Теннис. Рибакина Соболенкони мағлуб этди, аммо...

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида теннис бўйича йилнинг Якуний WTA турнири давом этмоқда. WTA рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Елена Рибакина гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси беларуслик Арина Соболенкони уч сет натижасига кўра мағлуб этишга муваффақ бўлди - 6/4, 3/6, 6/1. Лекин бу ғалаба Елена учун татимади.

Фуқароларга сақлаш тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Жисмоний шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш, шунингдек, улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланмоқда. "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг 43-моддага мувофиқ жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати ҳамда ушбу рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тасдиқланди.

Қўқонда Ўзбекистонда “Ҳалифалик” давлати қуришга интилган террорчилик ташкилоти аъзолари қамалди — видео

1980-2000 йиллар оралиғида туғилган шахслар амалда бўлган давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришни ва “Ҳалифалик” давлати қуришни муҳокама қилиб келишган. Маълум қилинишича, жамоатнинг 11 нафар аъзоси Қўқон шаҳри ҳамда Ўзбекистон туманида яшовчи, 1980-2000 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улар орасида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи МЧЖда менежер, газ қуйиш шохобчасида бош механик бўлиб ишлаган, шунингдек, хусусий тадбиркорлик, ошпазлик, устачилик, киракашлик билан шуғулланган шахслар бор 2021-2023 йиллар давомида ноқонуний гуруҳ аъзолари Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналарда “шанбалик ошлар” ниқоби остида йиғинлар ташкил этиб, унда Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Яхё Туркистоний ва бошқаларнинг жиҳод ҳамда шаҳидликка, ислом давлати қуришга чорловчи, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини эшитишлари натижасида динга мутаассибларча берилиб, экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келишган.

Никоҳ шартномаси тузиш тартиби!

Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади. Никоҳ шартномасининг мазмуни:       Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартибини ўзгартиришга, эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.

Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбланмоқда

Ирландиянинг Дублин шаҳрида 5 ноябрь куни икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорга оид зўравонлик иши кўриб чиқилди. Жабрланувчининг, яъни сартарош Никита Лаймхиннинг таъкидлашича, 2018 йил 9 декабрь куни Макгрегор ва унинг дўсти Жеймс Лоуренс унга жинсий зўравонлик қилган.

Ўзбекистонда ноқонуний тренинглар, маърузалар ва марафонлар учун жарималар жорий этилмоқда

Фуқароларни алдовдан пул топадиган сохта ўқитувчилар ва виждонсиз маърузачилардан ҳимоя қилиш мақсадида маърифий фаолиятни тартибга солиш чоралари кўрилди. Ўзбекистонда "Таълим тўғрисида"ги Қонунга маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимчалар киритилди ва ушбу фаолиятни амалга ошириш талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Остона ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонини оширилмоқда

Жорий йил 21 ноябрь кунидан бошлаб сешанба ва шанба кунлари амалга ошириладиган мавжуд рейсларга пайшанба ва жума кунлари қатновлари қўшилади. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновларга талаб ортиб бораётганлиги сабабли, FlyArystan лоукостер 2024 йил охиригача икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги парвозлар сонини оширади.

Тошкентда автобуслардан бирининг салони эркак ва аёллар учун иккига ажратилди — видео

Аниқланишича, бу расм ҳайдовчи томонидан эмас, йўловчилар томонидан жойлаштирилган. Аввалроқ, aвтобус салон қисмининг ойнасига аёллар ва эркаклар жойлашуви кўрсатилган постер жойланганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл янги элчи Алишер Абдусаломовни қабул қилди. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.  Жанубий Корея президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.

Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволашни реклама қилиш тақиқланди

Энди турли хил усулларда одамларни даволашни реклама қилиш ва даволаш эвазига бойлик орттирганлар жаримага ёки 15 суткагача қамоқ жазоси билан жазоланади. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.  Унга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

3 ёшли ҳиндистонлик шахматчи FIDE рейтингидан жой олди

3 ёшли ҳиндистонлик Аниш Саркар Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) рейтингига кирган энг ёш спортчига айланди.Бу ҳақида ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.

Бектемир Мелиқўзиев: «Бундай ҳакамлар боксчиларнинг фаолиятини барбод қилади»

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев сўнгги жангига оид фикрлари билан ўртоқлашди. У 3 ноябрь тонгида америкалик Девид Стивенсга қарши жанг ўтказиб, ҳакамларнинг айри қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Камару Усмон UFC 310 доирасида Шавкат Раҳмоновга қарши жанг қилиши мумкин

Қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов UFC 310 турнирида Камару Усмонга қарши жанг қилиши мумкин. “Муносиб рақибим бор деб ўйлайман.

