Омар Мансур Лондон мода ҳафталиги доирасида «The Living Loom» («Жонли тўқув дастгоҳи») коллекциясини тақдим этди. Бу дизайнернинг мода ҳафталигидаги 21-иштироки бўлди.
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Владлен Денисов ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги навбатдаги муваффақиятни қайд этди. Микст дастурида иштирок этган спортчиларимиз маҳорат кўрсатиб, финиш чизиғига иккинчи бўлиб етиб келдилар ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим этдилар.
Тошкент метрополитени йўловчилари учун яна бир қулайлик яратилди – метро парки 56 та янги вагон, яъни 14 та замонавий поезд таркиби билан бойиди. 2026 йилда харид қилиниши режалаштирилган барча янги поездлар ўқув йили бошланишига қадар олиб келинди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб аҳоли масканларини кўкаламзорлаштириш ва “Сояли сайр кўчалари” тармоғини ташкил этиш ишлари жадал давом этмоқда. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги “Сайқал” маҳалласида 550 туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб, 700 метр масофадаги пиёдалар йўлаги ободонлаштирилмоқда.
Тошкент шаҳрида Шаҳриобод ва Навниҳол кўчалари кесишмасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Чеклов диаметри 700 мм бўлган иссиқлик тармоғининг бир қисмини алмаштириш ишлари билан боғлиқ.
2026 йил 1 октябрдан my.gov.uz порталида фуқаролар ва бизнес учун янги имкониятлар жорий этилади. Улар орқали мол-мулк, телефон рақамлари ва банк карталарини онлайн бошқариш мумкин бўлади.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи 2,1 млн сўм миқдорида пора олаётганда ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, бўлим раҳбари тумандаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг 42 нафар ходимига санитария сертификатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Экология қўмитаси маълумотига кўра, 22 сентябрь соат 21:00 дан 23 сентябрь тонги соат 4:00 гача бўлган оралиқда Тошкент шаҳрида атмосферада ҳарорат инверсияси ҳодисаси кузатилиши мумкин. Ер юзасидаги ҳаво совиб, юқори қатламдаги ҳаво илиқроқ қолиши ҳамда шамол тезлиги 0,5–1 м/с гача пасайиши натижасида ҳавонинг вертикал аралашуви секинлашади.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим яшил ҳудудлар ўрнида атотураргоҳ қурилиши, жамоат парки режалаштирилган ҳудудлар аукцион савдосига чиқарилгани билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинмоқда. Урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитасига кўра, шаҳар марказидаги мавжуд яшил ҳудудларни камайиши, аҳолининг сайр қилиши ва дам олиши учун қулай жамоат жойлари ўрнида конструктив қурилишлар бўлиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас.
— ҚаҳрамонжонЗоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди. — Адлия полковниги Жахонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Самарқанд вилоятида бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш натижасида 1,1 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувда маълум бўлган.
Дерматологлар кенг тарқалган афсоналар ва тери муаммоларининг реал сабабларини очиқлади Эл орасида “холга тегиб бўлмайди, олдирсанг саратонга айланади” деган гапларни жуда кўп эшитамиз. Бундан ташқари, “ҳуснбузарни сиқиб ташласанг тезроқ кетади” ёки “унга тиш пастаси суртсанг, тезда қурийди” деган “халқона” маслаҳатларга ишонувчилар ҳам кам эмас.
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида энг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланадиган 5 қаватли янги асептик корпус қурилмоқда. Мазкур мажмуада йилига 200 нафаргача беморда аллоген гемопоэтик ўзак ҳужайралар трансплантацияси амалга оширилиши кўзда тутилган.
Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–346-сонли қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиб ва совриндорларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори сезиларли даражада оширилди. Янги тартибга кўра, катталар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 200 минг АҚШ доллари (илгари БҲМнинг 2 минг баравари эди), кумуш медаль эгаларига 100 минг доллар, бронза медали соҳибларига эса 50 минг доллар миқдорида мукофот пули ажратилади.
