5-7 апрель кунлари 9 та вилоятда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда. Жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қуролли кучлари қўшма машғулотларга тайёрланмоқда

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари 2024 йилда “Биз бирмиз – 2024” қўшма машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлигига таяниб, Armiya.az хабар берди.

Байрам муносабати билан Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча Afrosiyob ҳаракати йўлга қўйилди

“Рамазон Ҳайити” сабаб 10-13 апрель кунлари "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида электропоезднинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. “Рамазон Ҳайити” байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Тошкентда ер қимирлади

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун 5 апрель куни Тошкент вақти билан 04:36 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.  Зилзила координаталари: 41,36 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунлик.

NASA Ойда ўсимлик етиштиришни режалаштирмоқда

Америкалик астронавтлар «Артемида III» миссияси доирасида 2026 йилда Ой юзасига кресс салат, ўрдак ўти ва Brassica rapa карамини экишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Қозоғистонда содир бўлган зилзила Тошкентда ҳам сезилди

Ер қимирлаши Зангиота тумани ва пойтахтнинг иккита туманида 2 баллгача бўлди. Бугун, 5 апрель куни Тошкент вақти билан 04:36да (Гринвич бўйича 23:36 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлди.

Москвада мусулмонларга Ҳайит намозини уйда ўқиш тавсия этилди

Москвада расмийлар Қурбон ҳайити куни мусулмонларга ҳайит намозини уйда ўқишни тавсия қилди.  Қайд этилишича, Москва Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департамент вакиллари Москва префектларига мактуб йўллаган.

Тўқаев Ақтўбедаги ҳалокатда вафот этганлар учун Мириёевга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун самимий миннатдорлик билдирди. Бу ҳақида Мирзиёевнинг Матбуот котиби хабар берди.

Қaсим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Хивада норасмий музокаралар ўтказади

Эртага, 5 апрель куни Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюради. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ҳасанбой Дўстматов 1-ўринга кўтарилди, Шаҳрам Ғиёсов ўз ўрнида қолди, Исроил Мадримов чемпион. WBF рейтинги янгиланди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) март ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Дўстматов ўз вазн тоифасида биринчи ўринга кўтарилди, Холматов эса 3 поғона пастлади.

2017-2023 йилларда кимё маҳсулотлари экспорти қарийб 1,5 баробар ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда асосий турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръатини таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда кимё саноати хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётган бир шароитда ривожланди.

Танзила Норбоева Эроннинг мамлакатимиздаги элчиси Муҳаммадали Искандарийни қабул қилди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммадали Искандарийни қабул қилди. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни, шунингдек, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида икки поғонага юқорилади

ФИФА 4-апрел куни терма жамоалар рейтингини янгилади.  Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи тадбиркорларга субсидиялар берилади

Бундай тадбиркорлик субъектларига 1,5 триллион сўмгача кредитлар ажратилиб, кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш харажатлари қопланади. Дипломатик миссиялар ўз фаолиятини хорижда ташкил қилади.

Оғир атлетика. Жаҳон кубогида Достон Ёқубов ва Муҳаммадқодир Тоштемиров иштирокидаги беллашув якунланди

Ҳозиргина оғир атлетика бўйича Таиланддаги Жаҳон кубогининг эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида «С» гуруҳ баҳслари якунланди. Эътиборлиси, унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достон Ёқубов силтаб кўтаришда 178 кг натижа билан биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон фуқаролари ва ОАV вакиллари диққатига! Чиқиндиларни бошқариш соҳасида Call-markaz ишга тушди

Сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ҳамда тизимдаги ташкилотлар фаолиятига тегишли аниқ ва конкрет масалалар юзасидан таклифлар, шикоятлар, мурожаатлар борми? Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг 1205 ҳамда 1275 ишонч рақамларига қўнғироқ қилинг!

