Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади

1 октябрдан Ўзбекистонда ҳар йили хусусий ўқув марказларининг рейтинги тузилади. Бу ҳақда президентнинг 27 июндаги «Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида сўз боради.

Эндиликда қайта ишланадиган чиқиндилар аҳолидан сотиб олинади

Мазкур тажриба илк бор Ангрен шаҳридаги маҳаллалардан бирида бошланган бўлиб, чиқиндилар учун 500 сўмдан бошлаб тўланиши белгиланди. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида "Zero Waste" давлат хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонасига қарашли ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатувчи замонавий чиқинди йиғиш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган.

Тил билиш сертификатига эга бўлган ёшларга 1 миллион сўмдан ортиқ миқдорда бир марталик тўловлар берилади

Президент қарорида хорижий тилларни билиши тўғрисидаги халқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни моддий қўллаб-қувватлашнинг янги чора-тадбирлари белгиланди. “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Тил билиш сертификатига эга бўлган ёшларга 1 миллион сўмдан ортиқ миқдорда бир марталик тўловлар берилади

Президент қарорида хорижий тилларни билиши тўғрисидаги халқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни моддий қўллаб-қувватлашнинг янги чора-тадбирлари белгиланди. “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этгани аниқланди — видео

26 ҳамда 23 ёшли Украина ва Озарбайжон фуқаролари Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.  Хусусан, 1998 йилда туғилган Украина фуқароси ва 2001 йилда туғилган Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

1 июлдан парранда гўшти экспортидаги барча чекловлар бекор қилинади

Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинмоқда.  “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-238-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, кооперация тизимига асосланган “Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади.

Отабек Умаров Telegram асосчиси Павел Дуров билан учрашди

Жорий ҳафтада Телеграм жамоаси лойиҳа асосчиси Павел Дуров ва унинг акаси Николай бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Отабек Умаров Тошкентда Павел Дуров билан учрашди.

Япония тажрибаси асосида Ўзбекистонда креветка етиштирилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбари Омон Мусаев ҳамда Япониянинг «Trust engineering partners» компанияси президенти Шозо Маишиги ўртасида учрашув ўтказилди. Унда  аҳоли сони ўсиб бораётган Ўзбекистонда балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришда Япония тажрибаси ва технологиясини жорий этиш, мутахассисларни жалб қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Чорсу бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди

Бугун, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган Чорсу бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 02:47 да тўлиқ бартараф этилган.

Испания Олимпия терма жамоаси Париж-2024 учун қайдномасини эълон қилди

Футбол бўйича Испания Олимпия терма жамоаси Париж—2024 учун қайдномасини эълон қилди. Париж Олимпиадаси 24 июлдан 10 августга қадар давом этади.

Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни нокаутга учратмоқчи

Қозоғистонлик профессионал боксчи Иван Дичко (13-0, 12 КО) “Vesti.kz” нашрига берган интервьюсида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов билан ўтказилиши мумкин бўлган жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.Спортчилар ҳаваскор боксда тўқнаш келган.

Ички ишлар вазирлиги жарималарни тўлашда муаммолар кузатилаётганига юзасидан изоҳ берди

База ишламаган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилади. Аввалроқ, автомашина эгалари ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлашда муаммоларга дуч келишаётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси талабалари ўртасида турли спорт мусабақалари ташкил этилади

Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Максутов  билан учрашди. Учрашувда Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев  ҳамда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этишди.

Тошкент шаҳрининг бир неча туманлари ва Тошкент туманининг бир қисми электр энергиясиз қолди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳамда Тошкент туманидаги айрим истеъмолчилар 27 июнь куни маълум вақт давомида электр энергиясиз қолди. “Ҳудудий электр тармоқлари” ахборотига кўра, соат 14:23 да Тошкент шаҳрида “Л-ДОК-1” ва “Л-ДОК-2” юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.

