Нукусда ташкил этилаётган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси фаолиятини ҳали тўлиқ бошламасиданоқ халқаро ҳамкорликка кенг йўл очмоқда. Академия дастлабки кунларданоқ фақат минтақавий тиббиёт муассасаси эмас, балки хорижий илмий ва тиббий марказлар билан ҳамкорлик қиладиган халқаро платформа сифатида шаклланмоқда.
Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди. Давлат раҳбари мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами шукуҳи давом этаётган айни кунларда Қорақалпоғистон аҳли билан юзма-юз учрашиб турганидан мамнунлигини билдирди.
Ички ишлар вазирлиги томонидан республика бўйлаб ўтказилаётган «Қорадори-2026» тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичида хўжаликларда етиштирилган 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб, йўқ қилинди. Назорат тадбирлари вертолётлар ёрдамида барча ҳудудларда амалга оширилди.
Президентнинг «Аҳоли даромадларини барқарор иш ўринлари яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, корхоналар томонидан ўз ходимлари, айниқса «Ижтимоий реестр»га киритилган оила аъзолари бўлган ходимлар учун амалга ошириладиган айрим харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳамда тегишли объектлар бўйича ер ва мол-мулк солиқларидан имтиёзлар беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга ташрифи ва «Марказий Осиё – Корея Республикаси» биринчи саммити доирасида олий даражадаги учрашувлар ҳамда дўстона суҳбатлар бўлиб ўтди. Ташриф давомида давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари ҳамда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ли Ук Хён билан мулоқот қилди.
17 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Навоий вилояти Нурота туманидан ўтувчи D-191 автомобиль йўлида қуппа-қуруқ қуёш панеллари ёрдамида автоном ишлайдиган ва ўзиб ўтиш ҳамда тезликни назорат қилувчи автоматик комплекс ишга туширилди. Таҳлилларга кўра, ушбу йўл участкасида 2025 йилда ношаръий ўзиб ўтиш оқибатида 21 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 5 киши ҳалок бўлган ва 22 киши жароҳатланган.
Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний равишда «Умра» зиёратини ташкил этмоқчи бўлган шахслар ушланди. Тошкент вилоятида тегишли лицензияга эга бўлмаган 1984 йилда туғилган шахс фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 1100 доллар талаб қилиб, 1000 доллар ва 1,2 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Марказий банк бошқаруви 16 сентябрдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Инфляция пасайишда давом этмоқда: август ойида умумий инфляция 6,2 фоизни, базавий инфляция эса 5,5 фоизни ташкил этди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева янги ташаббуслар ва йирик лойиҳаларни тайёрлашда қўлланилаётган жамоавий «ақлий ҳужум» формати ҳақида маълумот берди. Администрацияда ўтказилган навбатдаги таҳлилий муҳокамада яқин келажакда амалга ошириладиган муҳим йўналишлар ва йирик лойиҳалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Акқулов БААнинг «Al Rais Travel», «Dnata Travel» ва «Nirvana Travel & Tourism» каби йирик сайёҳлик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
— ДилобарКаттабекова Сирдарё вилояти ҳокиминингтуризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйичаўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Гулистон давлат университетида масъул лавозимда фаолият юритган.
Ўзбекистон август ойида Speedtest Global Index рейтингида ҳам мобил, ҳам симли интернет тезлиги бўйича уч поғонага юқорилади. Мобил интернет бўйича Ўзбекистонда юклаб олиш тезлиги 62,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача ошди.
Бу ҳақда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда маълум қилинди. Қайд этилишича, 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида 515 мингта оила учун индивидуал режалар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришда муҳим босқич бўлди. Ташрифнинг асосий воқеаси Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан музокаралар бўлди.
Чоршанба, 16 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг базавий тармоқларидан бири бўлиб, иқтисодиётнинг деярли барча соҳаларини қадоқлаш, санитария-гигиена, полиграфия ва техник материаллар билан таъминлайди.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефть маҳсулотларини сақлаш омборидаги резервуарлардан бирида ёнғин чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса ҳақида хабар соат 10:30 да келиб тушган.
Ўзбекистон футбол терма жамоаси навбатдаги FIFA кунлари доирасида Сурия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 1 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади ва соат 19:00 да бошланади.
14 сентябрь куни Тошкент метрополитени хизматларидан 1 165 550 нафар йўловчи фойдаланиб, метро тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Аввалги рекорд жорий йилнинг 8 май куни ўрнатилган бўлиб, ўшанда 1 117 061 нафар йўловчи ташилган эди.
Euronews маълумотига кўра, хорижий сайёҳнинг Ўзбекистонда қолиш муддати ўртача 8 кунга етган. Бир туристнинг ўртача харажати эса 2017 йилдаги 197 доллардан 503 долларгача ошган.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини бошқариш тизимини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳани тайёрламоқда. Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш билан бирга, сув ҳаракати ва ундан фойдаланиш устидан рақамли назоратни жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Сеул шаҳрида Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сук билан учрашди. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Пойтахтда Германияда таълим олиш ва фаолият юритишни режалаштираётганлар учун «BerufsEXPO 2026» кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари соат 11:00 дан 17:00 гача Миробод тумани, Ҳайдар Алиев кўчаси, 89-уй манзилида ўтказилади.
Ўзбекистон ва БМТ Туризм ташкилоти «2027 йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили»нинг расмий очилиш маросимини Тошкент шаҳрида ўтказишга келишиб олди. Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Акқулов ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Шайха Носир Ал Новайс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Қонун (ЎРҚ–1175-сон, 11.09.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий марказларига жойлаштирилган хотин-қизлар ўзлари ва вояга етмаган фарзандлари учун никоҳ тузилганлиги ҳамда туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномаларни олишда давлат божи тўлашдан озод этилади.
Саида Мирзиёева йирик архитектура лойиҳалари ташаббускорлари, мустақил мутахассислар, урбанистлар, профилли студия ва олийгоҳлар вакиллари билан учрашув ўтказиб, пойтахтнинг шаҳарсозлик ҳамда экологик муаммоларини муҳокама қилди. Учрашувда Тошкентнинг жадал ўсиши шаҳар инфратузилмасига комплекс ёндашувни талаб этаётгани таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сеулда Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Чо Чжон Сик билан музокара ўтказиб, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Давлат ташрифи доирасида ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни ривожлантиришда парламентлар муҳим ўрин тутишини қайд этди.
Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия ҳукуматлари раҳбарлари Кардиффда ўтган тарихий учрашувда Буюк Британия таркибидан чиқиш ҳамда ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини мустаҳкамловчи қўшма меморандумни имзолади. Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия ҳукуматлари раҳбарлари Кардиффдаги учрашувда ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, Буюк Британиядан мустақил бўлиш ҳамда Европадаги келажагини таъминлаш ҳуқуқини мустаҳкамловчи ҳамкорлик меморандумини имзолади.
«Пахтакор» Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби билан куч синашди. Учрашувнинг 86-дақиқасида Фламарион ҳисобни очган бўлса-да, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар мувозанатни тиклаб, мағлубиятдан қутулиб қолди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.