«Uzbekistan Airways» ижтимоий тармоқларда тарқалаётган компаниянинг Boeing 787 самолёти қанотларидаги ямоқлар акс этган видеога изоҳ берди. Маълум бўлишича, «дреамлайнерлар»нинг қанотларидаги бўёқлар тозаланган ва ишлаб чиқарувчининг тавсиясига кўра, компания уларни махсус ёпишқоқ лента билан ямаб қўйган.
Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ҳукумат қарори (123-сон, 11.03.2024 й) билан “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритиш, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини шакллантириш ҳамда кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тартиби белгиланди.
Кўпчилик спорт ва жисмоний фаоллик саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши ва умр кўриш давомийлигини ошириши, шунингдек кўплаб касалликлардан ҳимоя қилиши ҳақида эшитган. Аммо бу давримизнинг энг ҳалокатли касалликларидан бири — саратонга тегишлими?
Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги каналлардан биридан Тожикистонда бир ойдан кўпроқ вақт олдин йўқолган 9 ёшли Сафияхон Раҳматованинг жасади топилди. Маълум бўлишича, Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан қизни топишда ёрдам сўраган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, унинг ўринбосарлари Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий ва Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий, ИИВ раҳбари Халифа Сирожиддин Ҳаққоний ва бошқалар билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазир Бахтиёр Саидов хабар қолдирди.
Ўзбекистонлик таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова молиявий саводхонликдан дарс бериб, 2 ойда 300 нафар ўқувчини натижага чиқаргани учун “InterRecord“ халқаро рекордлар китобига кирди. Қайд этилишича, у ушбу дарсларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, мамлакатимиздаги оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда бандлигини янада ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, гендер тенглигини таъминлаш мақсадида ташкил этган.
Тошкент вилоятида 2 млрд. 284 млн.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги илк мавсумига 1 февраль кунидан старт берилади. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни жорий йилда уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди. Халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида 100 триллион сўм маблағ йўналтирилди.
Душанбе шаҳрида 12 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ўтган йиғилишда президентларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимиз дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат руҳида жадал ривожланиб бораётгани, улар томонидан кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилгани таъкидланган.
нда эркаклар ва аёллар миллий терма жамоасида ҳам 9 нафар боксчи иштирок этди. Олимпияда йўлланмаси учун бўлиб ўтган баҳслар якунига кўра, эркаклар терма жамоаси тўлиқ таркибда, 7 та вазнда ҳам Париж-2024 йўлланмасига эга чиқишган бўлса, аёлларимиздан бир нафар вакиламиз Париж-2024 олимпиядасига йўлланмани қўлга киритди.
UzAuto Motors дилерлар билан ҳамкорликнинг янги тизимига босқичма-босқич ўтмоқда. Ўзбекистонда автомобиль бозорининг тўйинганлиги автомобилларни чакана савдосига янгича ёндашувларни талаб қилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари 2023 йил 18 декабрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтган эди.
Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, керакли амалий ва ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Глобал тупроқ ҳамкорлиги (GSP) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бир қатор ҳамкорлар билан биргаликда Тошкентда “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини қайта карбонлаштириш (RECSOIL)” ташаббусининг бошланишига бағишланган кириш семинарини ўтказди. Ташаббус Глобал Экологик Жамғармаси (GEF) томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистондаги ФАОнинг иккита лойиҳаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023/2024-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларининг айрим талаба-ўқувчиларига базавий/табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 апрелига қадар этиб белгиланди. Ушбу узайтириш қуйидагиларга тааллуқли: — олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган (ОТМ раҳбарининг фармойиши асосида ўқишга қатнашишга рухсат этилган, фанларни ўзлаштирган лекин, шартнома тузиб, тўловларни белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширган ва бугунги кунгача талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаган) абитуриентлар; — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалардан ўқишини кўчираётган, кўчириб тиклаётган ва қайта тиклаётган талабалар; — профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)га тўлов-контракт асосида ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар.
Соат 06:45 да Самарқанд вилоятида юз берган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 15 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.
Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, Комиссия БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ишчи органи бўлиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш бўйича халқаро стандартларни ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Ҳамкор давлатлар ҳалол стандартлари бўйича Россия маҳсулотларини экспорт қилишни кўпайтириши ва Россия Федерацияси ҳудудларида қурилишга фойдали сармоя киритиши мумкин. 5 март куни «Россия-Ислом дунёси» стратегик қараш гуруҳи раҳбари, Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар элчилари билан учрашувда ҳамкорликнинг янги имкониятлари ҳақида гапирди.
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг Европа дизайн институти (Istituto Europeo di Design) раҳбарияти билан музокара ўтказди. Учрашувда институт координатори Паола Паттачини ва махсус лойиҳалар бўйича ҳамкорлик бўлими бошлиғи Селена Мезорака қатнашди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётгани ҳақида хабар тарқалди Ҳолт бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот химати. Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Прокуратураси ҳамкорлигида олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича мазкур қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.
“Ўзгидромет” ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги метан заправкаларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар таралди. Вилоят ФВБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, ушбу хабарларни рад этди.
Маълумотга кўра, Асиф Али Зардорий парламентнинг икки палатаси ва тўрт вилоят қонун чиқарувчи органларига сайловда 411 овоз билан ғалаба қозонган. Унинг рақиби, собиқ бош вазир Имрон Хон тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланган Маҳмуд Хон Ачакзай бор-йўғи 181 овоз олди.
Сурхондарё вилояти Денов туманида маст ҳолда машина бошқариб, одам ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар бермоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Ҳасанхон қори жоме масжиди қайта барпо этилди. Hi-tech услубида қуриб битказилган бу масжид намозхонларга байрам туҳфаси бўлди.
Тошкент шаҳрида яна бир автобус йўналиши 11 март кунидан бошлаб тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, жорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Тожикистонга ташриф буюради. Ташриф дастуридан икки мамлакат Бош вазирлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда бошқа тадбирлар ўрин олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.