Тошкент вилоятида маҳалладаги ер майдонига ўлик товуқлар ташлаб кетилди

Вилоят Экология бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги тақиқланган ҳудудга кўп миқдорда жонсиз ҳолатдаги товуқлар ташлаб кетилгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Хавфли контрафакт хамиртурушлар сотилаётгани аниқланди

Қалбакилаштирилган маҳсулотларни сотаётган юридик шахс номи ва савдо шохобча жойи қайд этилиб, чора кўриш учун тегишли ташкилотларга юборилди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига “Central Asia Distribution” МЧЖнинг расмий вакили – дистрибьютори мурожаат қилиб, республика ҳудудида «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие активные», «Angel разрыхлитель теста», «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие инстантные» ва «Дрожа Baker Dream» савдо белгиси остидаги маҳсулотларнинг қалбакилаштирилган нусхалари сотилаётганлигини маълум қилинди, дея хабар бермоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати.

Тошкент вилоятида Кадастлар палатаси муҳандиси 10 400 АҚШ доллар пора билан ушланди

Тошкент вилоятида Кадастлар палатаси муҳандиси 10 400 АҚШ доллари пора билан ушланди Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, фуқаро И.А. ва Кадастлар палатаси Янгийўл тумани филиали муҳандиси Ш.Х.

Шавкат Мирзиёев бир қатор ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати бир гуруҳ ходимлар мукофотланди. Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

"Қайси ҳудудга газ ва кўмир бўйича яна қўшимча захира керак бўлса, таъминлаб берилади" — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда табиий газ таъминоти жараёнини тўлиқ рақамлаштириш, чекка ҳудудларни суюлтирилган газ ва кўмир билан таъминлаш, аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориш бўйича топшириқ берди. Бугун, 24 октябрь куни Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.

Ғафур Ғулом боғи тест режимида фаолият бошлади

Ҳозирда ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда. Олмазор тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ғафур Ғулом боғи ҳозирда тест режимида фаолият бошлади.

Сирдарёда содир бўлган портлаш президент назоратида — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Сирдарёдаги ҳарбий қисмда жойлашган омборда содир бўлган ҳодиса юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида гапирди. Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов ОАВ вакиллари иштирокида бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сирдарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм омборида содир бўлган портлаш ҳақида маълумот берди.

Япония учта тиббиёт муассасасини жиҳозлаш учун $270 мингдан ортиқ маблағ ажратди

Маблағ Тошкент, Бухоро ва Қорақалпоғистондаги учта тиббиёт муассасаларига ажратилган. Япония ҳукуматининг "Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик ижтимоий лойиҳаларга кўмак бериш грантлари" дастури доирасида Япония Ўзбекистонга 270 600 доллар ажратди, деб хабар қилди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати.

Ўзбекистон умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади

Бу бўйича махсус ўқув курслари ҳам ташкил этилади. Унда эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган болаларнинг ота-онаси ўқитилади.

ЕХҲТ Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари учун криптовалюта ва Dark Web’да қидириш бўйича тренинг ўтказди

Ўқув курслари Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Унда Бош прокуратура, ИИВ ва ДХХ ходимлари анонимлик ва шифрлаш, криптовалюталар, Dark Web бўйича ёндашув ва усулларни машқ қилди.

Сирдарёдаги портлаш оқибатида қанча хонадонга зарар етгани маълум қилинди

Ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалардаги қарийб 3800 турар ва нотурар жойлар қисман талофат кўрган. Куни кеча Сирдарё вилоятида жойлашган Ҳарбий қисмдаги омборхонада портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сурхондарёда тиббиёт ходимлари жанжаллашди

Ҳамшира ва унинг яқинлари шифохона бош ҳамширасига тан жароҳати етказган. Сурхондарё вилояти Денов туманидаги шифохонада ҳамшира фарзандининг кўз ўнгида ваҳшийларча калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Сирдарёдаги портлаш: ҳодиса гувоҳлари билан суҳбат

UzNews.uz мухбири портлаш содир бўлган ҳуқуддаги маҳаллага ташриф буюриб, воқеа гувоҳлари билан суҳбатлашди. UzNews.uz мухбири портлаш содир бўлган ҳуқуддаги маҳаллага ташриф буюриб, воқеа гувоҳлари билан суҳбатлашди.

Андижонда Умрага бормоқчи бўлган 74 киши салкам 1,5 млрд сўмга "ухлади"

Фуқаро Умра зиёратига олиб боришни ваъда қилиб, 74 кишининг пулларини ишлатиб юборган. Андижон вилояти прокуратураси хабарига кўра, фуқаро Ф.А.

