Йил давомида Ўзбекистон фуқаролари визасиз саёҳат қилишлари мумкин бўлган давлатлар сони 24 тадан 29 тага кўпайди. Канаданинг Arton Capital консалтинг фирмаси томонидан тузилган глобал Паспорт индексида Ўзбекистон 95 давлат орасида 68-ўринни эгаллади.
Фракция аъзолари тамаки маҳсулотларининг муомаласини тақиқлаш ва жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда. Маълум қилинишича, баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази касалланган болалар билан тўлганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Республиканинг айрим тижорат банкларида хорижий валютани сотиш курси 13 005 сўмни ташкил этди. Бугун, 6 январдан бошлаб банкларда долларни сотиб олиш курси 12 860 - 12 940 сўмни, сотиш курси эса 12 945 - 13 005 сўмни ташкил этади.
Оширилган нархлар ва бунинг сабаби маълум қилинди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 февраль санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларнинг VIP, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25% га, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20% га ҳамда тез юрар йўловчи поездлар "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездларнинг чипта нархлари 30% га оширилмоқда.
Суд жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан чиқарилган қарорни қисман бекор қилди ва қўлланилган жазо ўталган деб ҳисоблади. Ўтган йилнинг декабрь ойида навбати етганида метан "заправка" ёпилиб қолганидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео мурожаат чиқарган Ғ.Д.
Блогер қилган иши учун узр сўради ва унга жарима жазоси тайинланди. Ижтимоий тармоқларда “Жасжан” номи билан танилган блогер Ж.Ш.
МЖтКнинг майда безорилик айби билан 15 суткага қамалган Ғ.Д.га оид иш Тошкент шаҳар судида апелляция инстанцияси тартибида кўрилади. Ўтган йилнинг декабрь ойида навбати етганида метан "заправка" ёпилиб қолганидан норози бўлиб ижтимоий тармоқларга видео мурожаат чиқарган Ғ.Д.
Туғилганлар орасида энг кўпи қизалоқларни ташкил қилди. 7 эгизак ҳам туғилди.
Янги Тошкент ҳудудида 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Ушбу янги шаҳарга 2023 йил 18 март куни тамал тоши қўйилган эди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди. Жорий йилнинг 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Актау шаҳрида “Озарбайжон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти авиаҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура баёнот билан чиқди. Бош прокуратуранинг баёнот беришича, Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.
Бош прокуратура баёнот билан чиқди. Бош прокуратуранинг баёнот беришича, Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 30 декабрдан 3 январга қадар электр қурилмаларида режали таъминлаш ишлари амалга оширилмаслик режими жорий этилмоқда. “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Асроржон Асқаров янги йил ва байрам кунлари – 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 3 январгача истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга бағишланган электр тармоқлари штабининг йиғилишини ўтказди.
Президент топшириғига кўра, эвакуация қилинганлар Ўзбекистонда тиббий ёрдам олади. Улар уй-жой, озиқ-овқат ва таълим хизматлари билан таъминланади.
У узоқ вақт Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Эргашев Авазбек Ёқубжонович вафот этди.
Назорат ва таҳлил натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган. Жорий йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган рейд тадбирлари давомида қиймати 71 065,1 млрд сўмлик 67 989,2 минг кВт.соат электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланган ва қайта ҳисоб-китоб қилинди, дея хабар бермоқда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати.
Йўл ҳақи ва қатнов вақтлари маълум қилинди. Янги йил байрами муносабати билан Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Парвозлар ҳафтада 1 маротаба Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. "Air Arabia" 27 декабрдан қиш мавсуми учун Рас ал-Хайма амирлигига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
30 ёшли эркак қиз бола жиянларига кийимсиз ҳолда ётиб баданини массаж қилишга мажбурлагани учун жавобгарликка тортилди. Суд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар М.Р.
Ушбу шахс ҳайвонот дунёсига 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказганлиги маълум бўлди. Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Корея билан ҳамкорликда қурилаётган ушбу магистраль икки шаҳар ўртасидаги қатнов вақтини сезиларли даражада қисқартиради. Жорий йилнинг 24 декабрь куни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти "Caman Corporation" лойиҳа менежери Жин Канга (Корея) билан музокаралар ўтказди.
Байрам тадбирларига ташриф буюриш истагида бўлган фуқаролар ер ости автотураргоҳларига ўз автомашиналарини сақлаши мумкин. Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Tashkent City" боғида ўтказилиши режалаштирилган янги йил байрами тадбирлари муносабати билан 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 10 январь кунига қадар боғи ичида жумладан Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилади.
Букмекерлик фаолиятини легаллаштириш, айрим солиқ имтиёзларини бекор қилиш, чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қарздорлик учун санкцияларни бекор қилиш - қонун ҳужжатларига ушбу ва бошқа ўзгартиришлар келгуси йилдан кучга киради. Norma.uz ёзишича, 1 январдан қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: Букмекерлик фаолиятини легаллаштириш Ўзбекистонда интернет орқали таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.
Алиев Ақтауда Озарбайжон Ҳаво Йўллари самолёти ҳалокатга учрагач, Россиядан Бокуга қайтиши маълум қилинди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг Актау шаҳрида содир бўлган авиаҳалокат муносабати билан МДҲнинг норасмий саммитидан Россиядан Бокуга қайтади, деб хабар берди РИА Новости.
Бу сўнгги бир йил ичида боғчаларда ота-оналар бадалларининг иккинчи ошишидир. Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланди.
Ким ошди савдоси 15 дақиқа давом этди ва ягона таклиф билан чиққан Sheng-Ke International компанияси ғолиб бўлди. Тошкент шаҳрида “Аския” бозори ҳудудида автотураргоҳга эга замонавий “Экобозор” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси бўйича тендер савдолари якунланди.
Янги йил байрамида олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 5 кун, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади. Президентнинг 2024 йил 24 декабрдаги "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги қарори билан 2025 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Юридик шахслар учун мўлжалланган автомобил рақами ауксионнинг бутун тарихида ўз қиймати бўйича рекорд ўрнатди. Авторақамлар онлайн аукционида сотувга қўйилган 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга сотилди.
Сигареталарни мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кирган шахс жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан 5 ярим йилга қамалди. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Термиз туманидаги корхоналардан бирида салкам 750 минг қути сигаретлар махсус ускуналарда майдалаб, парчалаш йўли билан йўқ қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.