Қарор билан Тошкентга келаси 5 йил ичида ҳар йили 7 млн мавсумий гуллар ва 70 мингдан кўп кўчатлар экилади ва 2024 йилга келиб, яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2002 йил 16 сентябрдаги “Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан 2023-2027 йилларда пойтахтни ободонлаштиришнинг Бош режаси тасдиқланди, унда ҳар йили қуйидаги кўчатлар экиш кўзда тутилган: — тахминан 7 миллион мавсумий гуллар; — камида 75 минг дона дарахт ва бута кўчатлари.
Саммит ўтказилиши сабаб бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланганди. Бугундан чекловлар олиб ташланди.
Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган ташкилотлар орасида Олмазор туман ҳокимлиги, "Ўзбекистон темир йўллари", "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ, бир нечта туман МТБлари ва бошқалар бор. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда доимий танлов (тендер) савдолари мониторинг қилиб борилади.
Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси тайинланди. Фуқаро Г.Б.нинг шифокорлар айби билан вафот этганлиги ҳақида мурожаатлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Қўлга олинганлардан умумий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 445 минг дона сифатсиз дори воситалари олиб қўйилди. ЎзАнинг хабар қилишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат тахминан 15:30 ларда Янгийўл тумани Регистон МФЙ 44-уйда тезкор тадбир ўтказилди.
Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўлар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни кенгайтиради. Кеча, 15 cентябрь куни Самарқандда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши лойиҳаси (Қирғизистон ҳудудидаги участка) бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Денгиз савдо йўлларига чиқиш учун Эроннинг “Чобаҳор” портидан фойдаланиш тўғрисидаги меморандум, виза режимини соддалаштириш бўйича келишув ва бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида Самарқанддаги музокаралар чоғида имзоланди. Ўзбекистон президенти Матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий Қўшма баёнот имзоладилар.
Ижтимоий тармоқда партия ўзига соф олтиндан ясалган кўкрак нишони таъсис этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аввалроқ, ижтимоий тапрмоқда "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан 585 пробали соф олтиндан ясалган кўкрак нишони таъсис этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Бугунги кунга қадар GTL мажмуасида жами 55 минг тонна синтетик дизель ёқилғиси ва 20,5 минг тонна синтетик нафта ишлаб чиқарилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши туфайли, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимида янги давр - устувор вазифалар ҳамда истиқболли режаларни амалга ошириш жараёни бошланди.
Текширув натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади. Мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.
Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан кун давомида вақти-вақти билан кўчалар ёпилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 сентябрь куни пойтахтда "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчалар ёпилади: — Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади; — Алишер Навоий шоҳ кўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади; — Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳ кўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади.
Марказ Хитой компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинади. Лойиҳа доирасида гепатит А, гепатит Б, папиллома, қизамиқ, қоқшол ва бошқа касалликлар вирусларини даволашда ишлатиладиган 10 хил вакцина ишлаб чиқарилади.
ЯИДХП орқали автомобилга электрон ишончнома бериш хизматидан фойдаланиш мумкин. My.gov.uz портали орқали электрон ишончнома берганлик учун давлат божи ундирилади: — 1 ойга: 90 минг сўм миқдорида — 6 ойга: 450 минг сўм миқдорида; — 3 йилгача: 900 минг сўм миқдорида.
Юлдуз Усмонова, Санжай ва яна бир нечта санъаткорлар муаллифлик ҳуқуқини бузиб қўшиқ куйлагани учун суд томонидан товон пули миқдорида қарор чиқарилган. Адлия вазирлиги матбуот котиби Шаҳноза Соатова муаллифлик ҳуқуқини бузиб қўшиқ куйлаган санъаткорларнинг рейтингини (товон пули миқдорига кўра) эълон қилди.
Бунинг учун олий малака тоифасини сақлаб келган педагог 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши керак. Халқ таълими вазирлигининг 12 сентябрдаги буйруғига асосан олий малака тоифасига эга педагог кадрлар мажбурий аттестация синовларидан озод этилади. Низомга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда олий малака тоифага эга бўлганидан сўнг уни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига (шу жумладан, декрет таътили даври ҳам) эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб қилинмаслиги белгиланди.
Парламент тасдиқлайдими, ҳукумат тасдиқлайдими, бюджетдан ажратилаётган маблағлар очиқ, шаффоф бўлиши керак. Олий мажлис Сенатининг 32-ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Нарбаева ўзлаштирилаётган бюджет маблағлари тўғрисида танқидий фикр билдирди.
Франция, Буюк Британия, Бельгия, Латвия ва Россияда Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги уюшган гуруҳга тегишли миллионлаб маблағлар ҳақида маълумот берилди. Швейцарияда жойлашган активлардан ташқари, Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги уюшган гуруҳнинг бошқа хорижий давлатлардан ҳам жиноий активлари борлиги аниқланди.
Бугун Сенатнинг 32-ялпи мажлисида автомобилларга керагидан ортиқ газ қуйилиши сабаб машиналарда портлаш юзага келаётгани танқид қилинди. Шунингдек, автомобилларга белгиланган миқдордан ортиқ газ қуйган АЁҚШларнинг лицензиясидан маҳрум қилиш таклиф қилинди.
Микроавтобуслар қатнови икки шаҳардан ҳар куни амалга оширилади. Қирғизистоннинг Ўш ва Ўзбекистоннинг Андижон шаҳарлари ўртасида 9 сентябрдан автобус қатнови тикланди.
Такси хизмати бир неча тарифлар бўйича хизматлар кўрсатади. Минимал йўл ҳақи 30 000 сўмни ташкил қилади.
Аёл аввал шифохонада ишлаб, сўнг ишдан бўшаган. Маҳалладоши ундан илтимос қилгани сабаб у қизчага укол қилган.
Ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилни зарядлайди. Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Аввалроқ, мазкур талаба у ректорга салом бермагани учун калтаклангани ҳақида мурожаат билан чиққанди. Университет Одоб-ахлоқ комиссияси ҳолат юзасидан баёнот берди.
Шунингдек, дарахтларнинг кесилиши сабаб табиатга етказилган 797,7 млн сўм зарар қурувчи ташкилот раҳбари томонидан тўлиқ қопланди. Аввалроқ, Тошкентнинг Чилонзор туманида 58 туп дарахт МЧЖ томонидан кесиб юборилган ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, 5 туп манзарали дарахтга шикаст етказилган. Ҳолат прокуратурага оширилди.
Вилоят ХТБ ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижондаги мактабда ўқувчилар мактабга оёқ кийимисиз киритилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Янгиҳаёт туманидаги 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик шартлари асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклиф қилинди. Тошкент шаҳрида бир ҳафтада яна 10 минг ўринли қўшимча ётоқ жой яратилади.
Эндиликда ижара субсидиясини кимларга берилишини талабаларнинг ўзлари гуруҳда ҳал қилишади. Бугун, 9 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ижара масаласида яратилган имкониятлар ҳақида изоҳ берди.
Ургут туманидаги тўйда 11 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракатини қўпол равишда бузиб, ЙТҲ бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни содир этиб ҳаракатланган. Жорий йилнинг 22 август куни Самарқанд шаҳри Ургут тумани Навоий шох кўчалари бўйлаб гуруҳ бўлиб ҳаракатланган автомашиналарнинг йўналишини кескин ўзгартириб қўпол тарзда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ЙТҲ бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни содир этиб ҳаракатланганлиги акс этган видео лавҳа ижтимоий тармоқларга сиздирилди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ берди. Куни кеча Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби кийиниш хонасига видео кузатув камералари ўрнатилганлиги ака этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.