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши ёки таъсир ўтказиши тақиқланади

Кадастр агентлиги органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриш учун электрон тизим яратилади.  "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Портлаш юз берган ҳудуд атрофидаги маҳаллаларда етказилган зарарн бартараф этилади — Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги Сирдарёдаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган портлаш оқибатида етказилган зарарни аниқлаш чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Маълум қилинишича, айни вақтда мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда, ҳарбий қисм атрофида жойлашган маҳаллалар қамраб олиниб, етказилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф етиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.  Қайд этилишича, ҳарбий қисмдаги ўқ-дори захираси хавфсизлик талабларига жавоб берадиган, Давлат стандартларига мос равишда, замонавий махсус омборларда сақланмоқда.

Тўра Боболовнинг тумани ҳокимлигига 429 млн сўмлик машина сотиб олиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди

Антикоррупция агентлиги Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition сотиб олиш ҳақидаги фармойишига муносабат билдирди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Давлат манфаатига 60 млрд сўм зарар етказган Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими уй қамоғига олинди

Жамшид Фозилов ўзининг бир ўринбосари, ҳокимлик юрисконсульти ва яна бир нечта мансабдорлар билан жиноий тил бириктирган. Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, собиқ ҳоким Жамшид Фозилов ўзининг қурилиш бўйича ўринбосари У.Авазов, шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти Ш.Бухаров, шаҳар бош архитектори Ш.Бўронов, Давлат кадастрлари палатаси Қарши шаҳар филиали бошлиғи М.Хушов ва бошқалар билан Қарши шаҳри ҳудудидаги ер майдонлари ва бошқа инфратузилма объектларини ноқонуний равишда сохта ҳужжатлар асосида бериш ҳақида жиноий тил бириктирган.

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътилнинг бошланиш санаси маълум қилинди

Ўқувчилар 6 календарь кун дам олишади. Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, мактабларда I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келади ва 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Туркманистон пойтахтидаги “Тошкент” боғи очилди — фото

Боғни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тантанали равишда очиб берди. Ашхободда "Тошкент" боғини барпо этиш тўғрисида Туркманистоннинг ўша пайтдаги президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2021 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар собиқ вазири А.Комилов билан учрашуви чоғида маълум қилган эди.

Тошкентда мигалка ўрнатилган Gentra автомашинаси ҳайдовчиси нима учун қоидабузарлик қилгани сабаби айтилди

Республика Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди. Тошкентда мигалка ўрнатган Gentra ҳайдовчиси қўпол қоидабузарлик содир этгани ва ушбу автомашина Санепидем хизматига тегишли эканлиги ҳақида хабарни хабар берган эдик.

Қарши ХТБ мансабдорлари салкам 350 млн сўм бюджет пулларини "еб юборганликда" айбланмоқда

Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири қўлга олинган. Қашқадарё вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги (329 млн сўм) бюджет маблағлари талон-торож қилинганлик ҳолати юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  Тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда етказилган моддий зарар қопланганлиги ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сурхондарёда тумани ҳокимлигига салкам 450 млн сўмлик автомобиль сотиб олиш бўйича қарор қабул қилинди

Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш имзолади.  Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари белгилаб қўйилган.

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз терроризмда айбланиб, 5 йилга қамалди

Ҳолат интернетда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Суд бунга изоҳ берди.

Жайраларни шафқатсизларча ўлдирган эркаклар ушланди

Ҳодиса 4 йил аввал содир бўлган. Аммо, мазкур фуқаролар энди жазоланди.

Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик жорий этилди

Бундай ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун 1,5 млн сўмдан 9 млн сўмгача жарима ёки 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Тошкент аэропортининг бизнес залида овқатланишни Pasternak ресторани амалга оширади

Пойтахт муассасаси тендерда ғолиб чиқди ва "Anor Business Lounge"да овқатланиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритди. "Uzbekistan Airports" бошқарув компанияси халқаро ва маҳаллий брендларни жалб қилиш орқали аэропортларнинг ноавиацион фаолиятини ривожлантириш сиёсатини танлади.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик қилганларга жавобгарлик кучайтирилди

Энди бундай қилмиш учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.

Икки эркак жайраларни шафқатсиз равишда ўлдираётгани айтилмоқда

“Экологик патруль” гуруҳи томонидан видеотасвирдаги ҳолат ўрганилмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки нафар эркак жайрани ноқонуний овлаётгани ҳақида видеотасвир тарқалди.

Термиз халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Аэропорт янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади. 2022 йил 1 ноябрдан 25 декабргача Термиз халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.