Гулистон шаҳрида насос станциясининг уч нафар ходими номаълум моддадан заҳарланди, бир киши ҳалок бўлди

"Ўзсувтаъминот" АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди. "Ўзсувтаъминот" АЖ хабарига кўра, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Боғишамол” МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясидан соат 10:00да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор мурожаат келиб тушган.

Жиззахдаги BYD заводидан илк электромобиллар чиқди — фото

Шавкат Мирзиёев “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди.

Тошкентда бегона аёлнинг танасидан ушлаб, тегажоғлик қилган тарвуз сотувчиси қамалди

Сотувчи эркак маст ҳолатда бўлган ва тарвуз олиш учун келган аёлнинг белидан паст қисмидан билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Тошкентда харидор аёлнинг танасидан ушлаб, унга тегажоғлик қилган маст эркакка жазо тайинланди.

Бугун айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

«Ўзгидромет» бугун, 27 июнь Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида хабар берди. Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзбекистон билан гуруҳдош Испания Олимпиада учун қайдномасини эълон қилди (фото)

Ўзбекистонга қарши 1-турда ўйнайдаган Испания терма жамоасининг Олимпиада ўйинлари учун Парижга олиб кетадиган таркиби маълум бўлди.

Александр Усик энди мутлақ жаҳон чемпиони эмас!

Супероғир вазн тоифаси жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Александр Усик IBF камаридан воз кечишини эълон қилди. Маълум бўлишича, энди бу камар учун 21 сентябрь куни Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа ўзаро жанг қилади.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг мураббийи ўзгарди

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангига тайёргарликни давом эттирмоқда. Чарм қўлқоп устамиз 27 июль куни АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида америкалик Хулиан Смитга қарши рингга кўтарилади.

Иккинчи хотининг 11 яшар қизини зўрлаб келган эркак қўлга олинди

31 ёшли эркак блогер ниқоби остида иккинчи хотинга уйланиб, унинг вояга етмаган қизини мунтазам зўрлаб келганликда гумонланиб қўлга олинди. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан бояга етмаган қизни зўрлаган эркак қўлга олинди.

Эркин сўзни бўғманг, ўзингиз бўғиласиз!

Мамлакатимизда 2017 йилдан сўз ва фикр эркинлиги соҳасида бошлаган ижобий ўзгаришларга кейинги йилларда путур етгандек бўлди. Бунга мисол сифатида “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 11 поғонага пастлаб, 148-ўринга тушганлигини келтириш мумкин.

“Миллий оммавий ахборот воситаларимиз аллақачон “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб қолган — президент

Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини 27 июн куни Ўзбекистонда нишонланадиган касб байрами билан табриклади.

Танқидми ёки ҳақоратми? HRW тадқиқотидан кейинги мулоҳаза

Бутун дунёда интернетда ҳақоратлар ва таҳдидлар тобора ўсиб бораётгани сир эмас.  Нафрат, ғазаб, ёмон ниятлилик ижтимоий таромқларда одатий ҳолга айланиб қолган.

Мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик IBF камаридан ихтиёрий равишда воз кечди

37 ёшли украиналик боксчи, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик Халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлиги унвонидан воз кечаётганини маълум қилди.Буни спортчи 2024 йил 21-сентябрь куни британиялик боксчилар Энтони Жошуа ва Дэниэл Дюбоис ўртасида ушбу унвон учун чемпионлик жангини ташкил қилиш имкониятини яратиш мақсадида камардан воз кечаётгани билан изоҳлади.

1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар, IT-компаниялар учун грантлар, мактабларда фоторадар ўрнатиш – шу ва бошқа қонунчиликдаги ўзгартиришлар 1 июлдан кучга киради Қонунчиликка кўра, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:  — Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади; — ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади. Айрим давлат изматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.  2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.

Метрода совитиш тизими ишламай қолдими?

Ижтимоий тармоқларда метрополитеннинг ер усти йўналишидаги ҳаракат таркибларида совитиш тизими ишламаётгани ҳақида хабарлар жойланмоқда. Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК расмий муносабат билдирди.

Тошкентда 2,1 тонна гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тонна 158,4 кг дан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.