Бокс. Қудратилло Абдуқаҳҳоров очколар бўйича ютқазиб қўйди

Россия Федерациясининг Киров шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" бўлиб ўтди. Турнирнинг асосий жангида профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров рингга чиқди.

Ўзбекистонда реклама мақсадида товарларни оммавий бепул ва жуда арзон тарқатиш тақиқланди

Бундан оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузилганларни жавобгарликка тортишни кучайтириш белгиланди. Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларини кучайтириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

30 июнь куни соат 00:45 да Қамчиқ довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 268-километрида юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ”Қамчиқавтойўл” унитар корхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Бабаян «Навбаҳор»ни расман тарк этди

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Самвел Бабаян жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунлади

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Яна бир дзюдочимиз Олимпиадага борадиган бўлди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Париж-2024 Олимпиадаси учун қўлга киритган лицензиялари 13 тага етди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида -57 кг вазн тоифаси беллашувларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шукуржон Аминова ҳам Олимпиада лицензиясини қўлга киритди.  Шу тариқа, 5 нафар дзюдочи қизимиз Париж-2024 Олимпиадаси медаллари учун татамига чиқадиган бўлди.

Россияликлар бундай хўрликка чидай олмади

Россиялик дзюдочилар Париж Олимпиадасида қатнашмайдиган бўлди. Аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитаси фақатгина тўрт нафар дзюдочига Олимпиадада қатнашиш учун рухсат берганди.  "ХОҚ Олимпия рейтинги орқали йўлланма олган 17 нафар дзюдочимиздан фақатгина 4 нафарига ўйинларда қатнашишга рухсат берди.

Қозоғистон олимпия ўйинларига тайёргарлик учун жуда катта сумма сарфлади

Қозоғистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев мамлакат спортчиларининг Париж Олимпиадасига тайёрланиши учун ишлатилган маблағ ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. "Миллий терма жамоаларнинг Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши билан спортни ривожлантириш дирекцияси шуғулланади.

Теннис. Касаткина Истборндаги турнир ғолибасига айланди

Россиянинг биринчи ракеткаси Дария Касаткина Англиянинг Истборн шаҳрида ўтказилган WТА-500 турнирида ғолиб чиқди ва бу йилги биринчи кубокни қўлга киритди. Рейтингда 14-ўринни эгаллаб турган Касаткина финалда канадалик Лейла Фернандесни (30-ўрин) 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев АҚШга йўл олди. Ҳозирча унинг навбатдаги жанги қачон ва кимга қарши ўтказилиши маълум эмас.

Ўзбекистонда огоҳлантиришсиз "свет"ни ўчирган "электросет"ни жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда

IT соҳасидаги тадбиркор "свет" кўп ўчиши сабаб иш тўхтаб қолаётгани, натижада корхонага зиён бўлаётганини айтди. Бизнес омбудсман огоҳлантиришсиз ток ўчиши ҳолати учун ҲЭТКларни жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди

Давлат раҳбари Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлади. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келади

29 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. У Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради.

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди. Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти сабаб қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди: Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг; Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб боринг.

Амирсой дам олиш масканига олиб борувчи йўлда автомобиль ҳаракати вақтинчалик чекланади

Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда.

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёрати даврида 10 нафар ўзбекистонлик вафот этди

2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёрат чоғида 1300 нафар зиёратчилар вафот этишган. Улар орасида ўзбекистонлик ҳам борлиги маълум бўлди.

UFC Конорнинг талабини қондирмади

Ирландиялик собиқ UFC чемпиони Конор Макргегор август ёки сентябрь ойида жанг қилиш истагини билдирди. UFC раҳбари Дана Уайт эса бунга рад жавобини берди.

Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади

Президент иштирокидаги йиғилишда бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади.

Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул Wi-Fi ўрнатилади

Президент йиғилиш ўтказиб, мутасаддиларга ёшларга оид бир қатор вазифаларни белгилаб берди. Шавкат Мирзиёев 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.  Йиғилишида қайд этилишича, ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди.

«Креатив саноат парклари»ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 млн доллар йўналтирилади

«Креатив саноат парклари»ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилади, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида шунингдек, 2-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича Тўртинчи бутунжаҳон анжумани ўтказилиши маълум қилинди.

БМТТД биноларнинг энергия самарадорлигини мониторинг қилиш учун юқори технологияли ускуналарни тақдим этди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва ҳамкорларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида замонавий юқори технологияли ускуналар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ресурс марказига такдим этилди. Хусусан, 15 та моноблок, электрон доскаси, 16 та узлуксиз қувват манбалари (UPS), тармоқ коммутатори, Wi-Fi роутер ва рангли кўп функцияли принтер тақдим этилди.

Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллаштирилади

Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллашади. Жумладан, чет тили бўйича миллий сертификат (CEFR) олишда қўлда ёзиш имконияти бўлмаганларга компьютерда имтиҳон топшириш шароити яратилади.

Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларини ривожлантириш бўйича кучлар бирлашмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бугун Ўзбекистонда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини яхшилашга қаратилган иккита муҳим тадбирни ўтказди. Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, хорижий ва миллий экспертлар ва бир қанча агентлик ва жамоат фондлари вакиллари иштирок этишди.

Эронда президентлик сайлови бошланди

Эронда 28 июнь куни муддатидан олдин президентлик сайловлари бошланди. Президентлик курсиси учун тўрт нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади

1 октябрдан Ўзбекистонда ҳар йили хусусий ўқув марказларининг рейтинги тузилади. Бу ҳақда президентнинг 27 июндаги «Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида сўз боради.

Эндиликда қайта ишланадиган чиқиндилар аҳолидан сотиб олинади

Мазкур тажриба илк бор Ангрен шаҳридаги маҳаллалардан бирида бошланган бўлиб, чиқиндилар учун 500 сўмдан бошлаб тўланиши белгиланди. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида "Zero Waste" давлат хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонасига қарашли ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатувчи замонавий чиқинди йиғиш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган.

Тил билиш сертификатига эга бўлган ёшларга 1 миллион сўмдан ортиқ миқдорда бир марталик тўловлар берилади

Президент қарорида хорижий тилларни билиши тўғрисидаги халқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни моддий қўллаб-қувватлашнинг янги чора-тадбирлари белгиланди. “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Тил билиш сертификатига эга бўлган ёшларга 1 миллион сўмдан ортиқ миқдорда бир марталик тўловлар берилади

Президент қарорида хорижий тилларни билиши тўғрисидаги халқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни моддий қўллаб-қувватлашнинг янги чора-тадбирлари белгиланди. “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этгани аниқланди — видео

26 ҳамда 23 ёшли Украина ва Озарбайжон фуқаролари Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.  Хусусан, 1998 йилда туғилган Украина фуқароси ва 2001 йилда туғилган Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

1 июлдан парранда гўшти экспортидаги барча чекловлар бекор қилинади

Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинмоқда.  “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-238-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, кооперация тизимига асосланган “Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.