Юлдузлар сари бирга: Ўзбекистон янги космик альянсга қўшилди

Анталияда бўлиб ўтган 77-Халқаро астронавтика конгрессида муҳим воқеа юз берди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия космос соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзолади.

Устюртда янги «Қоратау» газконденсат кони очилди

Устюрт ҳудудининг марказий қисмида жойлашган, маъмурий жиҳатдан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига қарашли «Қоратау» майдонида олиб борилган геология-қидирув ишлари натижасида чуқур қуйи юра қатламларида саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ захиралари аниқланди. Ҳудуддаги 1-сонли қидирув қудуғи 4860 метр чуқурликкача бурғиланиб, 3273–3213 метр оралиғида ўтказилган синовлар давомида табиий газ ва конденсат оқими олинди.

Хоразм вилоятида Хитойнинг Ляонинг педагогика университети филиали ташкил этилади

Президент томонидан қабул қилинган 2026 йил 2 октябрдаги ПҚ–359-сонли қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятида Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиали ўз фаолиятини бошлайди. Муассасада таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан эътиборан ўзбек, хитой ва инглиз тилларида, кундузги ҳамда муқобил таълим шаклларида ташкил этилади.

Тошкент шаҳрининг туристик ва марказий кўчаларини тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун янги махсус техника воситалари фойдаланишга топширилди. Дастлабки шундай замонавий қурилмалар Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчасида ўз ишини бошлади.

Тошкентда 100 та замонавий жамоат ҳожатхонаси барпо этилади

Пайтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун узоқ вақтдан бери долзарб бўлиб келган санитария-гигиена шохобчаларининг етишмовчилиги муаммоси ҳал этилмоқда. Шаҳар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Тошкентда 100 та янги санитария-гигиена пункти барпо этилиши режалаштирилган.

Рязанда таниқли парашютчи, кўплаб рекордлар соҳиби Сергей Сергиенко ҳалок бўлди

Рязань вилоятидаги «Крутицы» аэродромида Россия ва жаҳон рекордчиси, волжскийлик парашютчи Сергей Сергиенко фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Волгоград вилояти Парашют спорти федерацияси маълум қилди.

Самарқандда 2028-йилги Халқаро астронавтика конгрессини ўтказиш бўйича дастлабки келишув имзоланди

Анталияда ўтказилаётган 77-Халқаро астронавтика конгресси доирасида Самарқанд шаҳрида 79-Халқаро астронавтика конгрессини (2028 йилда) ташкил этиш бўйича дастлабки битим имзоланди. Ҳужжатга Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, “Ўзбеккосмос” агентлиги, “Сўнъий интеллект альянси” ННТ раҳбарлари ҳамда Халқаро астронавтика федерацияси президенти томонидан имзо чекилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Ҳозирги кунда олийгоҳда 4 та таълим йўналиши бўйича ўн мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда.

Беларусь парламентлари Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш тўғрисидаги битимни кўриб чиқади

Беларусь парламенти Ўзбекистон билан фуқароларни вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб этиш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Ҳужжат Беларуснинг Миллий ҳуқуқий интернет-порталида эълон қилинган бўлиб, у ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ушбу мамлакатдаги меҳнат муносабатлари, ижтимоий кафолатлари, меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи тўланиши, солиққа тортилиши ва тиббий суғуртаси масалаларини тартибга солади.

Бухородаги «Карвон» бозорида йирик ёнғин юз берди

Бухоро шаҳридаги «Карвон» бозорида 3 октябрь куни оқшомда йирик ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот тарқатди.

Камолиддин Мардонов Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Обид Ҳакимов Президент Администрацияси Раҳбари ўринбосари ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча чеклаши мумкун

Латвия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилган бир қатор жиноятлар, жумладан вояга етмаганларга қарши ҳуқуқбузарликлар фонида ўзбекистонликларга виза беришни вақтинча тўхтатиб туриш ташаббуси билан чиқди. Латвия Ички ишлар вазири Янис Домбраванинг таъкидлашича, ушбу вақтинчалик чеклов ўзбек томони билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мамлакатга келаётган шахсларни текшириш тизимини кучайтириш учун зарурдир.

Илҳом Сираджев таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарорига мувофиқ, Илҳом Тоҳирович Сираджев Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистонда ҳар йили октябрь ойи “Электр хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сон қарорига мувофиқ, республика бўйлаб ҳар йили октябрь ойида “Электр хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади электр енергиясидан фойдаланишда аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар ҳамда аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди

“Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?” деган савол туғилиши табиий. Президентимизнинг икки вазирликни бирлаштиришдан кўзлаган асосий ғояси қуйидагилардан иборат: – Таълим ва илм-фан вазирлиги барча боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиши ва уларнинг операцион жараёнлари учун масъул бўлиши, таълим фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилаши, аккредитациялаш ва лицензиялаш билан шуғулланиши керак; – Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқадиган ўзига хос лаборатория вазифасини бажариши, уларни амалиётга жорий этиши, натижаларини кузатиши ва аниқланган камчиликлар асосида такомиллаштириб бориши керак.

