Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Туркманистоннинг «Аваза» туристик зонасида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзга чиқиб, Додружлик мамлакатларининг кейинги ҳамкорлигидаги асосий йўналишларини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда оддий товар айирбошлашдан қўшма ишлаб чиқариш ва қўшилган қиймат занжирларини яратишга ўтиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси минтақадаги вазият кескинлашгани муносабати билан Саудия Арабистонида бўлиб турган фуқароларни авиақатновлар жадвали ва транзит йўналишларидаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди. Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, Саудия Арабистонида ички вазият барқарорлигича қолмоқда.
2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга сафар қилиши учун янгиланган талаблар кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси расман хабар берди.
Ўзбекистонда 2027 йилдан пенсия тизимини кенг кўламли ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳузурида халқаро маслаҳатчилар иштирокида лойиҳа офиси ташкил этилади.
Тошкент марказидан чиқишда 2, 26, 37, 68 ва 93-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди. Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун алоҳида BRT йўлагини қуриш ишлари олиб борилаётгани сабабли, Истиқбол кўчаси билан чорраҳада чапга бурилиш вақтинча чекланди.
Ўзбекистон ҳукумати 2026 йил охирига қадар давлат мулкини хусусийлаштириш орқали камида 14 трлн сўм (тахминан 1,2 млрд доллар) тушум олишни мақсад қилган. Савдоларга 84 та компаниядаги давлат улушлари, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер майдони чиқарилиши режалаштирилган.
12 октябрдан Тошкентдаги ТЦ-5 иссиқлик таъминоти ҳудудида режали профилактика ишлари сабабли иссиқ сув бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.
Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди. Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.
Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари халқаро «Tashkent Content Market» контент бозори ўтказилади. У миллий фильмлар, сериаллар, анимация ва рақамли маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда янги лойиҳаларни яратиш учун профессионал майдонга айланиши кутилмоқда.
Туркияда 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича янги чекловлар жорий этилиши кутилмоқда. Унга кўра, 15 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади, 15–18 ёшдаги ўсмирлар учун эса айрим функциялар чекланади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимоти қуйидагича: 20 ёшгача — 32 902 нафар; 20–30 ёш — 49 280 нафар; 31–40 ёш — 7 570 нафар; 41 ёш ва ундан катталар — 2 562 нафар; Шундан, 50 ёш ва ундан катталар — 694 нафар.
STADA Health Report 2026 халқаро тадқиқотига кўра, мамлакат аҳолисининг 82 фоизи давлат соғлиқни сақлаш тизимидан қониққан, 55 фоизи эса саломатлик билан боғлиқ масалаларда сунъий интеллектдан фойдаланади. Тошкент, 7 октябрь.
Самарқанд шаҳридаги Боғимайдон маҳалласида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (РИО ва РИАТМСФ) мутахассислари иштирокида аҳоли ўртасида кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Боғимайдон МФЙ ва қўшни маҳалла хотин-қизлари, 60-мактаб ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари, 16-мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари иштирок этди.
Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши пойтахт метроси учун бешта вагондан иборат 14 та поезд сотиб олиш концепциясини маъқуллади. Янги поездлар эскирган вагонларнинг бир қисмини алмаштириш ва йўловчиларнинг кутиш вақтини қисқартиришга хизмат қилиши керак.
9 октябрь куни пойтахтнинг кўчаларидан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга сафар қилиши учун янги талаблар жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб хабар берди.
Кобулда давом этаётган «Имом Абу Ҳанифа – 5-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси»да Ўзбекистон автомобиль саноати маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Савдо-саноат палатаси маълум қилишича, экспозициядан кузов деталлари, автомобиль ойналари, фаралар, фильтрлар, ёнилғи баклари, дисклар, шиналар ва бошқа эҳтиёт қисмлар, шунингдек, енгил электр транспорт воситалари ўрин олган.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига уй-жой субсидияси ажратиш бўйича илк танлов 2026 йил 9 октябрь куни соат 10:00 да ўтказилади. Дастур давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга ходимлар учун ипотека орқали бирламчи бозордан уй ёки квартира харид қилишда дастлабки бадалнинг 25 фоизини қоплашни назарда тутади.
Ўзгидромет 2026 йил 11–12 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Огоҳлантириш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор ҳудудларини қамраб олади.
Республика онкология маркази Тошкент шаҳри беморлари учун бепул хизматлар тугатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Марказ бепул хизматлар сақлангани, фақат йўлланма тартиби ўзгарганини маълум қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ўтказган терговга қадар текширувда омонат маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланган. Текширув маълумотларига кўра, тижорат банкининг бўлим бошлиғи О.Р.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Данғара туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда «Умра» тадбирларини ташкил этиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган турфирма ишчиси 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 4 400 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 100 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
«Аваза» мажмуасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ўз ишини бошлади. Йиғилиш бошланишидан олдин Шавкат Мирзиёевни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақаси учун талаб юқори бўлган касблар ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу ташаббус минтақа мамлакатларининг бугунги кунда мутахассислар танқислиги сезилаётган ҳамда яқин йилларда талаб ортиб борадиган соҳалар бўйича прогнозларини бирлаштиришни назарда тутади.
Россиядан Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон ва ЕОИИ мамлакатларига 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқиш тартиби мураккаблаштирилди. Эндиликда ушбу миқдордаги маблағни мамлакатдан олиб чиқиш учун нақд пул банк ҳисобидан ёки омонатдан ечиб олинганини тасдиқловчи банк кўчирмаси талаб этилади.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Фарғона йўли кўчасининг «Қўйлиқ ота» мақбарасидан «УзБУМ»гача бўлган 6 километрлик участкасида жойлашган 13 та светофор объекти ўзаро мувофиқлаштирилди. Аҳоли мурожаатлари ва транспорт оқими таҳлили асосида жорий этилган ушбу «Яшил тўлқин» тизими кеча-ю кундуз бир маромда фаолият юритади.
Санкт-Петербург шаҳридаги Давлат Эрмитажида «Сарой хосхоналарини кашф этиб: Бухоро амири саройидаги санъат» номли кўргазма ўз ишини якунлади. Тўрт ой давом этган ушбу кўргазмага дастлабки маълумотларга кўра 110 мингга яқин томошабин ташриф буюрди.
Жиззах вилоятида ўтказилган археологик тадқиқотлар давомида олимлар илгари маълум бўлмаган неолит даврига оид манзилгоҳлар ҳамда одамлар, ҳайвонлар ва турли рамзлар тасвирланган 30 га яқин қадимги петроглифларни (қоя тош суратларини) топдилар. Ушбу кашфиёт Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги ва Самарқанд археология институти мутахассислари томонидан амалга оширилди ва бу ҳақда Британиянинг «Heritage Daily» илмий онлайн нашри хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Талабалар шаҳарчасида давлат-хусусий шериклик асосида қурилган талабалар турар жойидаги вазиятни жойида ўрганди. Текширув давомида ушбу объект расман фойдаланишга топширилмагани, кадастр ва рухсатнома ҳужжатлари расмийлаштирилмагани, шунингдек, иситиш, иссиқ сув ва ёнғин хавфсизлиги тизимлари талабга жавоб бермаслиги аниқланди.
«Latifovs_tigers» номли Telegram-каналида ёвойи ҳайвонларни сотиш бўйича навбатдаги эълон жойлаштирилгани муносабати билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига мурожаат қилинди. Жамоатчилик фаоллари ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, сотувга қўйилган ҳайвонларнинг келиб чиқиши ҳамда уларни сақлаш ва сотишнинг қонунийлигини текширишни сўрамоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.