Меҳнат фахрийларининг хизматлари муносиб эътироф этилди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келган фахрийлар ва соҳа илғорларининг хизматлари муносиб баҳоланди. Жумладан, сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг чўл ҳудудларини ўзлаштириш ва деҳқончиликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақиқий қаҳрамонлик сифатида эътироф этилди.

Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда умумий қиймати 50 триллион сўмлик янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Пойтахтдаги бир қатор ташкилотларда иш кунини соат 08:00 дан бошлаш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, шаҳар бошқармалари ҳамда уларга қарашли бўлинмаларнинг иш вақтини соат 8:00 дан 17:00 гача белгилаш таклифини жамоатчилик муҳокамасига қўймоқда. Иш кунининг давомийлиги ўзгармайди — ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлаб, бир соат эртароқ якунлайдилар.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қайси ҳудудлар етакчи?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 75,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга ошган.

Қиш олдидан кунига қўшимча 2 млн куб метр газ қазиб чиқариш бошланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ 1–24 август кунлари 7 та янги ва капитал таъмирланган 8 та қудуқни ишга туширди. Янги қудуқлар кунига 1,7 млн, таъмирланганлари эса режадагидан 32 фоиз кўп — 310 минг куб метр газ бермоқда.

Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи 50 дан ортиқ веб-сайт блокланди

Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди. Ҳисобот даврида рекламалар бўйича 13 минг 500 дан ортиқ ўрганиш ўтказилиб, қарийб 6 мингта қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи 50 дан ортиқ веб-сайт блокланди.

ДХҲ Тожикистон опиумини ноқонуний сотишда гумон қилинган гуруҳни қўлга олди

26 август куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати наркотик воситаларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланганликда гумон қилинган гуруҳ фаолиятига чек қўйилганини маълум қилди. Идора маълумотига кўра, Сирдарё туманида гуруҳга тегишли вақтинчалик яшаш жойи аниқланган.

Қашқадарё ва Навоийда юз минглаб аҳоли оқова сув хизматлари билан қамраб олинади

Қашқадарё ва Навоий вилоятларида оқова сув инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳалар бошланмоқда. Уларнинг умумий қиймати 119 миллион еврони ташкил этади.

АҚШ бутун дунё бўйлаб иммиграцион визалар бўйича суҳбатларни вақтинча тўхтатди

АҚШ иммиграцион визаларга ариза берувчилар билан ўтказиладиган айрим визавий суҳбатларни бутун дунё бўйлаб вақтинча тўхтатди. Бунга Америка элчихоналари ва консулликлари ходимларини ўқитиш бўйича глобал дастурнинг бошланиши сабаб бўлган.

Омонатларни кафолатлаш агентлиги Янги Зеландия омонатларни кафолатлаш тизими вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди

Омонатларни кафолатлаш агентлигида Янги Зеландиянинг Depositor Compensation Scheme (DCS) — омонатларни кафолатлаш тизими вакиллари билан видеоконференция бўлиб ўтди. Учрашув давомида DCS вакиллари тизим фаолияти, кафолат ҳолати юзага келганда омонатчиларга компенсация тўловларини амалга ошириш, шунингдек, ушбу жараённи ташкил этиш ва бошқариш тартиби ҳақида тақдимот ўтказди.

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 26 август куни режали таъмирлаш ишлари сабабли айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. «Hududgaz Poytaxt» матбуот хизмати маълум қилишича, таъмирлаш ишлари соат 10:00 дан 17:00 гача давом этади.

COP17 доирасида ерларни тиклашни молиялаштиришнинг янги ёндашувлари муҳокама қилинди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференциясининг 17-сессияси — COP17 доирасида Ўзбекистон Миллий павильонида «Инвестициялардан натижаларга» мавзусида ёнма-ён тадбир бўлиб ўтди. Учрашувда деградацияга учраган ерларни тиклаш ва табиий ресурсларни барқарор бошқариш учун инвестициялар жалб қилиш ҳамда самарали ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафоруми очилди

Бугун Тошкентда «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафорумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилотчилар номидан табрик сўзи билан чиқиш қилинди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегацияси билан учрашди. Америка делегацияси таркибидан конгрессменлар Жейсон Смит, Грег Мерфи, Ронни Жексон ва Эдвард Кейс ўрин олди.

“Ақл марказлари” ҳамкорлигининг янги босқичи: саноат корхоналари унумдорлигини ошириш бўйича амалий ёндашувлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан “Саноат корхоналарида унумдорликни ошириш” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди. Унда республикадаги 14 та етакчи “ақл марказлари” мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ўтказилмоқда

Ўзбекистонда таълим тизимида давлат тилини ўқитиш сифатини ошириш ва педагогларнинг касбий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган республика ўқув-семинари бошланди. 24–28 август кунлари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида «Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитиш: замонавий методика ва инновацион ёндашувлар» мавзусида семинар ташкил этилмоқда.

