WBC Гран-Присида иштирок этадиган боксчиларимиз 5 нафарга етди!

Аввалроқ, боксчиларимиз Абдумалик Халоков ва Мужибилло Турсунов WBC томонидан ташкил этиладиган Гран-При турнирида қатнашиши хабар қилинганди. Маълум бўлишича, яна уч ҳамюртимиз - Олимпиада чемпиони Лазизбек Мулложонов, шунингдек Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмов ҳам Бутунжаҳон бокс кенгаши томонидан ўтказиладиган Гран-При мусобақасида иштирок этади.

Отабек Холматов бир йиллик танаффусдан кейин рингга қайтмоқда

Ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов рингга қайтмоқда. Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида иштирок этади.

Топурия Махачев билан жангига ишора қилди

Илия Топурия тез орада эълон қилиниши мумкин бўлган яхши янгилик ҳақида гапирди. "Биз бу ҳақда эълон қилганимизда, сиз ишонмайсиз.

Ҳамюртларимизнинг жисмоний фаоллигини ошириш борасида янгича ёндашувлар татбиқ қилинади

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида оммавий спортни янада ривожлантириш ва аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталарининг раҳбарияти, шунингдек, бошқа масъул ташкилотларнинг мутасаддилари иштирок этишди.

Волейбол, Ўзбекистон чемпионати: Сирдарёда Наманган жамоаси, Навоийда мезбонлар ғолиб бўлди

Гулистон шаҳрида волейбол бўйича U-17 ёш қизлар, Навоий шаҳрида ўғил болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ҳақиқий истеъдодларни кашф этиш асносида ғолиб ва совриндор жамоалар номини аниқлаб берганлиги билан аҳамиятли бўлди. Навоий ва Сирдарё вилоятларида саккиз кун давом этган шиддатли ва муросасиз ўйинлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотибгина қолмай, ҳудудий терма жамоа мураббийлари ва Ўзбекистон волейбол федерациясининг селекционер мутахассислари учун келгуси режаларни белгилаб олиш, жамоаларнинг техник-тактик имкониятларини таҳлил этиш, мамлакат миллий терма жамоасига иқтидорли ёшларни танлаш имконини берди.

Хоккей. ЖЧнинг ўз дивизионида чемпион бўлган Ўзбекистон U18 терма жамоаси Тошкентда кутиб олинди (видео)

Хоккей бўича Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси ўзининг илк U18 Жаҳон Чемпионати (III B дивизиони)да чемпионликни қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Делегациямиз кеча Таиланддан қайтиб келди ва ОАВ вакиллари уларни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олди.

Шахмат. Нодирбек Якуббоев — Prague International Chess Festival чемпиони

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Якуббоев Prague International Chess Festival халқаро турнирида ғалаба қозонди. Бу ҳақида Ўзбекистон шахмат федерацияси матубот хизмати хабар берди.

18 ёшли Лазиза Ҳайдарова Линс Гран-приси совриндори!

Бугун Австриянинг Линс шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при турнири старт олди. -48 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз Лазиза Ҳайдарова бронза медалига сазовор бўлди.

Қашқадарёдаги спорт инфратузилмаси кўздан кечирилди

Спорт вазири Адкҳам Икрамов Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Дастлаб Спорт вазири Ғузор туманидаги ҳарбий қисмда бўлиб, у ердаги мавжуд спорт инфратузилмаси, йўлга қўйилган спорт тўгараклари ва ҳарбий спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жанги тасдиқланди

Супер енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони япониялик Наоя Иноуэнинг навбатдаги икки жангини тасдиқланди. The Ring нашрининг хабар беришича, Иноуэнинг промоутерлари америкалик Рамон Карденас ва ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан жанг ўтказиш бўйича келишувга эришган.

Коррупциясиз таълим ёҳуд янгича ечимлар

Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида шу масалага алоҳида эътибор қаратиб, айниқса, таълим тизимида коррупцияни камайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилганини таъкидлади. Ўзбекистондаги коррупция ҳолатлари ҳақида сўз очилса, биринчи навбатда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидан порахўрлик ҳолатлари тилга олиниши одатга айланган.

Фото: Президент байрам муносабати билан аёлларга мукофотлар топширди

Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёев шахсан бир гуруҳ хотин-қизларга мукофот топширди.Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, 28 нафар қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди, меҳнат ва жамият ҳаётида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ хотин-қизлар орден ва медаллар билан мукофотланди.

