Шунингдек, бозор ҳудудида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этилади. 2023 йил декабргача “Чорсу” ва “Эски жува” бозорлари тартибга келтирилади ва сотувчиларга зарур шарт-шароитлар яратилади.
ССВ уларнинг 1 ой давомида профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилишини маълум қилди. ССВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йил 1 июлдан 1 августгача "Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги" акцияси ташкил этилади.
Франциянинг Париж шаҳрида теннис бўйича ўтказилган Ролан Гаррос мусобақаси финалида Новак Жокович ва Каспер Рууд ўзаро тўқнаш келди.Сербиялик теннисчи Франция очиқ чемпионати финалида нидерландиялик рақибини уч сетда 7:6, 6:3, 7:5 ҳисобларида мағлуб этди ва турнир чемпионига айланди.
Давлат раҳбари ўрмон ёнғинлари оқибатида фуқаролар ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия йўллади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий зарар кўргани муносабати билан президент Қосим-Жомарт Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди.
Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги хабарлар борасида қуйидагиларни маълум қилади. Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган, яъни пулларнинг ноллари қисқартирилмайди.
Мармарис ўзининг табиий гўзалликлари, узун қирғоқ чизиғи, қарағай дарахтлари билан қопланган тепаликлардан ажойиб манзаралари, соҳиллари, қадимий шаҳарлари, кема портлари билан Муғланинг энг машҳур сайёҳлик курортларидан биридир. Мармарис икки денгизни боғлаб турган географик жойлашуви билан минтақада минг йиллар давомида ҳукмронлик қилган кўплаб цивилизациялар учун асосий порт вазифасини бажариб келган.
4-11 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида стандарт йўналишида 9 имкониятдан 7 очко тўплаган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов Осиё чемпиони бўлди.Қувонарлиси, Шамсиддин ҳам 29 июль-25 август кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди.
Обиджон Қудратов қайта номланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарига биринчи ўринбосар, Жусипбек Казбеков эса ўринбосар этиб тайинланди.Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига ўринбосарлари тайинланди, дея хабар бермоқда президент Администрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали.
Таниқли ҳинд актёри Шоҳруҳ Хоннинг янги «Патхан» фильми Ўзбекистонда ҳам премьера қилинади. Фильм 13 июль куни Россия ва МДҲ минтақаси давлатларида 3000 дан ортиқ экранларга чиқиши режалаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 2023 йилда суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдой, жумладан: 1 млн 283 минг тонна товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 240 минг 450 тонна уруғлик буғдой Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади; 1 млн 41,55 минг тонна товар буғдой буғдой етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинча сақлашга қабул қилинади.
Ўқитувчи аввал 9-синф ўқувчисини бир шапалоқ урган. Кейин, ўқувчининг юқори синфдаги акаси келиб, ўқитувчини калтаклаган.
Қонунчилик палатаси депутатлари Азиз Абдуҳакимов номзодини экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқуллади.Азиз Абдуҳакимов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тафсилотини маълум қилди. ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, кеча, 9 июнь куни 14 ёшли бола Олмалиқ шаҳар Тўмарис кўчаси бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четига ўрнатилган бетон электр таянчига урилган ва таянчдаги тешикка боши кириб қолган.
8 июнь куни Душанбе шаҳрида «Имом Аъзам» номидаги жомеъ масжиди очилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
У қизнинг фото ва видеоларини тарқатмаслик учун 1,5 млн сўм талаб қилган. ИИВ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Термиз тумани “Қорахон” маҳалласида яшовчи О.Х.
Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудлари бир кун электр таъминотидан узилади. Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида бугун, 10 июнь куни айрим туманларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун миссиясини очди. Экспертлар сайловнинг халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди.
Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги ўтказилаётган нуфузли «Norway Chess» турнири якунига етди. Кеча спортчилар сўнгги 9-тур баҳсларини ўтказишди.
Италия пойтахтида старт олган таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Бугун баҳсларда иштирок этган икки вакилимиз медалларга сазовор бўлишди.
Фуқаро тоби қочиб, ерга йиқилганидан сўнг, 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам етиб келган. Бош прокуратура матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, 2023 йил 7 июнь куни Испания фуқароси 1958 йилда туғилган Амез Перез Антонио Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Ҳақиқат кўчасини айланиб, тарихий буюмлар савдо растаси олдида савдолашиб турган вақтида тўсатдан хушидан кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини (намунасини) тасдиқлади. Ҳар бир туман ва шаҳарда иккитадан ортиқ участкада видеотрансляция қилиш режалаштирилмоқда.
Бироз олдин юртимизнинг нуфузли олийгоҳлари қаторида турувчи Чирчиқ давлат педагогика университетида ушбу олийгоҳ ректори ҳамда спортчи талабалар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда спорт соҳасида халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган талабаларнинг эришган натижалари сарҳисоб қилинди ҳамда улар муносиб тақдирланди.
Андижонда даҳшатли воқеа юз берган. Эгасига қайтариб бермаслик учун эркак тўтиқушнинг бошини узиб ташлаган.
23 ёшли йигит ва 21 ёшли қизнинг вафоти юзасидан текширув ҳаракатлари бошланган. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги меҳмонхонада йигит ва қиз вафот этди.
Кундан кунга Самарқанд сайёҳлик маркази нафақат маҳаллий сайёҳларнинг, балки чет эллик туризм иштиёқмандларининг ҳам эътиборини тортиб келмоқда. Euronews телеканали мухбири марказ меҳмонхоналарида дам олиш ва туризм бўйича таклифлар ҳақида гапириб, ушбу замонавий мажмуанинг яна бир афзаллигини очиб берди.
Клиника лицензиясиз тиббий фаолият олиб боргани аниқланди. “INTERMED INNOVATION” МЧЖ томонидан Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида жойлашган 3-сон оилавий поликлиника биносида лицензиясиз тиббий фаолият олиб борилгани аниқланди.
Шавкат Мирзиёев Миланда Ломбардия губернатори билан учрашиб, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш, Самарқандда инвестицион форум ўтказиш ва ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия билан музокара ўтказди. Шунингдек, улар Чирчиқ шаҳридаги тўқимачилик корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводида бўлди.
Остона халқаро форумида иштирок этган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Марказий Осиёда ҳамкорлик янги босқичга ўтганини қайд этди. Шунингдек, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги каби муаммоларни санаб, ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди.
Эндиликда уларни Ёшлар ишлари агентлигидан сўнг ФВВ тақдирлаган. Жорий йилнинг 1 июнь куни Самарқандда мактабнинг 4 нафар 11-синф ўқувчилари 4-қават деразасидан тушиб кетган ёш қизалоқни қутқариб қолган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.