Тадбиркор Зафар Ҳошимов инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳга раҳбарлик қилади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузурида инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади. Жамоатчилик асосида гуруҳга тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.

Ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди

Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади мамлакатимизда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги даражага олиб чиқишдан иборат. Шунингдек, таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш, мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача барча босқичларни ҳамда илмий фаолиятни қамраб олган ягона самарали бошқарув тизимини жорий қилиш, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш кўзда тутилган.

Жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш бўйича назорат кучайтирилмоқда

Транспорт вазирлиги йўловчиларни автобусга чиқиши билан йўл ҳақини тўлашга чақирди⁠.  Назорат тадбирлари вақтида инспекторлар автобусдаги валидаторлардан фойдаланишни вақтинча чеклаши ёки блоклаши мумкин. Шу сабабли йўл ҳақини инспектор киргандан кейин ёки бекатга етгач тўлашнинг имкони бўлмаслиги мумкин.

17 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди

Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 14 та педагогик ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

Абдулла Арипов Евросиё миллатлар ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Евросиё миллатлараро ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Тадбирда Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕАИИ) аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари ҳамда Евразия иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Бакытжан Сагинтаев қатнашади.

Тожикистонда илк бор вазни 8 кг дан кам бўлган икки ёшли болада жигар кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли бажарилди

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш миллий илмий марказида туғма ўт йўллари атрезияси ташхиси қўйилган икки ёшли болага илк бор жигар қисмини кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди. Операцияга қадар вазни бор-йўғи 7 килограмм атрофида бўлган бемор болага донорлик қилган инсондан жигарнинг чап бўлагидаги учинчи сегмент кўчириб ўтказилди.

Ўзбекистонда ўқитувчилар учун анъанавий бир ойлик малака ошириш курслари бекор қилинади

Мамлакатимизда педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Эндиликда ўқитувчилар бир ой давомида Тошкент шаҳри ёки вилоят марказларидаги марказларда бевосита таҳсил олишлари талаб этилмайди.

Қирғизистон Россия технологиялари асосида яратилган ўзининг илк сунъий йўлдошини фазога учирди

Қирғизистон Россия технологиялари базасида ишлаб чиқилган ўзининг илк миллий сунъий йўлдошини фазога муваффақиятли учирди. Космик аппарат АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган полигондан орбитага олиб чиқилди.

Хусусий мактабларга тўловда солиғ олинмайдиган чегара амалдаги 3 млн сўмдан 6 млн сўмга оширилди

Жорий йилда мамлакатимизда 800 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинди, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 10 фоизга кўпдир. 2030 йилга бориб биринчи синф ўқувчилари сони 1 миллионга етиши кутилаётган бир шароитда, ҳар йили инвестиция дастурлари ҳисобидан 180–200 минг янги ўқувчи ўрни яратилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев педагог ходимлар билан ўтказилган самимий учрашувда таълим фидойиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Янги чора-тадбирлар пакетига кўра, эндиликда миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик маошига 50 фоиз миқдорида қўшимча устама тўланади.

Келажак муҳандислари: назариядан ишлаб чиқаришгача

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Келажак муҳандислари” республика танловида натижалаи эълон қилинди. Мазкур танлов истиқболли муҳандислик, илмий-техник ва инновацион ишланмаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни амалиётга жорий этишга қаратилган.

Ўзбекистон муҳофаза этиладиган ҳудудларда зооноз патогенларнинг ҳайвонлардан одамларга юқишининг олдини олиш чораларини кучайтирмоқда

Муҳофаза этиладиган ва сақланадиган ҳудудларда зооноз патогенларнинг ҳайвонлардан одамларга юқиш хавфини камайтириш табиатни муҳофаза қилиш, ветеринария ва жамоат саломатлиги соҳаларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатларини талаб қилади. Ушбу салоҳиятни мустаҳкамлаш мақсадида 21–22 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Ягона саломатлик» (One Health) ёндашуви ва биохавфсизлик бўйича амалий тренинг ўтказилди.

Президент таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университетига ташриф буюриб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижалари ва соҳани янада ривожлантириш режалари билан танишди. Давлат раҳбарига мактабгача таълимдан бошлаб профессионал ва олий таълимга қадар узлуксиз таълимни таъминлашга бағишланган кўргазма тақдим этилди.

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин баҳс-мунозараларидан сўнг лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.