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев лавозимидан озод этилди

Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу вазирлик веб-сайтидаги маълумотлардан келиб чиқади, мазкур лавозим ҳозирда вакант сифатида кўрсатилган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг атоқли аёлларига давлат мукофотларини топширди — фото

Зулфия номидаги мукофот ҳамда бошқа орден ва медаллар билан тақдирланганлар тантанали равишда тақдирланди. Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, унда президент нутқ сўзлаб, мамлакатимиздаги барча аёлларни табриклади.

"Иш, ўқиш ва оилани бирлаштирган хотин-қизлар — замонамизнинг чинакам қаҳрамонлари" — президент

Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Тантанали тадбирда президент сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келаётганини таъкидлади.

Президент: «Аёлларга таҳсинлар айтиб, уларни қўллаб-қувватлашдан ҳеч қачон чарчамаймиз»

Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида мамлакат хотин-қизларини табриклади. Унинг нутқи матни давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Халқаро Хотин-қизлар Куни: Аёл Тадбиркорларни Қўллаб-қувватлаш

Фарғона, Ўзбекистон, 2025-йил 6-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғонада “Келажакни барпо қиламиз: Халқаро хотин-қизлар кунида аёл тадбиркорларни қадрлаймиз” номли давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбир БМТ Тараққиёт Дастури томонидан «Ҳамроҳ” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ўтказилди.

Амирликлар нега бунчалик бой? Ахир, нефть ва турли фойдали қазилмалар бошқа мамлакатларда ҳам бор-ку!

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) бойиб кетганлигининг асосий омилини нефть ташкил этишини аксарият билади. Аммо нефть ва бошқа қазилма бойлликлари кўпгина давлатларда бор-ку!

Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Австрия ва Албаниядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов мамлакатнинг Словакиядаги (қароргоҳи Вена шаҳрида)даги биринчи элчиси бўлди. У Словакия президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ўзбекистон Германия билан миграция битимини тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев 4 март куни Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битимни тасдиқлади.Ҳужжат 2024 йил 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Германия канцлери Олаф Шольцнинг ташрифи доирасида имзоланган.

Сурхондарёда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Илгари судланган бўлган ушбу ўқувчи дарс жараёнида халақит бергани сабаб ўқитувчи унга танбеҳ берган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Тошкентда ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

Ўқитувчи ўқувчи қизни ҳуқуқ дарсидан ҳар-хил бахоналар билан хонасига чақириб, эшикни қулфлаб, кел бир қучоқлай деб, тегажоқлик қилмоқчи бўлган. Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари  бўйича Сирғали туман судида мактаб ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Тошкентда тирбандлик кўп бўлган йўлларни таъмирлаш ва янгилаш ишлари бошланади

Умумий майдони 65 минг квадрат метр бўлган майдонларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Асосий иш транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.

U18 хоккей бўйича ЖЧ. Биз - чемпионмиз!!!

Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси ўзининг илк U18 Жаҳон Чемпионати (III B дивизиони)да ғалаба қозонди! Таиландда бўлиб ўтган турнирда йигитларимиз илк уринишдаёқ юқорироқ дивизионга кўтарилишди – келаси мавсумда U18 Жаҳон Чемпионатида III А дивизионида иштирок этишади.

Боксчи қизларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

8-17 март кунлари Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашадиган жамоамиз Сербияга жўнаб кетди.

Тошкент метрополитенида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

Фуқаролар тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин. Тошкент метрополитенида фавқулодда чақириқ тугмаларини ўрнатиш бошланди.

Внуково аэропортида реактив кўприк Uzbekistan Airways самалётининг двигателига шикаст етказди

Авиакомпаниянинг Москвадан Тошкентга учиши керак бўлган самолёти шикастланган. Самолёт техник баҳолаш учун Москвада қолди.

Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

Бугун, 6 март куни хорижий давлатларнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор қийматига яқинлаштириш мақсадида оммавий баҳолаш бошланди

Бу кўчмас мулк бозорининг ягона маълумотлар базасини яратишга, солиқларнинг камайиши ва адолатли солиққа тортишга олиб келади. Ислоҳотлар доирасида 8 миллиондан ортиқ кўчмас мулк обекти ва 7 миллионга яқин ер участкаси баҳоланади.

"Wizz Air" ходимлари эндиликда ўзбек тилида хизмат кўрсатадиган бўлди

Расул Кушербаев авиакомпания хавфсизлик қоидаларини инглиз тилида эмас, балки ўзбек тилида тушунтиришни сўраганлиги учун компания ходимлари унга қўпол муомалада бўлган эди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Расул Кушербаев "Wizz Air" авиакомпанияси Ўзбекистон рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатмаганлигидан норози бўлиб, видео мурожаат эълон қилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.