Исроил Мадримов BoxRec рейтингида 1-ўринга кўтарилди

Биринчи ўрта вазнда WBA чемпиони Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) дунёга машҳур BoxRec бокс статистика сайти рейтинги пешқадамига айланиб олди. “Мир Бокса” промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилиб келаётган 29 ёшли чарм қўлқоп устаси ўтган ойда вакант бўлиб турган WBA камари учун кечган жангда мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик Магомед Курбановни техник нокаутга учратган эди.

2 ойда 17 553 та енгил автомобил импорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 383,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17 553 дона енгил автомобил импорт қилган. Енгил автомобил импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 527 тага ошган.

Қозоғистондаги даҳшатли автоҳалокатда саккиз ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Актобе вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради 24kz.  Самара-Чимкент йўлининг Маржонбулоқ қишлоғи яқинида юк машинаси ва микроавтобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган.  Натижада микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг 7 нафар йўловчиси ҳалок бўлган.

Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларга Президент совғалари топширилди

Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк кунларида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида вилоятда ишсизликни камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ муддатли топшириқ берган эди. Президент Халқ қабулхонаси айни шу топшириқ ижроси бўйича ўзига бириктирилган Шовот ва Ҳазорасп туманларида иш олиб борди.

Туркияда террорчиликда гумон қилинганларни оммавий ҳибсга олиш ишлари давом этмоқда

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги Туркияга боришни режалаштирган ватандошлар учун тавсияномаларни эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда ИШИД халқаро террорчилик гуруҳига мансубликда гумон қилинган 70 киши Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларни олиб келиш учун махсус борт Қозоғистонга учиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига асосан ЙТҲ оқибатида халок бўлганларни Ватанимизга олиб келиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус борт бугун, 4-апрел куни соат 10:25 да Қозоғистон Республикасига учиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Халқ банки пенсия олувчиларнинг 3%да кузатилган техник ҳолат бўйича тушунтириш берди

Халқ банки тизимида пенсия маблағларининг юкланиши жараёнида техник носозлик юзага келганлиги сабабли баъзи мижозларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар «бекор қилинган» ҳолати юзага келган. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар қилди.

Бокс. Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги 20 апрель куни ўтказилиши ҳақида хабар берган эди. Шу куни чарм қўлқоп устамиз АҚШда франциялик Пьерре Хуберт Дибомбе (22-0-1) билан тўқнаш келади.

Теннис. Надаль Монте-Карло, Барселона ва Мадриддаги турнирларни ўтказиб юбориши мумкин

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Монте-Карло, Барселона ва Мадриддаги турнирларда иштирок этмаслиги мумкин. Sport.es хабарига кўра, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси белидаги ноқулайлик туфайли яна олти ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.

Айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади

Президентнинг «Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда: чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;   математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.  Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Қозоғистонда ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди

Ўзбекистон ФВВ ва ТИВ марҳумларни ватанга қайтариш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди. Қозоғистоннинг Актобе вилоятида содир бўлган ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Оғир атлетика. Париж Олимпиадасининг 120 та лицензияси учун кураш Таиландда давом этмоқда

Хабар берганимиздек, шу кунларда Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган Жаҳон кубоги ўтказилмоқда.Кечаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Абдуллаева -55 килограмм вазнда супачага чиқди.

Рекордларни севувчи, Карлсенни огоҳлантирган, энг ёш гроссмейстерга айланган Нодирбек Абдусатторов

Шахмат тарихида фақат бир нечта гроссмейстерлар 20 ёшга тўлгунга қадар дунёнинг кучли бешлигидан жой олишга муваффақ бўлган.Яқиндагина ушбу муваффақиятга эришган Нодирбек Абдусатторов Chess.com мухбири билан суҳбатда шахмат вундеркиндидан суперюлдузигача бўлган йўли ҳақида гапириб берди.

Янги Тошкент қандай бўлиши акс этган айрим кадрлар намойиш қилинди

Президент иштирокида Янги Тошкентда илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлди. Президент рамзий тугмани босиб, бинолар қурилишини бошлаб берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.