Самарқанддаги боғчалардан бирида болаларга ажратилган тушликдан "ўмарганлар" ушланди

Натижада ҳолатдан норози бўлиб, видеога олган она билан ошпаз жанжаллашган. Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги МТМда тарбияланувчиларнинг онаси ва ошпазнинг жанжали акс этган видео тарқалган эди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига директор тайинланди

Мансурбек Оллоёров Ўзбекистон президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси — президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Мансурбек Полвонзода Оллоёров президентнинг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси — президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Таэквондо. Осипова финалда ютқазиб, ЖЧнинг кумуш медалини қўлга киритди

Озарбойжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатининг аёллар ўртасида 63 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Светлана Осипова финалгача етиб боргани ҳақида маълумот бергандик.

Таэквондо бўйича ЖЧ. Осипова финалга йўл олди

Ҳамюртимиз кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатининг финалига йўл олмоқда. Светлана Осипова ярим финалда 3 карра жаҳон чемпиони британиялик Бянка Кукни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгаймоқда

Шунингдек, байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланмоқда. "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Чилонзорда авария ҳолатидаги уй аҳолисини фавқулодда кўчириш ишлари олиб борилмоқда

Фавқулодда вазиятдаги уйда яшовчи 63 нафар фуқароларга вақтинчалик уй-жой берилди. Чилонзор тумани "Наққошлик" МФЙ, Наққошлик кўчаси 3а-уй авария ҳолатига келиб қолганлиги акс этган суратлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Водийда кучли шамол сабаб айрим ҳудудларда "свет" ўчди — видео

Секундига 24 метр тезликда эсган шамол сабаб электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Секундига 24 метр эсаётган кучли шамол туфайли водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шавкат Мирзиёев «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммитида иштирок этади. Саммит 2 июнь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлади.

Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш республика маркази директори бўлди

Воҳид Ҳамидов яқинда ташкил этилган Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори бўлди. Илгари у АОКАнинг Китоб савдоси ва ахборот-кутубхона ресурслари бўлими ва Avtotest Mirobod компаниясига раҳбарлик қилган.

Таэквондо бўйича ЖЧ. Светлана Осипова ярим финалга чиқди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати давом эттирилмоқда. Аёллар ўртасида 73 кг.

Энди экологияга зарар келтирганларни ИИО ва Миллий гвардия ходимлари ҳам қўлга олади

Сенаторлар Ички ишлар ва Миллий гвардияга табиатни муҳофаза қилиш ваколатларини берувчи қонунни маъқулладилар. Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Тошкент ер усти метросида поездлар ҳаракати тезлигига вақтинча чекловлар жорий этилади

Бу чекловлар кун давомида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетишига қараб белгиланади. Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади.

Ёзнинг илк ойида Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Республика аҳолиси учун бу ёзда аномал иссиқ бўлмаслиги қайд этилган. Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг июнь ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланади.

Тошкент метросида қизга шилқимлик қилган ва ҳолатни видеога олган йигитлар жазоланди

Cуд шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланган 22 ёшли йигитларга ҳукм ўқиди. Аввалроқ, Тошкент метросида бир йигит поездда кетаётган қизга шилқимлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 16−20 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади

Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси 16−20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тадбирлар дастури, кун тартиби, регламенти ва режаларни муҳокама қилиш учун Мадридда ташкилот бош котиби билан учрашди.

Ўзбекистон полиэтилени асосан Туркияга экспорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хорижий давлатларга қиймати 61 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна полиэтилен экспорт қилган. — Полиэтилен экспорти ҳажми ўтган 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16 минг тоннага камайган.

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча поездлар қўйилди

Чипталар миллий темир йўл чиптахоналари ҳамда электрон тарзда савдога чиқарилган. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 июнь ҳафтанинг ҳар пайшанба кунидан бошлаб 16/15-сонли "Тошкент — Қарши — Тошкент" ва 2 июнь кунидан ҳафтанинг ҳар жума, шанба,  якшанба кунлари 14/13-сонли "Тошкент — Самарқанд — Тошкент" йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.

Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 % га ошган

— Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 % га ошган. — 2023 йилнинг май ойида нархлар ва тарифлар ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари мос равишда ўртача 0,5 фоизга ошгани кузатилган.

Биз билган ва билмаган Анталия

Торос тоғларининг ярим ой шакли билан ўралган, Ўрта Ер денгизи ва мовий осмон рангларининг мукаммал қоришуви, шунингдек, айни пайтда кўнгилочар саёҳат манзили деганда хаёлга биринчилардан бўлиб келадиган ушбу маршрут — яъни Анталия, тарих, маданият, табиат, денгиз, ҳамда, қуёшни ўзида мужассам этган эртакнамо шаҳардир.            Анталия дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган шаҳарлардан бири ва бунинг ўнлаб сабаблари мавжуд.

1-июндан алкоголь маҳсулотлари нархи оширилади.

Улгуржи нархлар ўртача 20 фоизга, чакана нархлар эса 16 фоизга ошади.Вино (1 литр):– ишлаб чиқарувчининг энг кам улгуржи сотиш нархи: 14 400 сўм;– минимал чакана нархи: 16 400 сўм.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов 2-турда мезбон шахматчини мағлуб этди

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги нуфузли «Norway Chess» турнирида классик баҳсларининг 2-тури бугун ўтказилмоқда. Нодирбек Абдусатторов бугун норвегиялик Арян Тарига қарши қора доналарда ўйнади.

Тошкент метросида қизга шилқимлик қилган йигитлар иши судга оширилди

У ва ҳолатни видеога олганлар 2 та модда билан айбланиб, ҳужжатлар судга юборилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тиктокер йигитларнинг метрода қизга шилқимлик қилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтиши маълум бўлди

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан ерлар ажратилмоқда. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19,7 минг гектар ер майдони ажратилмоқда.

«Миллий тикланиш» партияси президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади

«Миллий тикланиш» партияси муддатидан олдинги президентлик сайловида ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади. «Буни давлат, халқ ва партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан энг тўғри қарор деб ҳисоблайман», — деди партия етакчиси Алишер Қодиров.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида ходимларга нега устама тўлангани тушунтирилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида халқ депутатлари маҳаллий кенгаши қарори билан ҳокимлик, жумладан, ҳоким ва кенгаш девони ходимларининг апрель ойи учун маошларига устама сифатида 306,2 миллион сўм ажратилди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ ходимга устама тайинланган.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси виза тўлов нархлари ошишини маълум қилди

Янги виза тўлов ставкалари жорий йил 17 июндан кучга киради. Виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгариши 2023 йил 30 май кунидан эмас, 2023 йил 17 июндан эътиборан кучга кириши маълум бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Ўзбекистонда йил бошидан буён 280 мингдан ортиқ чақалоқ туғилди

Давлат статистика агентлигига кўра, жорий йилнинг дастлабки 4 ойида энг кўп иккинчи туғилган чақалоқлар қайд этилган. Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 280,8 минг нафар бола туғилиши қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга кўпдир.

Ўзбекистон ИИВ ва Европа Иттифоқи ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари билан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўртасида бўлиб ўтган учрашувда «доимий мулоқот ва тажриба алмашишни ривожлантириш», шунингдек, мутахассисларнинг малакасини оширишни мунтазам ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хакала Тери бошчилигидаги делегация 30 май куни Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Тошкентда 11 ёшли қизнинг ўлимида айбдор бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Судланувчи Lacetti автомашинасида ҳаракатланиб келаётиб Cobalt'нинг орқа қисмига бориб уриши натижасида Cobalt салонида бўлган 11 ёшли қизча ЙТҲ қурбони бўлган. Аввалроқ, 11 ёшли қиз ЙТҲ сабаб вафот этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Таэквондочимиз ЖЧдаги бугунги жангини муддатидан олдин якунлади

Таэквондочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги бугунги иштирокини Мадинабону Маннопова (-49 кг) бошлаб берди. Литвалик Герда Меитининкайт билан жанг қилган ҳамюртимиз 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.