Оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши сабаб пойтахтдаги бир нечта кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 21 май куни "Мен ғолиб" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.
24 ёшли йигит метро поезди вагони ичида вояга етмаган қизнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, унга шилқимлик қилган. Маълум қилинишича, 2023 йил 10 май куни соат 15:20 ларда Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг “Чилонзор” метро йўналишидаги электропоезд вагони ичида 1999 йилда туғилган йигит ўзига нотаниш бўлган вояга етмаган қизнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд саммити доирасида Еврокомиссия Раиси ўринбосари Валдис Домбровскис бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди. Ўзбекистоннинг ЕИ институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини, шу жумладан минтақавий шериклик форматида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Уч кишидан иборат жиноий гуруҳ одамларга телефон қилиб, Сlick тўлов тизими хавфсизлик хизмати ходими деб таништиришган ва пулларни ечиб олишган. Сlick тўлов тизими ходими сифатида таништириб фирибгарлик содир қилган фуқаролар қўлга олинди.
Ўзбекистоннинг барча музейларида «Очиқ эшиклар куни» бўлиб ўтади. Пайшанба — Халқаро музейлар куни ва шу куни барча музейларда ўнлаб байрам дастурлари, янги кўргазмалар очилиши режалаштирилган.
Ўзбекистонда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилади. Президент мутасаддиларга таълим сифатини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда ўзларини Click ходимлари деб таништирган ва фуқароларнинг пулларини ўғирлаган бир гуруҳ пластик карта фирибгарлари ҳибсга олинган.
Улар бир эркакни ўғирлаб қийнашган ва пул талаб қилишган. Жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди.
Германиянинг энг йирик туркомпаниялари ёрдамида Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини бутун Европа бўйлаб тарғиб қилиш, шунингдек, туризм салоҳиятини кўпайтириш мақсадида 11-16-май кунлари Германиянинг туристик операторлари Ўзбекистонга ташриф буюришди. ДРВ — Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи ассоцация бўлиб, Германиянинг туристик бозорининг деярли 90%ни ташкил этувчи, хусусан, етакчи туроператорлар, туристик агентликлар, авиа компаниялар, мехмонхоналар ва бошақа сайёҳлик бизнеси корпорацияларини ўз ичига олади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда сўз эркинлиги даражасини изоҳлаб, 2016 йил охиридан буён бу борадаги ислоҳотлар натижаларига адекват баҳо бериш кераклигини айтди. Комил Алламжонов эса сўз эркинлиги даражасини 5,5 балга баҳолаб, ҳали қилинадиган ишлар кўплигини айтди.
18−19 май кунлари Сиан шаҳрида «Хитой-Марказий Осиё» биринчи саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.
Аввалроқ, уларнинг телефондаги суҳбати акс этган видео тарқалиб, шаҳар прокурорининг фуқаро манфаатларига зид ҳаракати таъкидланган эди. Ижтимоий тармоқларда ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурорининг телефондаги сўзлашуви акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида 5 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.Жаҳон чемпионатларининг умумий рейтингида Ўзбекистон делегацияси медалларини сонини 52 та етказиб олди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бу бўйича баёнот берди. Шукрулло Эгамбердиевга “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этилди.
Мамлакатда Россия Федерациясининг етакчи олий ўқув юртларининг филиалларини очиш ва ўзбекистонликларнинг Россияда ўқиш квоталари оширилиши кўзда тутилган. Ўзбекистонда Россиянинг учта етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади.
У аввал ҳам пора олиш билан айбланиб, судланган. ДХХ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Жиззах вилоятидаги туман ҳокимликларидан бирининг юрисконсульти хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, ўз ваколатига кирмаслигини била туриб, чорвачилик ва балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг бошқаруви бўйича юзага келган муаммони танишлари орқали мазкур хўжаликнинг қонуний раҳбари фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган буйруққа кўра, "рағбатлантирилганлар"нинг ҳужжатлар ва топшириқлар билан ишлашдаги фаол иштироки таъкидланган. Гидрометеорология хизмати агентлиги ўзи ва ўринбосарини рағбатлантиргани акс этган буйруқ сурати ижтимоий тармоққа сиздирилди.
16 май куни Самарқандда бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик конференцияси чоғида Mastercard глобал тўлов технологиялари компанияси Ўзбекистонда ўзининг биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди. «Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз.
Улар қиз ва аёлларнинг беҳаё фото ва видеоларини тарқатиб, уни ўчириб юбориш эвазига товламачилик йўли билан пул талаб қилиш билан шуғулланишган. ИИВ киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram'да Hello Tashkent, salam Tashkent номли гуруҳ ва каналларни ташкил этиб, тармоқ фойдаланувчиларининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видео ва фотоларни жойлаштириб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Аниқланишича, мазкур гуруҳ ташкилотчилари Telegram'даги очиқ гуруҳларга қизлар ва аёлларни фото ва видеоларини жойлаб, қизиқувчиларни вибчатга таклиф қилишган.
Ўзбекистон дзюдоси тарихида илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 4 та медалини қўлга киритган терма жамоамиз юртмизга қайтиб келди. Дзюдочиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов бошчилигидаги мутасаддилар, Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат дзюдо федерацияси вакиллари, спортчиларнинг оила аъзолари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг спорт жамоатчилиги қарши олди.
У тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этганлигини иддао қилиб, “хизмат ҳақи” сўраган. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Жиззах шаҳрида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида 2020 йилда банкдан 200 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олган ва ушбу маблағ ҳисобидан қорамол сотиб олиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган.
30 ёшли ота пушаймонлигини айтиб, энг оғир жазони олишга тайёрлигини билдирди. Аввалроқ, Тошкент вилоятида 30 ёшли ота хотинидан ўч олиш учун 2 ёшли фарзандини муттасил қийноққа солиб келгани ҳақида хабар бергандик.
Сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига гувоҳнома имзо варақалари бланкалари топширилди. Ўзбекистонда сиёсий партияларга президент сайловларида қатнашиш учун гувоҳномалар берилди.
Кеча Бирлашган Араб Амирликларида Дубай савдо-саноат палатаси (Дубай палаталари) раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА Унинг доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Бирлашган Араб Амирликларидаги вакиллари, Ўзбекистоннинг «Solar Nature» ва Амирликнинг «Imperial Energizing communities» компаниялари раҳбарияти иштирокида мазкур икки компания ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, «Imperial Energizing communities» компанияси Ўзбекистоннинг «Solar Nature» компаниясига мамлакатимизда қуёш панеллари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш учун илғор технологиялар ва “ноу-хау”ни тақдим этади.
Ўзбекистонда 2022 йилнинг бошидан бугунга қадар 600 нафарга яқин фуқаро егуликдан заҳарланди. Ўлганлар ҳам бор.
Бокс бўйича Тошкент мезбонлик қилган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ушбу спорт турининг оммавийлигини янада ошириш бўйича бир қатор тадбирлар ташкил этиш кўзда тутилган эди. 13 май куни IBA раҳбарияти “Ҳумо арена” муз саройида иштирокчи давлатларга бепул бокс қўлқоплари тарқатиш акциясини ўтказди.
ИИББ тарқалган видео юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак киши ва ИИО ходимлари иштирокида жанжал юзага келгани акс этган видео тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги изоҳ берди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Бокс бўйича жаҳон чемпионатида оммавий муштлашув бўлганлиги ҳақидаги видеохабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Агар тадбиркор камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади. Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Қатарнинг Доҳа шаҳрида 7—14 май кунлари дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада иккита кумуш ва иккита бронза медали билан Жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида 8-ўринда якунлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.