Самарқандда ярим асрлик 9 туп қайрағоч дарахтлари кесиб ташланди

Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга қарийб 750 млн сўм зарар етказилган. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд вилояти Булунғур туманида дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Робахон Махмудова тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Ижтимоий давлат – 2030" дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Ўзбекистон президентлигига “Адолат” СДПдан номзод Робахон Махмудова Урганчда талабалар билан учрашди. Бугун, 20 июнь куни Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалида Ўзбекистон президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг хоразмлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлиси 22 июнь куни чақирилади

Мажлисда Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация, Ўзбекистон билан Покистон ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги ва яна бошқа бир қатор қонунлар кўриб чиқилади. Жорий йилнинг 20 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 22 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Cирдарёда 3 нафар йигит ҳаракатланаётган Labo юкхонасида тарвузхўрлик қилишди — видео

5-синф йигит дадасининг Labo'сини олиб, танишлари билан машина юкхонасига сув тўлдирган ва кўчада кўнгилхушлик қилишган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта йигитлар Labo'нинг юкхонасига сув тўлдириб, машина ҳаракатланаётган вақтда юкхонада тарвуз ейишгани акс этган видео тарқалди.

Фарғонада мушукни тириклайин ёқиб юборганларга оид маъмурий баённома қайта кўриб чиқиш учун судга юборилди

Аввалроқ, ҳуқуқбузарлар 990 минг сўмдан жаримага тортилган эди. Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Қарамкўл қишлоғида яшовчи М.А.

Андижонда 17 ва 15 ёшли йигит ва қизни чақмоқ урди

Йигит вафот этган. Қиз тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақти маълум қилинди

Ўзбекистондаги жоме масжидларида 28 июнь Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳри масжидларида Қурбон ҳайити намози 2023 йил 28 июнь, чоршанба куни эрталаб соат 05:15 да ўқилади.

Республика наркология тиббиёт маркази руҳий саломатлик тиббиёт марказига айлантирилди

Марказ аҳолига ихтисослаштирилган психиатрик, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатади. Президент "Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ўзбекистондаги мактабларда янги Social Emotional Learning ўқув соатлари жорий этилади

Махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатларида ўқувчилар ўзини тута билиш ва қийин ҳаётий вазиятларни енгиш кўникмаларини шакллантиради. Президент "Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Бугундан олий таълим муассасаларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди

Абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июлга қадар давом этади. Мy.gov.uz портали орқали абитуриентларни 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига шахсий ташрифсиз, қоғоз ҳужжатлар ва ҳеч қандай навбатларсиз онлайн рўйхатга олиш бошланди.

"Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари аниқланмади" — Тошкент вилояти ИИББ

Ижтимоий тармоқларда эркак мушукларни ўлдириб, ўз фарзандини калтаклагани ҳақида маълумот тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ушбу хабарларга изоҳ берди.

Тошкентдаги "дом"нинг юқори қавати ёниб кетди — видео

ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Янгиҳаёт туманида кўп қаватли уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкент вилоятида эркак итни машинасига боғлаб, судради — видео

Эркакка нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, иш судга оширилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда фуқаро Nexia-2 автомашинасида итни судраб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида "свет" ўчди — видео

Кучли шамол эсиши натижасида икки вилоятнинг бир қатор ҳудудларида электр таъминотида узилиш бўлмоқда. Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли шамол эсиши натижасида соат 17:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.

Қурбон Ҳайитда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Тегишли фармонни президент Шавкат Мирзиёев имзолади. 2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, 29, 30 июнь (жума) барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Расман: Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).

Тошкентдаги 10-қаватдан қулаган лифт ичида бўлган 6 кишининг оёғи синди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан ўтказилган текширув натижасини маълум қилди. Аввалроқ, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги 16 қаватли бинода ичида 13 киши бўлган лифт пастга тезлик билан тушиб кетгани, натижасида фуқаролар жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.

Сурхондарёда эркак аёлини "огород"да ишламагани учун дўппослади

Эркак хотинига макканинг ўтини олишни буюрган. Аёл бу ишни қилмаслигини айтиб, гап қайтарганида эркак уни дўппослаган.

