ХОҚ спортчиларимизга босим ўтказмоқчи

Хабарингиз бор, шу кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида БРИКС ўйинлари комплекс мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 та спорт тури бўйича 249 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.

Енгил атлетика. Халқаро турнирда олтин ва бронза медалларни қўлга киритдик

Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича “Atleticageneve – EAP” халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.  Маҳоратли спортчимиз Анвар Анваров узунликка сакраш секторида роппа-роса 8 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади.

Теннис. Маррей жароҳати сабабли катта турнирни ўтказиб юборади

Британиялик теннисчи, дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси Энди Маррей жароҳати сабаб “Уимблдон”ни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги ATP аккаунтида маълум қилинди.

Нодирбек Абдусатторов Руминиядаги нуфузли турнирда иштирок этади

Шахмат бўйича йилнинг энг нуфузли турнирларидан бири бошланмоқда. Нодирбек Абдусатторов ҳам ушбу турнирда иштирок этади.

Спорт курашлари. Иорданиядаги Осиё чемпионатини яхши натижалар билан бошладик

Иорданияда спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида юнон-рим кураши усталари баҳс олиб боришди.

Ўзбекистонга 5 ойда қанча турист келгани маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.   Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 % га ошган.

Енгил атлетикачиларимиз Швейцариядаги халқаро турнирда олтин ва бронза медалларига эга чиқишди

Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича «Atleticageneve – EAP» халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Сузувчимиз Илья Сибирцев бир уринишда иккита Париж-2024 йўлланмасини нақд қилди

Канаданинг Ванкувер шаҳрида сузиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 800 метрга эркин усулда сузиш баҳсида олтин медални қўлга киритиш баробарида Париж-2024 нормативини ҳам бажаришга муваффақ бўлди.

Боксчиларимиз BRICS спорт мусобақасида 20 та медални қўлга киритди

Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт мусобақаларида бокс баҳслари якунига етди. Унда Ўзбекистон 5 та олтин 7 та кумуш ва 8 та бронза медалларига эга чиқдилар.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида офицер бўлишни мақсад қилиб, белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган ўғлонларнинг навбатдаги битирув тантаналари бўлиб ўтди. Мамлакатимиздаги энг нуфузли ва таянч олий ҳарбий таълим муассаса саналган Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган битирув тадбирида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов иштирок этиб, ёш офицерларни самимий қутлаб, уларга таълим-тарбия берган устоз-мураббийлар ва ота-оналарнинг меҳнатини эътироф этди.

Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.  Муҳокама якунида Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан:  Музаффар Зафарович Кукиевни беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига;  Худойқул Тожиевич Азизов, Аскаржон Бойисович Гафуров ва Аҳрорхон Муминович Хашимхоновни беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Бокс. 12 нафар ҳаюртимиз БРИКС ўйинларининг финалига чиқди

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган VI БРИКС ўйинлари ўзининг қизғин палласига кириб улгурди. Кеча ушбу комплекс мусобақанинг бокс баҳсларида ярим финал жанглари ўтказилиб, финалга йўл олган чарм қўлқоп усталари маълум бўлди.

Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда

Айни вақтда заргарлик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда. Унда Савдо-саноат палатаси, бизнес-омбудсман, “Ўзмиллийбанк” ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ногиронлар сайланиш ва референдумларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади

Сенат мажлисида ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси маъқулланди. Сенаторлар "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги"ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

Тошкентда бир киши ярим йилда дори воситалари харидига қанча маблағ сарфлайди?

Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.  Қайд этилишича, республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд.

Андижонда 9 синф ўқувчиси ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб юборди

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида 9 қаватли уйда яшовчи фуқора ўзини ташлаб юборгани айтилган хабарлар тарқалди.  Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, ҳолат жорий йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 03:30 атрофида Андижон шаҳрида юзберган.

Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатарни қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА . «Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатар жанобларини қутладик ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.

2024-йил 26-сентабрь куни Буюк Британиянинг Лондондаги Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди

Ўзбекистоннинг музей коллексияларига мансуб 14 та экспонат Буюк Британиянинг бош музейида намойиш этилади. Қулочи бўйича кенг қамровли ва жўғрофий миқёси бўйича улкан бўлган “Ипак йўллари” кўргазмасида кишилар, буюмлар ва ғояларнинг муттасил ҳижрати маданият ва тарихни шакллантиришга қай йўсинда туртки бергани кашф этилади.

“Биз – донормиз!” аксияси ташкил этилди

21-июн куни “Юксалиш” ҳаракати Республика қон қуйиш маркази кўмагида “Биз – донормиз!” хайрия аксиясини ўтказди. Мақсад – саратон касаллигига чалинган, оғир жароҳат олган, мураккаб операциялардан сўнг қон қуйишга жуда муҳтож бўлган беморларни қўллаб-қувватлаш.

Баҳодир Жалолов Россияда ўтаётган мусобақада рақибини мағлуб этиб, финалга йўл олди

Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистон бокс терма жамоаси 21 июнь куни ўз иштирокини ўтказди.

Яна бир спортчимизга Олимпиада лицензияси насиб қилди

Олдинроқ хабар берганимиздек, Халқаро Олимпия қўмитаси бир қанча спорт турларида йўлланмаларни қайтадан тақсимлаб чиқмоқда. Айнан шу орқали аёллар кураши доирасида 57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лайлохон Собировага Олимпиада йўлланмаси насиб қилди.

Яна бир ҳамюртимиз олимпиадага йўлланмани қўлга киритди

Жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова ҳам Париж-2024 лицензиатлари қаторида. Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар тақсимотини қайта шакллантирди.

Гандбол. Вакилларимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди

Шимолий Македониянинг Скопье шаҳрида гандбол бўйича 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида XXIV Жаҳон чемпионати старт олди. Мундиалда Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

«Перевод» учун қабул 15 июлдан бошланади

Хорижда таҳсил олаётган талабалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Ўзбекистондаги ОТМга ўқишини кўчириш тартиби ва муддатини сўраб сўровлар юборишган. Мазкур саволга вазирлик Матбуот котиби Назокат Абдуқундузова жавоб берди.

Тошкентда 2 ўғлини танишига ташлаб кетган аёл 1,5 ой давомида хабар олмади

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Қ.Н. (аёл) ижтимоий тармоқ орқали танишган М.М.

Тошкентдаги кўприклардан бири 1 августгача ёпилди

Темур Малик кўчасини кенгайтириш ишлари сабаб Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмадаги кўприк ёпилди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабар берди.

Инфарктдан кейин юрак қайта тикланадими: Массачусетс олимлари катта кашфиёт қилишди

«Massachusetts General Hospital» (MGH) тадқиқотчилари инфарктдан кейин юрак регенерациясида катта муваффақиятга эришди. Бу ҳақда «Nature Communications» журналидаги мақолaда маълум қилинган.

Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Ногиронларнинг пандуслар орқали биноларга киришида катта муаммолар бор, махсус лифтларни гапирмаса ҳам бўлади” — сенатор

Бугун, 21 июнь куни Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунини кўриб чиқилди. Қонун ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

Ҳасанбой Дўстматов WBA чемпионлик камари учун жанг қилади

Биринчи ўта енгил вазнда (47,6 кг) жанг қилувчи Ҳасанбой Дўстматов WBA камари учун жанг қилади.WBA ташкилоти минимал вазн тоифасида жаҳон чемпиони Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.