Андижон халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг соатига 200 нафар эмас, 1000 нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиши мумкин. Келгусида аэропортнинг йиллик йўловчи оқимини 3,5 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.
Тошкент шаҳри Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага юқорилаб, дунёнинг энг йирик 1000 та шаҳри орасида 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий кўрсаткичлар бўйича пойтахт сезиларли ўсиш қайд этиб, бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилди.
Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бхатия билан учрашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google компанияси вице-президенти Каран Бхатия билан учрашув ўтказиб, мамлакатимизда YouTube платформаси монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди.
Банкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижознинг ёнидаги 5,7 минг АҚШ долларига кўз тиккан банк ходими уни қасддан ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Суд материалларига кўра, ходим мижозни овлоқ жойга олиб бориб ўлдирган, жасадини автомобиль ичига жойлаштирган ва ҳеч нарса бўлмагандек иш жойига қайтиб, кечгача ишлаган.
Сўнгги йилларда пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш, янги автобус ва электробусларни олиб келиш ҳамда йўловчилар учун қулайликларни ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ушбу ўзгаришларни баҳолаш ва хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида сўровнома ташкил этди.
ICT WEEK Uzbekistan 2026 тадбирининг очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 50 дан ортиқ ўзбекистонлик стартап асосчиларини саҳнага таклиф қилиб, халқаро инвесторларга мурожаат қилди. Вазир Ўзбекистонни «стартаплар юрти»га айлантириш мақсадини таъкидлаб, инвесторларни мамлакатдаги ёш технологик компанияларни ривожлантириш жараёнининг дастлабки босқичлариданоқ ушбу экотизимнинг бир қисми бўлишга чақирди.
Ўзбекистонда пенсия тизимига кенг кўламли ўзгартишлар киритишга тайёргарлик кўрилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси Regulation.gov порталида қарийб 62 минг марта кўрилган, 1,5 мингдан ортиқ фойдаланувчи уни қўллаб-қувватлаган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасбини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Тошкентда «Стартаплар мамлакати» шиори остида ICT Week Uzbekistan 2026 ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантириш, ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва рақамли технологиялар соҳасидаги имкониятлар намойиш этилди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тизимида янги тартиб амалиётга жорий этилди. Эндиликда талабгорларни рўйхатга олиш жараёни ҳар бир ҳудуднинг сиғими ҳамда мавжуд ўтириш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади. Дастур давлат органлари ва ташкилотлари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот ва муассасаларда татбиқ этилиши назарда тутилган.
19 cентябрь “World cleanup day” — “Бутун Жаҳон тозалик куни” муносабати билан Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан республика бўйлаб “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилди. “Бутунжаҳон тозалик куни” тадбирларида республика бўйича 5 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб, улар томонидан жами 39 минг тоннага яқин чиқинди ҳудудлардан олиб чиқилди.
Ўзбекистонлик автопойгачи Исмаил Ахмедходжаев Бельгиянинг машҳур Спа-Франкоршам автодромида бўлиб ўтган Ultimate GT Sprint Cup халқаро мусобақасининг тўртинчи босқичида муваффақиятли иштирок этди. Роман Русинов билан биргаликда Rossa LM GT автомобилида қатнашган вакилимиз ўз жамоаси билан бирга иккита поул-позиция ва иккита шоҳсупани қўлга киритди.
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган XX ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги кумуш медални қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг модерн йўналиши бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз Фирдавс Атамурадов ҳал қилувчи финал босқичида тожикистонлик Мирзобек Умаровга имкониятни бой бериб, мусобақанинг иккинчи ўринини ва кумуш медалини қўлга киритди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Юнусобод туманининг “Қашқар” маҳалласида, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида йирик автотурагоҳ ва спорт-соғломлаштириш мажмуасини барпо этиш лойиҳаси тасдиқланди. Жой 10 йил муддатга ижарага берилиб, аукционнинг бошланғич нархи 514,2 миллион сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.