«Ёшлар дафтари»га йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш муддати қисқарди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг «Ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга, шунингдек уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонга 6 ойда 56,9 минг нафар чет эллик даволаниш мақсадида келган

2024 йилнинг январь июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Президент туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифларни кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июль куни ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда шу йил 3 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ҳамда тадбиркорлар билан мулоқотда топшириқ берилган эди.

Ўзбекистонда болалар неча турдаги вакциналар билан эмланади?

Ўзбекистонда миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга кўра, бугунги кунда болалар 13 турдаги юқумли касалликлар — вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк инфекция, ВПЧ-одам папиллома вирусларига қарши режали тарзда эмланади, дея маълумот бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Тошкентда 22 минг доллар эвазига ИИВ Академиясига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 22 минг АҚШ доллари эвазига ИИВ Академиясига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Ўзбекистон Қирғизистонга яна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон президенти номидан Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

7 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 17-22 июль кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Солиқ қўмитаси сунъий интеллект базасида яратилган виртуал ёрдамчини ишга туширди

Солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун сунъий интеллект базасида яратилган виртуал ёрдамчини ишга туширди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

2024 йилнинг 1-ярмида 17 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди — “Иссиқлик электр станциялари”

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2024 йил 1-ярим йиллигида эришган асосий кўрсаткичлари ​“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида 17 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу режага нисбатан 111,8 фоиз. Бу ҳақда Жамият матбуот хизмати хабар қилди.

Олий таълим тест синовларининг биринчи кун натижалари эълон қилинди

2024 йил 14 июль куни ўтказилган олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар қилди.

«UzAuto Motors»нинг 1,3 млрд сўмлик танловида коррупцион ҳолат аниқланди

Ижтимоий тармоқларда «UzAuto Motors» АЖ томонидан 2024 йил 8 июль куни ўтказилган 1,3 миллиард сўмлик давлат харидида аффилланган шахслар иштирок этиб, ғолиб бўлганлиги юзасидан хабарлар эълон қилинган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишда ушбу харид жараёнида иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ва таъсисчилари яқин қариндош эканлиги, шу боис мазкур жамиятлар аффилланган шахслар ҳисобланиши маълум бўлган.

Жиззахдаги адирликда йирик ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда «Темур ғори тоғларида ёнғин» сарлавҳаси остида видеолар тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШда ўқиш имкониятига эга бўлади

Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШда ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Боқувчиси меҳнат миграциясига чиқиб кетган оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади

“Ўзбекистон фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан: а) маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан: боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам; меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам; меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма; б) маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар беришни йўлга қўяди.

«Қамчиқ» довонида юк машинаси ЙТҲга учраб, ёниб кетди

«Қамчиқ» довонида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Қамчиқавтойўл» хабар берди.

Ўзбекистонда газ заправкалар учун қўшимча талаблар белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Norma» хабар беради.

Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сурхондарёда ноёб сиртлон ўлдирилгани айтилмоқда

Сурхондарёда сиртлонни ўлдирган фуқаро табиатга 1 млрд сўм зарар етказган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Бугун Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.  Қуйида уларнинг номи келтирилган: — Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 июль куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади

«Ўзгидромет» 15 июль, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, кечаси ва эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Танзила Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан музокара ўтказди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган БРИКСнинг Х парламент форуми майдонида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан музокара ўтказди. Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Туркияда ўтган халқаро фестивалда Ўзбекистон делегацияси 1-ўринни олди

7-12 июль кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган «Олтин қоракўз» 36-халқаро фолклор халқ рақс фестивалида Ўзбекистон делегацияси 1-ўринни олди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга қилинган суиқасдни кескин қоралади

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Автомобилдаги қотиллар кўпаймаслиги учун қонунчиликда жиддий ўзгаришлар қилиш керак — “Адолат” партияси раиси

“Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Ўзбекистонда эркатой ҳайдовчиларни тийиб қўйиш учун қонунчиликда жиддий ўзгаришлар қилиш кераклигини таъкидлади. Унга кўра, 2023 йилда содир этилган 9 минг 839 та ЙТҲ оқибатида 9 минг 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Қозоғистон билан ўзаро ҳамкорликда янги навигация йўлагини жорий этди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорликда янги навигация йўлагини жорий этди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қарийб 25 дона қадимий тангаларнинг Ўзбекистондан олиб кетилишига чек қўйилди

Ўзбекистондан қарийб 25 дона қадимий тангалар олиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Toshkent-AERO» ИБК ахборот хизмати хабар берди.

Россияда қаровсиз қолган 7 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-онаси томонидан қаровсиз ёки назоратсиз қолдириб кетилган 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Президент Фарғонада “Ташаббусли бюджет” доирасидаги кўплаб лойиҳалар амалда бошланмаганини танқид қилди

Президент Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда “Ташаббусли бюджет” доирасидаги кўплаб лойиҳалар иши ҳали бошланмаганини танқид қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

Япониянинг Ямагата префектурасида аҳолини жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш учун кунига камида бир марта кулишга ундайдиган қонун қабул қилинди. Бу ҳақда маҳаллий «The Asahi Shimbun» газетаси хабар бермоқда.

Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиш учун ёпилгани сабабли авиақатновлар Нукус халқаро аэропортига кўчирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.