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган уч нафар ўзбекистонликнинг жасадлари юртимизга олиб келинди

22 август куни Қозоғистон ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Тошкент вилоятининг уч нафар фуқароси ҳалок бўлди. Марҳумларнинг жасадлари Миграция агентлиги Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилди.

Тошкентда Майкл Жексон таваллуд куни муносабати билан бепул концертлар бўлиб ўтади

29 ва 30 август кунлари Тошкентдаги Central Parkда Майкл Жексон таваллуд кунига бағишланган концертлар бўлиб ўтади. Меҳмонлар учун афсонавий санъаткор образини намоён этувчи ижодкорлар чиқиш қилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳаларни жадаллаштиради

Душанбе шаҳрида биринчи «Тожикистон–2026» халқаро озиқ-овқат саноати форуми бўлиб ўтди. Унда 15 давлатдан 500 дан ортиқ вакил иштирок этди.

Ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари учун 7 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлаган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 7,03 трлн сўмни ташкил этган. Ҳудудлар кесимида: Тошкент шаҳри — 1,2 трлн сўм; Фарғона вилояти — 986,7 млрд сўм; Самарқанд вилояти — 838,7 млрд сўм; Наманган вилояти — 745,5 млрд сўм; Тошкент вилояти — 729,2 млрд сўм; Андижон вилояти — 461,4 млрд сўм; Қашқадарё вилояти — 440,1 млрд сўм; Қорақалпоғистон Республикаси — 342,3 млрд сўм; Хоразм вилояти — 340,4 млрд сўм; Бухоро вилояти — 240,7 млрд сўм; Сурхондарё вилояти — 234,7 млрд сўм; Навоий вилояти — 220,9 млрд сўм; Жиззах вилояти — 148,1 млрд сўм; Сирдарё вилояти — 100,6 млрд сўм.

«Open budget»да мажбурий овоз беришга жалб қилинган ходимлар 1176 рақамига мурожаат қилиши мумкин

Ходимларни «Open budget» жараёнида мажбурий равишда овоз тўплаш ёки овоз беришга жалб қилиш меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади. Бундай ҳолатга дуч келган фуқаролар 1176 қисқа рақами орқали хабар бериши мумкин.

Денгизга чиқиш йўқ, аммо ITTLLDC бор: бу Ўзбекистонга нима беради?

Тўғридан-тўғри денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган Ўзбекистон транспорт, логистика ва ташқи савдо соҳаларида халқаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Бу борадаги воситалардан бири денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар учун Халқаро таҳлилий марказ — ITTLLDC билан ҳамкорлик бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда давлат мулкидан хусусий капиталга асосланган иқтисодиётга ўтиш жараёни кучаймоқда

Ўзбекистон мустақилликнинг 35 йили давомида иқтисодиётни трансформация қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди. Уларнинг асосий йўналишларидан бири давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини босқичма-босқич қисқартириш ва хусусий капитал ҳамда инвестициялар учун кенгроқ имкониятлар яратиш бўлди.

Италиядан Ўзбекистонга 7 ойда 21 минг нафар турист келган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 21 минг нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича: саёҳат – 20,1 минг нафар; хизмат юзасидан – 556 нафар; қариндошларни йўқлаш – 320 нафар; ўқиш – 61 нафар; даволаниш – 3 нафар; тижорат – 3 нафар.

Президент Sojitz директори ва бошқа хорижий ҳамкор ва ватандошларини мукофотлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ хорижлик ҳамкорлар ва хорижда фаолият юритаётган ватандошларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мукофотлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қўшган ҳисса учун берилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларининг пенсия ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади

2026 йил 23 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбайжонда меҳнат қилган фуқароларнинг пенсия ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва пенсия таъминоти бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Тошкент халқаро молия марказида инглиз ҳуқуқини қўллаш режалаштирилмоқда

Тошкент халқаро молия марказида (ТХММ) инглиз умумий ҳуқуқини қўллаш ва мустақил регулятор ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси лойиҳалар координатори Нодиржон Жўраев Silk Road Finance & Technology Forumда маълум қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Бухорода музокараларни давом эттиради

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Бухорога келди. Бухоро халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Президентлар Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига ташриф буюрди

24 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи кунида иштирок этиш учун Бухорога келди. Ташриф доирасида президентлар Баҳоуддин Нақшбанд мемориал мажмуасига борди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.