Самарқандда аёлнинг яланғоч ҳолдаги видео ва расмларини тарқатмоқчи бўлган 40 ёшли эркак ушланди — видео

Эркак 33 ёшли аёл билан бир неча марта яқинлик қилиб, уни видеога олган ва видеони тарқатмаслик учун аёлдан 5 млн сўм талаб қилган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг март ойида 40 ёшли эркак 33 ёшли аёл билан танишиб, ишқий муносабатга киришиб юради.

Энергетика вазирлиги "Газпром" билан имзоланган шартнома шартларини маълум қилди

Шартномага мувофиқ, табиий газнинг йиллик ҳажми қарийб 2 млрд 800 млн кубометрни ташкил этган. Аввалроқ, Россиянинг "Газпром" компанияси ва Қозоғистоннинг "ҚазақГаз" компаниялари Россия табиий газини Ўзбекистон истеъмолчиларига ташиш бўйича шартнома имзолагани, натижада Россия табиий гази Ўзбекистонга Қозоғистон орқали етказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Тошкентдаги хиёбонда пиёдалар ўтиш жойини тўсиб қўйган аттракционлар демонтаж қилинмоқда

Яккасарой тумани ҳокими томонидан тегишли топшириқлар берилди. Куни кеча пойтахтнинг Яккасарой туманидаги "Мовий гумбаз" ёнидаги хиёбонда пайдо бўлган аттракционлар акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Тошкентдаги 16 қаватли бинода ичида 11 киши бўлган лифт пастга тезлик билан тушиб кетди — видео

ФВВ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Янгиҳаёт туманида 16-қаватли бинодаги лифтнинг занжири узилиб, қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди.

Ўзбекистон Эрон билан идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат имзолади

Икки мамлакат ўртасида фармацевтика, спорт соҳаларида ҳамкорлик бўйича, низоларни ҳал этиш ва арбитраж тўғрисида англашув меморандуми ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга ташрифи доирасида ҳукуматлар, идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

“Адолат” СДПдан президентликка номзод шифокорлар ва “аптекачилар” ўзаро келишиб дори сотишига тақиқ қўймоқчи

У бунинг олдини олиш учун янги дорилар ва даволаш услублари фақат вазирлик томонидан тушунтирилиши керак деб ҳисоблайди. “Адолат” СДПдан Ўзбекистон президентлигига номзод Робахон Махмудова тиббиётчилар ва фармацевтлар ўртасида ноқонуний мулоқотни тўлиқ тақиқлашни такфлиқ қилди.

Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди

Давлат гранти бўйича 2023/2024 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. "2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди.

"Меҳнат соҳасидаги муаммонинг сиёсий қисмини ҳал қилганимиздан сўнг, асосий амалий иш кўлами бошланди" – Сенат раиси

Танзила Нарбаева болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатга барҳам бериш масаласида АҚШ меҳнат вазири ўринбосарлари билан музокаралар ўтказди. Айни вақтда Халқаро меҳнат конференциясининг 111-сессиясида иштирок этиш доирасида Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси ХМТнинг ихтисослашган тузилмалари раҳбарлари ҳамда қатор мамлакатларнинг ҳукумат вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Тошкентдаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди — видео

Бир соатдан кўпроқ вақт давом этган ёнғинга 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилинган. ФВВ хабарига кўра, бугун, 17 июнь куни соат 02:25 да Шайхонтоҳур тумани "Шайхонтоҳур" МФЙ Лабзак кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Тошкентда қатнов йўли қазиб қўйилгани сабабли Nexia-2 чуқурга тушиб кетди — видео

Шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда йўл қазиб қўйилгани сабабли Nexia автомобили чуқурга тушиб кетгани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкентда Spark ҳайдовчиси "пешеход"дан ўтаётган фуқарони уриб юборди

28 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 июнь куни соат 08:10 ларда Яшнобод тумани ТҲАЙ кўчасида 1984 йилда туғилган Н.С.

2025 йилдан ОТМга кириш учун инглиз тили бўйича миллий ёки халқаро сертификат талаб қилиш таклиф қилинмоқда

“Адолат” СДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова бакалавриатга кириш учун инглиз тилини билиш бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш тартибини жорий этишни таклиф этмоқда. “Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Робахон Махмудова 2025 йилдан бошлаб бакалавриатга кириш учун инглиз тилини билиш бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш тартибини жорий этишни таклиф этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.