Тошкентда U18 ёш тоифасида ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки олтин медалларини қўлга киритди. Кун давомида атлетларимиз 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди.
Шавкат Мирзиёев 2−3 май кунлари Германияга ташриф буюриб, у ерда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади, шунингдек, мамлакат компаниялари раҳбарлари билан учрашади.Шавкат Мирзиёев Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан 2−3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Сьерра-Леоне Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 143-давлат бўлди.28 апрель куни Нью-Йоркда (АҚШ) Ўзбекистон билан Сьерра-Леоне Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрига Илҳом Қиличханов ҳоким этиб тасдиқланди. Аввалроқ собиқ ҳоким Музаффар Солиев вазифасидан озод этилгани, вазир лавозимида ишлаган вақтидаги ҳолат билан боғлиқ иш бўйича терговга жалб этилган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Маҳаллий йигитлар Ҳайит кунида қиз билан учрашиб ўтирганини сабаб қилиб, "самосуд" қилишган. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланишини ўрганиб чиқди: респондентларнинг 66,6 фоизи санитария-гигиена хизматларидан фойдаланиш имкониятларини етарли эмас, деб баҳолади. Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг март-апрель ойларида онлайн тартибда сўров ўтказилди ва унда 1032 киши иштирок этди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа, шунингдек Ўзбекистонда ҳам қизамиқ билан касалланиш кескини ортаётганидан огоҳлантирди. Йил бошидан буён Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақасининг 17 та давлатида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган, деб хабар бермоқда БМТ Матбуот хизмати ЖССТ маълумотларига таяниб.
Lacetti автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорда тўхтаб турган 3 та Lacetti ва битта Cobalt билан ўзаро тўқнашган. Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида 5 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ акс этган видео тарқалган эди.
Бугун мамлакатимизда ўзбек халқининг миллий ўзлигини, қадимий тарихи ва тилини, унинг ҳаёт тарзи, анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этадиган, умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми сифатида тан олинган бахшичилик санъати янада ривожлантирилиб, асрлардан асрларга ўтиб келмоқда. Ушбу санъат турини кенг тарғиб этиш мақсадида 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига биноан Термиз ва Нукус шаҳарларида Халқаро бахшичилик санъати фестивали юқори савияда ташкил этилди.
Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 2023 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. -48 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Нодиржон Мирзааҳмедов мусобақада қатнашадиган таркибдан жой олмади.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, виждон эркинлигини кафолатлаш, таълим орқали жаҳолатга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.
Улар Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Бош прокуратура бунга муносабат билдирди.
Давлат раҳбари муфтий Нуриддин Холиқназаров билан учрашди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.
МСК 19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган Конституция лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда 611 минг 320 нафар фуқаро иштирок этганини маълум қилди.19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда мамлакатнинг 611 320 нафар фуқароси иштирок этди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.
Марказий сайлов комиссияси Янги Конституция бўйича референдумда муддатидан олдин овоз берган фуқаролар тўғрисида маълумот берди. Аввалроқ, 19 апрель куни Ўзбекистонда ва хорижий ваколатхоналарда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш бошлангани ҳақида хабар бергандик.
Хабарингиз бор, 30 апрель - 14 май кунлари Тошкент шаҳри илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Терма жамоамиз мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган боксчиларимиз номини аниқлаб олди.
Пойтахтнинг барча туманларида 27 апрелдан 1 июнга қадар ичимлик суви таъминоти ҳар куни навбати билан тўхтатилади. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖнинг хабар беришича, 2023 йил баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Конституция лойиҳасида мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эркин тадбиркорлик ва бозор муносабатлари ривожланишини кафолатловчи нормалар белгилаб берилди. 2017-2021 йилларга ЯИМ 53 млрд доллардан 82 млрд долларга, саноатнинг ЯИМдаги улуши 34 фоизгача ошди.
Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойида Италияга ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидо.Президент Шавкат Мирзиёев ёзда Италия мамлакатига ташриф буюради.
Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизларнинг жанжали акс этган видео тарқалган эди.
Анталиянинг тарихий тумани Финике ўзининг табиий гўзаллиги, ўзига хос ошхонаси ва осойишта ҳаёт суръати билан Халқаро Cittaslow уюшмасига киритилди. Финике Халқаро Cittaslow уюшмаси орқали ўтказилган тадқиқотларга кўра Туркиядаги 22-сокин шаҳар сифатида қайд этилган.
У аввалроқ, OLX'да Тошкент шаҳри $250 миллиардга сотилиши ҳақида эълон жойлаштиргани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, мазкур эълонни жойлаган шахс қўлга олинган.
Шавкат Мирзиёев 18-19 май кунлари Хитойда ўтадиган «Марказий Осиё — Хитой» саммитида қатнашиш учун ушбу давлатга боради. Бу ташриф ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
4 та юк ва 8 та енгил автомашиналар ўзаро тўқнашган. Cobalt йўловчиси шифохонага ётзилган.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Марказий Осиё давлатлари ҳақида мақола ёзди. Унинг таъкидлашича, минтақа давлатлари тарихан кўп векторлилиги билан ажралиб туради.
АҚШ Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзолигидан чиқиб кетди. Бу ҳақда USA Boxing ижрочи директори маълум қилган.
16 ёшли йигит 14 ёшли йигитга PUBG профилини $6 мингга сотишга келишган. Ундан $4450 олиб, пулларни ишлатиб юборган.
У фуқароларни ишга юборишни ваъда қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Гуруҳ аъзоси фуқарога қарз берган. Аммо, фуқаро қарзни бир қисмини қайтарганидан сўнг, қолганини устига беш баравар қўшимча устама талаб қилган.
Блогернинг айтишича, у боғ, пахта майдонлари ва бошқа ерларни талон-торож қилган фуқаронинг шахсини очиқлаган. Шундан сўнг, унинг ўғли блогерга таҳдид қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.