат IT-сертификат ёки ўқиш учун сарфланган харажатнинг 50 фоизини қайтаришни бошлади

Компенсацияни олиш учун талабгор my.gov.uz орқали ариза топшириши керак бўлади. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар my.gov.uz орқали ариза топшириб, халқаро сертификат ёки ўқишга сарфлаган харажатларининг 50 фоизини қоплатиб олишлари мумкин.

Ўзбекистонга электромобиллар импорти қарийб 3 баробар ошди

Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида электромобиллар импортини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 177 фоизга оширди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 61,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 912 дона электромобил импорт қилган.

Пойтахтнинг иккита туманида ичимлик суви бир кунга ўчирилади

Ер устки метро йўли қурилиш ишлари муносабати билан ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари олиб борилади. Сергели туман Қипчоқ кўчасидан ўтувчи ер устки метро йўли қурилиш ишлари муносабати билан Д-1000мм бўлган ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари вақтида жорий йилнинг 20 декабрь куни 9:00 дан 21 декабрь куни 9:00 гача вақтинча сувсиз қолдирилади, дея хабар бермоқда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ.

Ўзбекистон Каспий ва Қора денгиз орқали Европага юк етказиб бера бошлади

Мис концентрати бўлган биринчи поезд умумий узунлиги 4000 км дан ортиқ бўлган йўналишни қамраб олади. "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ янги темир йўл йўналиши бўйича Европага юкларни етказиб беришни бошлади.

Президент Олий Мажлисга мурожаатнома билан қачон чиқиши маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Ўзбекистон парламентига мурожаатнома билан чиқади. Давлат раҳбари сешанба, 20 декабрь куни Олий Мажлисга мурожаатнома билан чиқади.

Қашқадарёда 45 ёшли эркак ўзини ўзи осиб қўйди

Прокуратура ҳолат юзасидан суриштирув бошлади. Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 декабрь куни Яккабоғ тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган 1977 йилда туғилган эркак ўзи яшаб келган ҳовлининг молхонасида ўзини ўзи осиб, вафот этган.

Тошкент шаҳрида янги йил арчалари қаерларга ўрнатилиши маълум қилинди — рўйхат

Арчалар ўрнатилган манзилларда 25 декабрдан 5 январга қадар болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.