Қирғизистон ва Ўзбекистон икки қишлоқни Қозоғистон таркибига ўтказиш бўйича ишларни бошлади

Қирғизистон Ўзбекистон билан эришилган келишувлар доирасида Чон-Гара ва Тош-Дўбо қишлоқларини республика таркибига ўтказиш бўйича амалий ишларни бошлади. Шу муносабат билан мазкур аҳоли пунктлари аҳолисига Қирғизистон Республикаси фуқаролиги расмийлаштирилмоқда.

Бошпанасиз ва одам савдосидан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

Президентга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар ҳамда одам савдосидан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ҳам тақдим этилди. Республикада ҳозирги кунда 726 ўринли 11 та реабилитация маркази фаолият юритмоқда.

Ўзбекистоннинг «Samarkand-2028» гиперспектрал сунъий йўлдошини 5 август куни орбитага чиқариш режалаштирилган. Учириш ишларини Хитойнинг Шаньдун вилояти соҳиллари яқинидаги денгиз старт платформасидан STAR.VISION компанияси амалга оширади.

«Алишер Навоий» – «Пахтакор» метро бекатлари ўртасидаги эскалатор таъмирланмоқда

Тошкент метрополитенидаги «Алишер Навоий» ва «Пахтакор» бекатларини боғловчи эскалаторлардан бири режали таъмирлаш ишлари муносабати билан вақтинча ёпилади. Маълум қилинишича, №3 эскалаторда таъмирлаш ишлари 21 июлдан 17 августга қадар давом этади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари стратегик шерикликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

4 август куни Ўзбекистонда ҳаво бироз салқинлашади, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

4 август куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво қуруқ бўлиб, кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво сақланади. Ёғингарчилик кутилмаяпти.

Тошкентда уйдан мажбурий чиқарилганлик ҳақидаги мурожаат прокуратура назоратига олинди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Р. Паянов ва бошқа шахслар ўзларига тегишли уйдан мажбурий равишда чиқариб юборилганликлари ҳақида тарқатган мурожаат юзасидан расмий ўрганиш ишлари бошланди.

Давлат шаҳарсозлик кадастри геоахборот порталида қандай маълумотлар жамланган?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги dshk.shaffofqurilish.uz геоахборот портали орқали шаҳарсозлик соҳасига оид турли маълумотлар очиқ тақдим этилмоқда. Хусусан, порталда шаҳар ва туманларнинг бош режалари, функционал зоналар, реконструкция, реновация ва консервация ҳудудлари харита кўринишида жойлаштирилган.

Ўзбекистонлик шахматчи Испаниядаги халқаро турнирнинг аёллар баҳсида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Испанияда бўлиб ўтган Granada Chess Open 2026 халқаро шахмат турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсида ғолиб бўлди. Тўққиз тур якунига кўра, ўзбекистонлик шахматчи 6 очко жамғариб, аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллади.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида контрабанда учун қазилган туннель аниқланди

Қирғизистоннинг Баткен вилояти Қадамжай туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Қирғизистон–Ўзбекистон чегараси орқали товарларни ноқонуний олиб ўтиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин бўлган ерости туннелини аниқлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, туннелга кириш йўлаги Чечелик қишлоғидаги Мамажанов кўчасида жойлашган ташландиқ уй ҳудудидан топилган.

Сохта оздирувчи дорилар бозори кенгаймоқда: GLP-1 препаратлари атрофида хавфли тенденция кучаймоқда

Дунёда вазн камайтириш учун қўлланиладиган GLP-1 тоифасига мансуб препаратларга талаб кескин ошиб бормоқда. Бироқ юқори нархлар ва чекланган таъминот ортидан сохта маҳсулотлар, назоратсиз аналоглар ҳамда ноқонуний дори бозори кенгайиб, беморлар саломатлиги учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Ўзбекистонда 1,2 млндан ортиқ кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 236 126 та кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг таркиби қуйидагича: Кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларини қўшган ҳолда) — 526 659 та ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар ва импорт товарлари сотувчилар — 709 467 та 2026 йил январь–июнь ойларида 44 мингта янги кичик корхона ва микрофирма (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилди.

Тошкентда Мустақиллик шоҳкўчасига туташ икки йўл участкаси вақтинча ёпилди

Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасида олиб борилаётган ишлар муносабати билан Мустақиллик шоҳкўчасига туташ икки йўл участкасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Маълум қилинишича, ҳаракат 3 август куни соат 22:00 га қадар қуйидаги йўлларда тўлиқ ёки қисман чекланади: Оққўрғон кўчасининг Мустақиллик шоҳкўчасидан Осиё кўчасигача бўлган қисми; Паркент кўчасининг Мустақиллик шоҳкўчасидан Паркент-2 кўчасигача бўлган қисми.

«Фахрий темир йўлчи» кўкрак нишони 22 нафар соҳа ходимига топширилди

Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида тантанали тадбир ўтказилди. Унда темир йўл соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ходимлар муносиб тақдирланди.

Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағининг талон-торожи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Texnopark” МЧЖнинг масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, гўёки электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш мақсадида 19 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.Шунингдек, “Texnopark” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга ўрнатилган 273 дона газ ҳисоблагич кўрсаткичларининг кам ҳисобланганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 861,1 млн сўмлик зарар етказганликларианиқланган.

