Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2 ойга олдиндан пул тўлаганлар учун тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. 1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, электр энергияси ва табиий газ бўйича 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади.
Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими марказлари (АСКУЭ ҳамда АСКУГ)га пресс-тур ташкил қилинди. Хабарингиз бор, 1 майдан бошлаб аҳоли истеъмолчилари мамлакатимиз тарихида биринчи марта энергоресурслар учун ижтимоий норма асосида табақалаштирилган тартибда ҳақ тўлай бошлашади ва буни “ақлли” ҳисоблагичлар амалга оширади.
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини Ўзбекистон вақти билан 21 апрель тонгида ўтказди. Бектемир франциялик Пьер Юбер Дибомбегага қарши рингга кўтарилди.
ФАО Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Замин” фонди билан ҳамкорликда Фарғонада иссиқхона хўжалиги бўйича тренинг ўтказди. Фарғонада иссиқхоначиликнинг энг ёш ишқибозлари – эко-мактаб ўқувчилари ҳамда уларнинг ўқитувчилари учун етакчи халқаро ва миллий экспертлар иштирокида тренинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон делегациясининг Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спорт турларининг географияси кенгайиб бормоқда. Бу гал аёллар кураши баҳсларида тарихий дастлабки йўлланма қўла киритилди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгда ўтаётган Осиё чемпионатида дастлабки медалларини қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Достон Рўзиев бронза медалига эга чиқди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
6-BYD Тошкент халқаро марафони арафасида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида журналистларнинг Марказий Осиёда ўтказиладиган энг йирик халқаро спорт тадбирларидан бирига тайёргарлик кўришга бағишланган марафон ташкилий қўмитаси а’золари билан учрашуви бўлиб ўтди. 21-апрел куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни қабул қилади.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ФВБ муносабат билдирди.
Боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (13-1, 10 КО) ҳамда франциялик Пьер Юбер Дибомбе (22-0-1, 12 КО) эртанги жанг олдидан тарози маросимидан муваффақиятли ўтиб олишди. Эртага тонг саҳарда Нью-Йоркда ўтадиган бокс оқшомида Мелиқўзиев иккинчи ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли WBA Inter-Continental камарини ҳимоя қилади.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Рейтингдан 3 нафар боксчимиз ўрин олган: Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди; Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 13-ўринга жойлашди; Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди.
У 4 нафар фуқарони Туркия орқали Никарагуага юборишни ваъда қилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир аҳолида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилмоқда. Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик кўчаси) – Амир Темур хиёбони – Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти (Темирйўлчилар кўчаси) – Тошкент марказий ЭКО боғи («ЭКО» парк, Махтумқули кўчаси) – Тошкент Марказий боғи (Ҳамидулла Орипов кўчаси) – Қуролли Кучлар академияси йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш давомида ҳарбий хизматчиларнинг бўлинма таркибида, оркестр садолари остида, саф қўшиқларини ижро қилган ҳолда тантанали пиёда юриши режалаштирилган.
ИВ Жиноят кодексга озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ички ишлар вазирлигининг “Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видеоучрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомиллаштирилаётгани муносабати билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Қонун билан қуйидагилар белгиланмоқда: — Жазони ижро этиш муассасалари хусусиятини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видеоучрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлаш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг оила ва жамиятдан узилиб қолиши олдини олиш, уларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш орқали келгусида қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ ташкилий масалаларга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Фуқаро 2 ёшли ўғли вафот этганлиги сабаб жаҳлидан шифокорга мушт туширган. Маълум қилинишича, аёл 2 ёшли боласини дивандан йиқитиб қўйиб, Шаҳрисабз шаҳар болалар шифохонасига мурожаат қилган.
Йиғилишда ишсиз, ишлаш истагидаги хотин-қизларни уларнинг имконият ва эҳтиёжларини аниқлаш ишлари суст олиб борилаётганлиги қайд этилган. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қашқадарё вилоятига амалий ташрифи доирасида Косон Туманнинг Қамаши қишлоғида вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари ҳамда тижорат банклари вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Ўзбекистон Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
ИИВ Жиноят кодексга озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ички ишлар вазирлигининг “Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видеоучрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомиллаштирилаётгани муносабати билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Қонун билан қуйидагилар белгиланмоқда: — Жазони ижро этиш муассасалари хусусиятини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видеоучрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлаш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг оила ва жамиятдан узилиб қолиши олдини олиш, уларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш орқали келгусида қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш; — Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш.
Хонанданинг либоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У “Ўзбекконцерт"га уни аёл ва санъаткор сифатида ҳимоя қилиниши кераклигини айтди.
Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун юқори нотада тугади. Ўсмирлар тоифасида қатнашган саблячиларимиз бугунги баҳсларни биттадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан якунлашди.
Бекзод Абдураҳмонов ҳам ўз номини Олимпиада қатнашчилари орасига қўшиб қўйди.Эркин кураш бўйича Токио—2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов яна бир Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Бокс бўйича WBA камари соҳиби Исроил Мадримов навбатдаги жангини мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақида профессионал бокс федерацияси маълум қилди.
Ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаев ўз фаолиятида иккинчи бор Олимпиада иштирокчисига айланди. Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси делегацияга Париж-2024 Олимпиадасининг навбатдаги йўлланмасини тақдим қилди.
Ҳолатни видеога олган шахс ҳам жазога тортилди. Тошкент вилоятида сартарош мижоз билан тортишиб қолганлиги боис сочини олиб ташлагани ҳолати юхасидан тегишли қонуний жазо тайинланди.
Японияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Токиода байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Қўлга олинган шахсда божхона тартиб-таомиллари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган. 292 миллион сўмлик 55 дона iPhone ва Samsung қўл телефонларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу чора-тадбирлар аэропортни реконструкция қилиш муносабати билан амалга оширилди. Унинг ҳудудига келиш учун махсус белгилар ўрнатилган.
Қатарда ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Бугундан турли йўналишларда финал баҳслари ўтказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.