Лайк учун отасини калтаклаб, қариялар уйига топширмоқчи бўлган йигит қамалди — видео

У ижтимоий тармоққа видео жойлаб, видео кўп лайк йиғса отасини уришини ва қариялар уйига топшириб юборишини айтганди. Ижтимоий тармоқларда бир йигит видеога лайк йиғилса, отасини уриб, қариялар уйига топширишини айтгани тарқалганди.  Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, видеодаги йигитнинг шахси аниқланиб, унга жазо тайинланган.

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн АҚШ доллари пора билан ушланди

У ер олиб бериш эвазига 2 млн АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушди. Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталари берилади

Фуқароларнинг ушбу тоифалари реестри "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида юритилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл транспорти ёки шаҳарлараро автобусга бепул чипталар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Эндиликда “загран” паспортни почта орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, "загран" паспорти учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш белгиланмоқда. "Ҳуқуқий ахборот" Telegram каналининг хабар қилишича, тегишли қарор билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қирғизистонда кўп фарзанд кўрган оилага пул бериш жорий қилинмоқда

Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари аёлларни беш-ўн нафар болани дунёга келтириши кераклигини таъкидлади. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.

Украинада Россия томонидан жангларда қатнашган ўзбекистонлик эркак қамалди

51 ёшли эркак Россияга ишлашга бориб, жангларда қатнашиш учун шартнома тузган. У Ўзбекистонга қайтгач суд қилинди.

Спорт соҳасидаги коррупциянинг олдини олишга қаратилган қонун қабул қилинди

Келишилган ўйинларни ташкил этиш, моддий қимматликлар олиш ва ташкилотчиларни пора эвазига оғдириб олишга жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. “Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида ЖКга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

"Тошкент – Нью-Йорк" йўналиши бўйича учган рейс яна аэропортга қайтарилди

Бунга 57 ёшли фуқаронинг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Маълум қилинишича, HY101 рейси Тошкентдан Нью-Йоркка жадвал бўйича соат 06:47 да учиб кетган.

Андижонда 8 синф ўқувчи қизлар йигит талашиб жанжаллашди — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўсмир қизларнинг жанжали акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Шавкат Раҳмонов — Махачев учун идеал рақиб. Улар иккаласи аср жангини ўтказиши мумкин

Қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов — UFC’нинг янги юлдузи. Шавкат жуда тез камарни қўлга киритиш имконига эга бўлди.

WTA 2024 Якуний турнирининг мукофот жамғармаси очиқланди

WTA матбуот хизмати Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида давом этаётган йилнинг сўнгги Якуний WTA турнири мукофот жамғармасини ошкор қилди. Унга кўра, яккалик баҳслари чемпиони 4 миллион 450 минг АҚШ долларини қўлга киритади.

Рой Жонс Майк Тайсон - Жейк Пол жангига тахмин билдирди

Яримоғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик Рой Жонс ҳамюртлари Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди. "Майк жуда кучли йигит.

Ўзбекистон FIA Motorsport Games - Австоспорт Олимпиадасида иштирок этди

Испаниянинг Валенсия шаҳрида FIA Motorsport Games 2024 Автоспорт Олимпиадаси бўлиб ўтди. Қизиқарли баҳсларга бой ўтган мусобақада Ўзбекистон автоспорт миллий терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Доғистон раҳбари Артур Бетербиевга уй совға қилди

Доғистон Республикаси раҳбари Сергей Меликов яримоғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев билан учрашди. Бетербиевга доғистонлик мухлислар ва ҳомийлар сўраган квартира сертификати топширилди.

Шахматчиларимиз Афруза ва Нилуфар жаҳон чемпионати етакчилари қаторида

Бразилияда давом этаётган 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 6-тури ортда қолди. Ҳамюртларимиз Афруза Ҳамдамова 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида етакчига айланган бўлса, 14 ёшгача бўлган қизлар орасида терма жамоамиз аъзоси Нилуфар Имомқўзиева ғолибликка асосий даъвогарлардан бирига айланиб олди.

Бокс. Райан Гарсиянинг қачон жанг қилиши айтилди

Промоутер Оскар де ла Хойя америкалик боксчи Райан Гарсия (24-1, 20 КО)нинг қачон рингга қайтиши ҳақида маълумот берди. "Райан ҳозир ажойиб спорт формасида.

Сувга сакраш. Ҳамюртимиз Татаристондаги турнирда совриндор бўлди

Татаристон маркази Қозон шаҳрида сувга сакраш бўйича "Татаристон раиси кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда. Турнирнинг 3 метр баландликдан сакраш дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вячеслав Качанов ҳам иштирок этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.