7 августдан Ўзбекистонда уй ҳайвонларини мажбурий рўйхатдан ўтказиш бошланади

7 августдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайвонларни ветеринария паспортини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби мажбурий тарзда жорий этилади. Янги талаблар уй ҳайвонлари билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига ҳам татбиқ этилади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда F1H2O жаҳон чемпионати босқичининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Иссиқкўл кўлида бўлиб ўтган сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-приси очилиш маросимида иштирок этди. Тадбирда шунингдек, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон президентлари ҳам қатнашди.

Ўзбекистонда Apple, Google ва Meta ярим йилда 95 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания давлат бюджетига жами 143,8 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84 фоизга кўп.

Кардиолог жазирама кунларда юрак хасталари учун муҳим тавсияларни берди

Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, юрак-қон томир касалликларидан азият чекаётган беморлар иссиқ кунларда саломатлигига алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Марказий Осиё умумий тараққиёт мақсадлари йўлида бирлашмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий саммитида сўзга чиқиб, минтақадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, барқарор тараққиётни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасидаги мувофиқлашувни кучайтиришга оид қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, аввал тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда умумий тараққиёт мақсадлари йўлида бирлашиб бормоқда.

Тошкентда 3 августга қадар икки йўл участкасида ҳаракат чекланди

Тошкент шаҳрида 3 август куни соат 22:00 гача Мустақиллик шоҳкўчасига туташ икки йўл участкасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Чекловлар қуйидаги ҳудудларда амал қилади: Аққўрғон кўчасида — Мустақиллик шоҳкўчасидан Осиё кўчасигача; Паркент кўчасида — Мустақиллик шоҳкўчасидан Паркент-2 кўчасигача.

Иқлимга мослаштирилган технологиялар Ўзбекистон боғдорчилиги салоҳиятини мустаҳкамламоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) билан ҳамкорликда «Барқарор тижорат боғдорчилиги учун аниқ деҳқончилик» (PARCH) лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан Япониянинг Осиё–Тинч океани минтақаси фаровонлиги ва барқарорлиги жамғармаси (JFPR) орқали молиялаштирилмоқда.

Тошкентда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистон пойтахтида «Энергетик хавфсизлик ойлиги» доирасида ёнилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади. Шу муносабат билан 31 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва энергия ресурсларини етказиб берувчи корхоналар раҳбарлари иштирокида 450 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган йиғилиш бўлиб ўтди.

Саида Мирзиёева: Бош прокуратура Тошкентдаги жамоат ҳудудларида олиб борилаётган қурилишлар қонунийлигини текширади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги жамоат ҳудудларида олиб борилаётган қурилишлар қонунийлигини текшириш зарурлигини таъкидлади ҳамда Бош прокуратура Тошкент бўйлаб бундай объектларни хатловдан ўтказишини маълум қилди. Мирзиёеванинг сўзларига кўра, аҳоли учун мўлжалланган шаҳар ҳудудлари фақат ўз вазифасига мувофиқ фойдаланилиши керак ва улар офис бинолари ёки турар жой мажмуалари қурилиши учун ажратилмаслиги лозим.

Андижон вилоятида давлат ерини ноқонуний расмийлаштиришга уринишга чек қўйилди

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат захирасида бўлган ер участкасини ноқонуний равишда расмийлаштириш схемасига чек қўйди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Марҳамат туманидаги банк хизматлари марказларидан бири бошлиғи ҳамда Норин–Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти олдиндан тил бириктириб, 37 ёшли фуқаро номига 24 сотих ер участкасини расмийлаштириб беришни таклиф қилган.

Кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан чоракдан кўпроққа ошди

Тошкент, 31 июль 2026 й. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаолликни мунтазам равишда мониторинг қилиб боради.

Россиянинг Ил-114-300 самолёти 40 даража иссиқликдаги синовлар учун Ўзбекистонга келди

Россияда ишлаб чиқилган тажриба намунаси ҳисобланган Ил-114-300 минтақавий йўловчи самолёти юқори ҳарорат шароитида синовдан ўтказиш учун Ўзбекистонга келтирилди. Самолёт Москва вилоятидан Бухорога қўнмасдан учиб келди.

АҚШда Дональд Трамп тасвири туширилган хотира паспортлари берилади

8 августдан АҚШда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан чиқарилган чекланган сондаги Patriot Passport хотира паспортларини олиш учун аризалар қабул қилиниши бошланади. АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, юқори талаб туфайли қўшимча 250 минг дона бундай паспорт тайёрланади.

Ўзбекистон академик лицейларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Ўзбекистонда академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар энди ўз тўплаган баллари ва ўқишга қабул қилинган-қилинмагани ҳақидаги маълумотларни my.edu.uz ва my.gov.uz порталларидаги шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.

Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (411-сон, 29.07.2026 й.) билан “Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб В+ ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатга эга бўлган, бошланғич синфларда дарс берувчи бошланғич таълим мутахассислигига эга ўқитувчиларга:➖ Давлат бюджети маблағлари  ҳисобидан, сертификатнинг амал қилиш муддати давомида, тегишли таълим тилига мос равишда барча фанлар бўйича лавозим маошига ҳар ойда 15 фоиз миқдорида қўшимча устама тўлаб борилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.