ФАО Ўзбекистонда яшил иқтисодиётга ўтишни қўллаб-қувватлаш орқали яшил қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда давом этмоқда

ФАО Ўзбекистонда яшил қишлоқ хўжалигини илгари суриб, яшил иқтисодиётга ўтишни қўллаб-қувватламоқда Ўзбекистонда зарарли пестицидлардан фойдаланишни камайтиришга алоҳида э’тибор қаратилган ҳолда қишлоқ-озиқ-овқат секторида атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилмоқда. Атроф-муҳитнинг ёмонлашуви ва иқлим ўзгариши, айниқса, сув танқислиги ва тупроқ саломатлиги нуқтаи назаридан ортиб бораётган хавф-хатарларни келтириб чиқарар экан, мамлакат янада яшил ва барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларига катта аҳамият бермоқда.

Гувер — Балассанинг жойлашув коэффициенти: шаҳарларда хизматлар соҳасининг ривожланиши ва ихтисослашув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2024-йилнинг январь-декабрь ойларида шаҳарларда хизматлар соҳасининг ривожланиши ва ихтисослашувини таҳлил қилди. Мамлакатимизда республика ва вилоят бўйсунувидаги 32 та шаҳар мавжуд бўлиб, уларда республика доимий аҳолисининг қарийб 24%и (8,7 млн.

Тошкент шаҳрида уйлар ижараси: 1 ва 2 хонали турар жойларнинг ижара нархлари тезроқ арзонлашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. 2025-йилнинг январь-март ойларида пойтахтда 1, 2 ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган «люкс» тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.

SIUT мактаб битирувчиларини олий таълим сари дадил қадам ташлашга илҳомлаштиришда – пешқадам!

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) профессор-ўқитувчилари мактаб битирувчиларини касбга йўналтириш бўйича доимий саъй-ҳаракатда эканлигини тан олиш лозим. Бундан кўзланган мақсад ёшларни SIUT, унинг таълим йўналишлари, салоҳияти билан таништириш, касб танлашга йўналтириш ҳамда олий таълим сари дадил қадам ташлашга илҳомлантиришдан иборат.

Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида ўтаётган халқ сайлида сўзга чиқиб, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган буюк аждодимиз – Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.

Фарғонадаги “заправка”да “Matiz” газ баллони портлади

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчасида Matiz газ баллони портлади. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Жиззахда АЭС қурила бошлади

Қурилиш-монтаж базасида жиҳозлар, омборлар ва иш жойлари жойлашади. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

VII Тошкент халқаро марафони: янги маршрут, рекордлар ва бутун дунёдан минглаб иштирокчилар

13-апрел куни Ўзбекистон пойтахти яна йилнинг энг йирик ва илҳомлантирувчи спорт тадбирларидан бири — Марказий Осиёдаги югуриш мусобақалари орасида ҳақли равишда етакчи ўринни эгаллаган ВИИ Тошкент халқаро марафони марказига айланди. Бу йил марафонда дунёнинг 52 давлатидан 11 500 га яқин иштирокчи қатнашди — бу марафон ўтказилиши тарихидаги мутлақ рекорддир.

Шавкат Мирзиёев Чорвоқда қуриладиган Sea Breeze Uzbekistan туризм марказининг мастер-режаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Наманганда ҳомиладор аёл овқат қилаётганда газбаллон портлади

Наманганда 9 ойлик ҳомиладор аёлнинг 70% қисми куйиб кетди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар берди.

ФАО Бухоро Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига тупроқ ва ўсимлик маҳсулотлари таҳлили учун замонавий ускунани тақдим этди

БУХОРО, ЎЗБЕКИСТОН – Қишлоқ хўжалиги экотизимларининг барқарорлигини таъминлаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш борасида муҳим қадам ташланди. ФАОнинг «Ўзбекистоннинг қурғоқчиликка учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти бўлимига замонавий газ хроматографи асбоби тақдим этилди.

Тошкентда BYD ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида BYD ва «Lacetti» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ воқеа юзасидан маълумот берди.

Пойтахтнинг яна бир кўчасида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди

Пойтахт ҳокимлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб Туркқўрғон кўчаси кесишмасидан Хуршида кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 35 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шу сабабли, жорий йилнинг 13 апрель кунидан 25 апрель кунига қадар Туркқўрғон кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади ҳаракат ҳар икки йўналишда йўлнинг битта томони орқали амалга оширилади.

“Қуролдош дўстлар учрашуви” бўлиб ўтди

2025 йил 12 апрел Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси биносида Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси ташаббуси билан Африка қитъасида жойлашган Ангола Халқ Республикасида 1975-1992 йилларда собиқ Совет Қуролли Кучларининг турли қўшинларида ўз байналмилал бурчини адо этган ўзбекистонлик фахрийларнинг “Қуролдош дўстлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувда Республика “Нуроний” жамғармаси раиси Ўзбекистон қаҳрамони С.Турдиев, раис ўринбосари Ш.О.Убайдуллаев, Республика “VETERAN” Бирлашма раиси Т.П.Мурадов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири маслаҳатчиси-Марказий  фахрийлар Кенгаш раиси А.Д.Наврўзов, истеъфодаги офицерлар ва республикамизнинг турли бурчакларидан келган  20 га яқин Анголада хизмат қилган байналмиллал-жангчилар  иштирок қилишди.

“Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида минглаб аҳоли муаммолари ўз ечимини топди

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда қатор вазирлик ва идора раҳбарлари, масъул вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида аҳолини турмуш тарзини яхшилаш, ҳаёти фаровонлигини ошириш мақсадида ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди. Республика ишчи гуруҳи Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтнинг ҳар бир туманига масъуллар бириктирилган ҳолда ҳудудларда маҳаллабай тарзда бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда бевосита жойларга чиққан ҳолда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, бартараф этиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди.

13-18 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғир сел-тошқинларини юзага келтиради

Жорий йилнинг 13-18-апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқинлари юзага келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» огоҳлантириш билан чиқди.

“Кўринмас фронт жангчиси” ҳақида китоб

Китобхонлар орасида ўзбек разведкачиси  Саид Исломбек ҳақидаги «26-отилмасин», Вайс ва Штирлиц ҳақидаги “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси”, “Қилич ва қалқон” кинофильмларни берилиб кўрмаган кишилар кам бўлса керак… Ҳаммамиз ёшликда чегарачилар, разведкачилар, хавфсизлик хизмати ходимлари фаолиятига қизиққанмиз, улардан кўп нарсаларни ўрганишга ҳаракат қилганмиз… Бу касб эгалари ҳақида, уларнинг иши ҳақида оммавий ахборот воситаларда деярли ёзилмайди ёки кам ёзилади…        Яқинда Ўзбекистонга дўст Белоруссияда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдулҳамид Пардаев ва  Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Носир Тоировнинг “Бургут парвози” номли китоби нашрдан чиқди (Абдухамид Пардаев, Носир Тоиров. Бургут парвози.

Шавкат Мирзиёев Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Жаҳон банки гуруҳининг операциялар бўйича бошқарувчи директори Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда касб касалига чалинган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги мактаблардан бирида ишлаган ўқитувчига касб касали бўйича зарар пуллари тўланмай келингани аниқланди. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан мазкур ўқитувчига жами 337 млн сўм ундириб берилди.

Қозоғистонга тухум олиб кириш тақиқланди

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири 4 апрель куни мамлакатга товуқ тухумларини олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.

Замбия Миллий ассамблеяси котиби Тошкентда вафот этди

Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкентда бўлиб ўтган 150-Ассамблеясида иштирок этган Замбия миллий ассамблеяси котиби Рой Нгулубе вафот этди. Буни Замбия парламенти расман тасдиқлади.

Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистон февраль ойида дунёдаги энг йирик олтин сотувчисига айланди

Февраль ойи якунларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин сотувчисига айланди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) шарҳида дейилади.

Андижонда “Зил» уйни бузиб кириб кетди

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 8 апрель куни соат 13:10 ларда Асака тумани «Янгисор» маҳалласи ҳудудида иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келаётган “Зил ММЗ” русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида техник носозлик келиб чиқиши оқибатида йўл бўйидаги яшаш хонадонга бориб урилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Ўзбекистон Хитойдан қирувчи самолётлар сотиб олмоқчи

Ўзбекистон Хитойдан замонавий жанговар қирувчи самолётлар харид қилиш бўйича битим тузишга яқин турибди. Бу ҳақда “Defence Blog” хабар берди.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини кучайтиришга йўналтирилган янги долзарб лойиҳа ишга туширилди

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги – глобал аҳамиятга эга масала бўлиб, уни таъминлаш миллионлаб инсонлар ҳаёти ва саломатлигини сақлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 600 миллиондан ортиқ одам (ҳар 10 кишидан биттаси) озиқ-овқатдан заҳарланиш оқибатида касалланади ва 420 минг киши вафот этади.

Темурийлар даври ҳарбий санъатига бағишланганхалқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маданият департаментида “Амир Темур ва Темурийлар даври ҳарбий санъати: лашкарнинг маънавий-ахлоқий ва жанговар тайёргарлиги масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган ҳарбий атташелари, таниқли олимлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва олий таълим муассасаларининг академик ва профессорлари, Қуролли Кучлар академияси профессор-ўқитувчилари, мамлакатимиз олий ҳарбий таълим муассасаларидан ҳарбий тарих бўйича етук мутахассислар, киноижодкорлар, ёшлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» агентлиги кутилаётган ёмғирлар сабабли жорий йилнинг 8-9 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Агентликка кўра, қуйидаги ҳудудларда тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Фарғона, Бешариқ туманлари ва Сўх, Шоҳимардон ҳудудларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

ФАО раҳбари Виорел Гутсу Самарқанд иқлим форумида сув хавфсизлиги масалаларида минтақавий ҳамкорликни муҳимлигини таъкидлади

САМАРҚАНД, ЎЗБЕКИСТОН – Маълумки, Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё глобал иқлим муаммолари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирлашиш” мавзусидаги нуфузли Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир Марказий Осиё минтақасида иқлим ўзгариши, сув ресурслари бошқаруви ва экологик барқарорлик масалаларига бағишланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.