Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг қарори билан бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан 846 миллион 500 минг сўм пул ажратилди. Тақдим этилаётган пуллар Тошкент шаҳрида ёғингарчилик даврида сув тошқинлари билан боғлиқ авариявий ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш учун талаб этиладиган махсус механизм ва материалларни харид қилиш учун берилади. Маблағлар Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармасига берилади. Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорат бошқармаси ажратилган пулларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилади. Аввалроқ Жиззах вилояти ҳокими «Тасвирий ойина» учун маблағ ажратгани маълум бўлганди.
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади.
Статистика агентлиги 60 ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлган эркаклар ҳақида маълумот эълон қилди. Агентликнинг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасида 60 ва ундан юқори ёшда 819 нафар эркак фарзандли бўлишгани қайд этилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.О. ўз уйида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 148,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 16 январь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукумати ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик баённомаси имзоланган эди. Ушбу ҳужжат бугундан кучга кирди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Биологик хилма-хиллик ҳақидаги конвенция ижрочи котиби Девид Купер билан учрашди. Вазир Ўзбекистон ҳукумати номидан юқори мартабали меҳмонга CMS COP14 халқаро конференциясидаги иштироки учун самимий миннатдорлик билдирди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ва вилоят ДХХ ходимлари ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг республикадан олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди. Жумладан, божхона пости орқали хориж давлатига йўл олган фуқаро К.А.нинг қўл юки белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, назорат-рентген аппаратида шубҳали тасвирлар акс этди.
3 йилдирки Ўзбекистон энг оммавий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини қабул қилиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, заминимиз байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Марҳамат туманидаги шахмат мактаби ва кутубхонада бўлди. Юртимиз олдиндан салоҳиятли шахмат мактабига эга.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди. Шундан мева-сабзавот 2,5 млрд долларга ва бошқа озиқ-овқат маҳсулот экспортини 1 млрд долларга етказиш мақсад қилинган.
Жорий йилнинг 14 февраль куни фуқаро Ш.О.(аёл) Фарғона шаҳар Жўйдам МФЙда жойлашган экин ер майдони четидаги терак дарахтларни кестираётган вақтида, ушбу ер майдонинг собик эгаси фуқаро Э.У. терак дарахтлари унга тегишли эканлиги хусусида жанжаллашиб кетишган.
Ташриф дастурида кўзда тутилган манзиллар ва режалар кўп. Биринчиси “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳарда жойлашган “Sh.S.” МЧЖга қарашли савдо дўконида кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган жами 82 хил турдаги жами 3 583 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Айни кунларда Самарқанд мезбонлигида ўтаётган CMS CОР14 (Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши) тадбири доирасида «Марказий Осиёда ягона саломатлик» лойиҳаси ишга туширилди, дея хабар қилмоқда «darakchi.uz» нашри. Маълум қилинишича, Германия халқаро иқлим ташаббуси (IKI) томонидан қўллаб-қувватланган 11 миллион евро миқдоридаги Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (IUSN) қўшма ташаббуси олти йил давомида амал қилади.
13 февраль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Жаҳон банкининг Минтақавий директори Михал Рутковски бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.
Нью-Йорк шаҳридаги “Mahalla USA” ватандошлар жамоат уюшмаси томонидан Ўзбекистон Бош консулхонаси билан биргаликда жамият ҳузуридаги “Ziyo Art” ўзбек тили марказининг янги биносининг очилиш маросими ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил Ўзбекистонда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилингани мамлакатимизда қолаверса, хориждаги ёшларга бўлган эътиборнинг яна бир ифодасидир.
Президент Шавкат Мирзиёевга ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилиб, ижтимоий хизмат турлари ва кўлами кенгайтириб келинмоқда.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаб ҳудудида 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди. Унга кўра, 2024 йил 10 февраль куни тахминан кечки соат 20 ларда Юнусобод тумани 259-сонли умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Й.М.
Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик таълимни илгари суриш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, онгли истеъмол қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳамда барқарор экологик масъулиятли хулқ-атворни шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар.
Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади. Бу ҳақда Veolia Energy Таshkent компанияси хабар берди.
Наманган вилоятида Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи «Учқўрғон — Маданият» йўлининг 10-километрида жойлашган Учқўрғон чегара божхона пости қурилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-71-сон, 13.02.2024 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади. Бунда: субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади; пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади; субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.
Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, сенаторлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг “Тошкент иссиқлик электр станциясида мазутдан фойдаланилаётгани аниқланди” сарлавҳали мақоласи эълон қилинганди. Мақолада “Текширув давомида корхонада (“Тошкент ИЭС” назарда тутилмоқда) газ асосий ёқилғи ҳисоблангани, шунингдек, қўшимча ёқилғи сифатда мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқлангани, шу сабабли Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплагани айтилган. Энергетика вазирлиги Экология вазирлигининг айбловини рад этди.
Шавкат Мирзиёев Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.
13 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида маълум қилинди.
Энди аёллар ҳам катта сиғимли автобус ва электробусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Навоийда 4-синф ўқувчиси инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.